Latest news

00:28"Эльче" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:04"Барселона" — "Бетис". Рафинья, Ямал ва Олмо асосий таркибда  4 23:50"Арсенал" — "Тоттенхэм". Эдегор, Стерлинг ва Сон асосий таркибда  2 23:47"Интер" — "Болонья". Барелла, Димарко, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:34"Бавария" — "Хоффенхайм". Сане, Мюллер ва Кейн асосий таркибда  1 23:06"Манчестер Юнайтед" Сузуки билан шартнома имзоламоқчи  6 22:38"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:15"Пахтакор" назорат учрашувида Япония вице-чемпионига мағлуб бўлди  10 21:51ЎзПФЛ 2024 йилдаги шубҳали ўйинларни текширишни сўраб ЎФА этика қўмитасига хат юборган  9 21:28Роналду "Ал Насср" билан шартномани узайтирса, клуб акциядорига айланади  4 21:01МЮ Антони борасида Ла Лига клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 20:35ПСЖ Jordan брендидан янги либослар тўпламини тақдим этди  0 20:11Араухонинг "Барселона"даги келажаги маълум  5 19:51"Нефтчи" назорат баҳсида Сербия клубини мағлуб этди, Искандеровдан гол  15 19:30Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон Кувайт дарвозасига 5та тўп киритди  2

Боатенг бир кунда 3та машина сотиб олганини эшитганмисиз? News

Боатенг бир кунда 3та машина сотиб олганини эшитганмисиз?

2019 йилнинг ёзида Кевин-Принс Боатенг "Фиорентина"га ўтди ва Флоренция жамоаси унинг фаолиятидаги 11-клубга айланди.

32 ёшли ганалик фаолиятини "Герта"да бошлаган ва 2007 йилда 5,4 млн. фунт эвазига "Тоттенхэм"га ўтган эди.

Англияда Боатенгнинг омади чопмади - 2009 йилнинг январидаёқ Дортмунднинг "Боруссия" клуби билан шартнома тузди. Ярим ҳимоячи бир неча кун олдин Италиянинг La Repubblica нашрига интервью бериб, фаолиятидаги омадсизликларга ўзи айбдор эканини айтди.


"Ортга назар ташлаб, ўйланиб қоламан: Футболга касб сифатида қарамадим. Аҳмоқлик қилдим. Иқтидорим бор эди, аммо майдонда жуда кам шуғулландим. Охирги бўлиб келиб, биринчи кетардим. Дўстларим билан кайфу-сафо қилишни ёқтирганман.


Пулим кўп эди, қироллардек яшардим. Ҳеч қачон спортзалга бормаганман. Бу келажакдаги фаолиятингга таъсир кўрсатади.

"Тоттенхэм"да ўйнаб юрган пайтимда бир кунда 3та машина сотиб олганман: Lamborghini, Hummer ва Cadillac. Ҳозир эса ёшларга шундай дейман: "Сиз бахтни пулга сотиб ололмайсиз".

"Оилавий муаммолари туфайли футбол ўйнамадим. Мен бахтни машина ёки пулдан изладим. Бу нарсалар сизни фақат бир ҳафтага бахтли қилиши мумкин. Уч ҳафта бахтли яшаш учун учта машина харид қилдим".


Боатенг Шакил О'Нилдан илҳом олган бўлса керак. Афсонавий баскетболчи автобиографиясида ёзишича, у фаолиятининг бошида бирданига 3та "Бентли" сотиб олган экан:


"Ўзимнинг биринчи "Бентли" машинамни тасодифан харид қилганман. Бир куни машғулотдан сўнг шиппак ва терга ботган футболкада автосалон ёнидан ўтиб қолдим ва машиналарни кўришга қарор қилдим.


"Темир тулпорлар"ни томоша қилдим, чиройли "Бентли" танладим ва сўрадим: "У қанча туради?" Кинолардаги каби кўринишга эга оқ танли кекса сотувчи менга қараб, шундай деди: "Йигитча, бу машинани сотиб олишга кўзинг етадими?" Бундан қаттиқ жаҳлим чиқди.


Ўша ерда таниш овозни эшитдим: Орқага қарасам, Майк Тайсон турган экан. У ҳам "Бентли" харид қилаётган эди. Тайсон бирданига 2та машина сотиб олди. У 2та "тулпор"га пул тўлади, мени нима қилганимни биласизми? 3та "Бентли" билан уйга қайтдим.

Ҳозир уларнинг нархини аниқ айтиб бера олмайман, аммо ўйлашимча, ҳар бири учун 200 минг доллардан тўлаган бўлсам керак. Умуман олганда ўзим сиғмаган машиналар учун 600 минг доллар сарфладим. Кейин ўриндиқни суриб беришлари учун яна харажат қилдим. Бир йилдан сўнг уларни сотиб юбордим" - деб ёзганди Шакил О'Нил ўз автобиографиясида.


Ўша пайтда "Тоттенхэм"ни бошқарган Мартин Йол ганаликдан хафсаласи пир бўлди ва унга умуман қизиқмаётганини айтди. Шундан сўнг Боатенг пул сарфлашни бошлади. "Худди бутун дунёга қарши курашаётгандек эдим. Демак, мени захирада ҳам кўрмоқчи эмассиз, шундайми? Майли, унда ҳаётдан баҳра оламан" - деганди Боатенг ҳиссиётларга берилиб.

Кевин-Принс тунги клубларда тонг оттирарди. У ҳафтада олти кун у ерга бориб, турли алкогол ичимликларидан симириб, сифатсиз маҳсулотларни тановул қиларди. "Бундай вазиятларда одамлар бахтни сотиб олишга уринади" - дея тушунтирди Боатенг. "Мен клуб, кийим ва машиналар учун харажат қилардим. Футбол ўйнай олмадим, бироқ Lamborghini сотиб олдим. Вау, энди бир ҳафта бахтлисан! Кейин эса бу машинага тегмай қўясан".


Бир йил ўтиб носоғлом ҳаёт тарзи туфайли Боатенгнинг вазни 95 кг.га етди. Бир куни у ойна олдида уйғониб, қўрқиб кетди: "20 ёш бўлсамда, кўринишим кекса инсонларникидек эди. Бу кунгача нимдир нотўғри эканлигини тушунмаётгандим. Пулинг кўп, фақат роҳат олишни истайсан... Қизлар, тунги клублар, дўстлар. Аниқроғи сохта дўстлар. Баъзида ёнингда туриб, қуйидаги гапни айтадиган одамлар керак бўлади: "Нималар қиляпсан? Бор шуғуллан". Мени эса "Юр, дам олиб келамиз" дейишдан чарчамайдиганлар ўраб олганди.


Кевин-Принс қўрқиб кетди ва бошқа бундай яшамасликка қарор қилди. У икки ҳақиқий дўстига қўнғироқ қилиб, улар билан уйни тозалади. Қимматбаҳо буюмлар ахлатга учди, музлатгич ва бардан алкоголь захираси йўқолди. "Ичишни, тунги клубларга боришни ташладим. Таом тайёрлашни ўргандим, чунки одамлардек овқатланишни истардим. Агар ўша кескин ўзгариш бўлмаганида, билмадим ҳозир қаерда бўлардим".

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика