Latest news

00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  0 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  1 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  6 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  12 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  27 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  12 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0

Блинд: "Отам юлдузлигини узоқ вақт тушунмаганман" News

Блинд: "Отам юлдузлигини узоқ вақт тушунмаганман"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Дэйли Блинднинг отаси Данни Блинд расман Голландия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Катта Блинд Бразилиядаги жаҳон чемпионатида Луи ван Галга ёрдамчи бўлган ва кейинроқ Гус Хиддинкнинг мураббийлар штабида ишлади.

Дэйли Блинд машҳур футболчи оиласида яшаш қандайлигини сўзлаб берди.

"Отам футбол юлдузи эканлигини фақат мактабда билганман. Олдин отам футболдаги фаолиятини якунламагунича буни тушунмаганман. Мен фақат 1995 йилдаги Чемпионлар лигасининг фото ва видео лавҳаларини кўрганман.

Ҳозир эса унинг барча ўйинларини биламан, аммо унинг ўйнаганини стадионда кўрмаганман. Эслайдиган биринчи нарсам, отамнинг "Аякс"даги сўнгги учрашуви. Жуда кўп одамлар унинг исмини айтиб куйлашар эди. Ўша пайтда трибунада онам билан бирга эдим. Онам мени бағрига босиб роса йиғлаган. Ўшанда "Нега онам йиғлаяпти? Бу футбол ўйнаётган отамку" деб ўйлаганман. Кейинроқ эса бу учрашув отамнинг сўнгги ўйини эканлигини билдим. Баҳсни эслай олмайман, фақат майдондаги атмосфера ёдимда.

Кичкиналигимда отам билан бирга футбол ўйнар эдик. Аммо бу жуда кам содир бўлар эди, чунки "Аякс" мактабига эрта борганман. Отам кўпинчи шундай дерди: "Яхши, ярим соат ўйнаймиз, кейин эса дўстларинг билан ўйнайсан" - дейди Блинд.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика