Latest news

03:01Европа лигаси. "Лион" Исроилда 6та гол урди ва бошқа натижалар  1 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ва "Кристал Пэлас" ютқазди (барча натижалар)  0 01:15Мбаппе энг яхши натижалардан бирини қайд этди  0 00:45Европа лигаси. "Рома", "Астон Вилла"дан қийин, "Порту"дан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:19Винисиус ҳамда Хаби ўртасидаги муносабат яхшиланмоқда  1 23:50Луис Энрике: "Оғир ўйинда характер кўрсатдик"  0 23:17Мануэль Нойер: "Ўша вазиятда жуда катта хавф остига қўяётганимни билардим"  3 22:55U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия - чемпион!  4 22:43Эдерсоннинг агенти: "У "Барселона"га мос тушади"  2 22:23ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 21:59Мбаппе Винисиус ҳақида: "У каби футболни тушунадиганлар жуда кам"  1 21:21Киммих: "ПСЖга қарши ўйинимиз футболга кўпроқ ўхшаганди"  3 20:51"Ливерпуль" Слот бўйича қарор қабул қилди  10 20:26ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  7 20:05U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистонни турнирдан чиқариб юборган Италия 3-ўринни қўлга киритди  5

Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди News

Бобир Абдихолиқов - Беларусь чемпионатининг энг яхши футболчиси! У 4та номинацияда ғолиб бўлди

Бир неча дақиқа олдин Беларусь чемпонатининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими якунига етди.

Унда жорий мавсум "Энергетик-БГУ" шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқов ҳам тақдирланди.

Беларусь чемпионатининг 2022 йилги мавсумида 26та гол билан мавсум тўпурарига айланган ва жамоасининг ғалабаларига катта ҳисса қўшган Абдихолиқов лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди ва унга махсус соврин топширилди.

Бундан ташқари Бобир чемпионатнинг энг яхши ҳужумчиси, тўпурар совринларини қўлга киритди ва лиганинг "А" рамзий терма жамоасидан жой олди. Бу термага "Энергетик-БГУ"да ўйнаган яна бир футболчимиз, Абдуқодир Ҳусанов ҳам киритилди. Шу билан бирга Бобир лиганинг энг фойдали футболчиси деб ҳам топилди.

Эслатиб ўтамиз, "Энергетик-БГУ" мавсумни 2-ўринда тугатди. Шу тариқа, минскликлар Европа Конференциялар Лигаси саралашида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Тақдирлаш маросимидан олинган видеоларни ТЕЛЕГРАМ каналимизда кўришингиз мумкин.

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика