Бобур Акбаров ва Луис Мигель Кезада "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
		
		13 may 2022 13:16
        News	
	 
				 
				Бобур Акбаров ва Луис Мигель Кезада "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
0:2 ҳисобида ортда бораётган Анхель Лопес шогирдлари якунда иккита гол уриб мувозанатни тиклашга эришишди, 2:2. Жамоанинг ўйиндаги биринчи голини захирадан майдонга тушган Луис Мигель Кезада урди. Учрашувдан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.
"Қийин ўйин ўтказдик. "Пахтакор" Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири ҳисобланади. Тошкентда улардан очко олиш осон эмас. Лекин биз буни уддаладик ва бир очко қўлга киритдик. Биринчи бўлимда концентратцияни йўқотмаслигимиз керак эди. Иккинчи бўлимда охиригача курашдик.
Рақиб ўйинни яхши ташкил қилади. Таркибида вазиятларни ҳал қилиб кетадиган футболчилар бор. Жароҳатдан тикланиш жараёни кетмоқда. Ўйлайманки, бир ҳафталарда тўлиқ спорт формамга кириб оламан",- дейди Луис Мигель Кезада.

Жамоа сардори Бобур Акбаров ҳам ўйин борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
— Топ жамоага қарши майдонга чиқдик. Ўйлайманки, мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўғри бажардик. Жамоада ички муҳит зўр. Қисқаси бир оиламиз. Буни майдонда ҳам кўрсатяпмиз. Мағлуб бўлган учрашувларимизда ҳам кичкина хатолар кузатиляпти. Устимизда ишлашда давом этамиз. Бу ҳали ҳаммаси эмас. "Сурхон" янада кучаямиз. Турнир жадвалидаги вазиятни ўнглашга кучимиз ва имкониятимиз етади
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments