Latest news

19:49"Арсенал" қанотни кучайтирмоқчи, лекин Мартинелли қолади  0 19:22"Футбол олами". Қаршида "триллер" рўй берди, "Навбаҳор"дан 6:0, "Бунёдкор"да суперкамбэк  0 19:06"Монако" "Барселона" ҳужумчисини ижарага олди  1 18:38"Арсенал" "Челси" вингери учун таклиф юборди  1 18:10Хаби Алонсо Родригонинг "Реал"даги роли ҳақида гапирди  2 17:43"Атлетико" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:21"Сурхон" Олмалиқда ОКМКни ожиз қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05"Насаф" футболчиси легионерга айланмоқда  10 16:46Жамолиддин Раҳматуллаев – Ўзбекистон U-18 терма жамоаси бош мураббийи!  10 16:27Ана холос! Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаса, "Реал"га йўл олишини айтди  8 15:59"Челси" собиқ футболчиси фаолиятини 28 ёшида якунлади. Уни Бельгия терма жамоасининг келажаги деб аташганди  2 15:30Игорь Шквирин 1990 йилларда "Спартак" Москвага ўтиши мумкинмиди?  11 15:06"Нега Ўзбекистон мундиалдаги "сюрприз" жамоа бўлмаслиги керак?" Станислав Черчесов билан эксклюзив интервью  13 14:44Фофанага қизиқувчилар сони ортмоқда: Англиядан икки таклиф!  3 14:18"Рома" мухлислари рекорд миқдорда абонемент сотиб олди  0

Бобир Абдихолиқов “Рух” таркибига ўтганидан кейин нималар деди? News

Бобир Абдихолиқов “Рух” таркибига ўтганидан кейин нималар деди?

Украинанинг “Рух” клуби Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Бобир Абдихолиқовнинг трансферини эълон қилди.

23 ёшли футболчи янги жамоасининг матбуот хизматига интервью берди: 

“Рух” таркибига қўшилганимдан жуда ҳам хурсандман. Жамоага кўпроқ голлар уриш ва сифатли ўйин қуриш борасида ёрдамлашиш учун қўлимдан келганини қиламан. Биринчи машғулотни сабрсизлик билан кутяпман. Ҳозир ажойиб ҳис-туйғуларни бошдан кечиряпман. Менда бошқа клублардан ҳам қулайроқ шартлар асосидаги таклифлар бор эди, аммо маблағ мен учун асосий мақсад эмас. Мен футболчи сифатида ўсишни ва Европанинг яхши чемпионатларидан бирида ўйнашни истайман. “Рух” мен учун трамплин вазифасини ўтайди. УПЛда  “Шахтёр” ва “Динамо” сингари клубларнинг ўйнаши чемпионатнинг юқори савиясидан далолат беради. 

Аввалроқ “16” рақами остида Максим Шацких тўп тепган. Шу туфайли мазкур рақамни танладим. Максим – ўзбек ва украин футболининг афсонаси. Унинг ўйинлари мени ҳар доим қойил қолдирган. Биламан, у “Рух” таркибида ҳам фаолият олиб борган эди.

Дастлаб, мослашиш жараёнидан ўтишим керак. Кейинги қадам эса кўпроқ гол уриб, жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшиш бўлади. Мен “Шахтёр”га қарши ўйнашни истайман, улар кучли жамоа. Дебютимни интиқиб кутяпман. Бош мураббий аввало жисмоний тайёргарлигимни текшириб, кейин ўйинга чиқиш-чиқмаслигим ҳақида якуний қарорини айтар экан”.

Расмий хабар: Бобир Абдихолиқов "Рух" футболчисига айланди        

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика