Latest news

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  89 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  5 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Блинд: "Марсьялнинг АПЛдаги биринчи беш ойи муваффақиятли ўтди" News

Блинд: "Марсьялнинг АПЛдаги биринчи беш ойи муваффақиятли ўтди"

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Дейли Блинд жамоадоши Антони Марсьяль ҳақида фикр билдирди.

"Марсьялнинг АПЛдаги биринчи беш ойи муваффақиятли ўтди, у биринчи ўйиндаёқ ўқ узди ва ҳақиқий кашфиётга айланди. Унда ажойиб иқтидор бор, аммо жуда ёш ва биз бу ҳақда унутмаслигимиз керак.

Машғулотлар ва учрашувлар вақтида у қанчалик кучли эканлигини кўриш мумкин. Агар Марсьяль шундай ишлашда давом этса, у буюк тўпурарга айланиши мумкин. Антони тезкор, кучли ва қаршисида нишон кўрса жуда аниқ ҳаракат қилади. У майдон ташқарисида кўп хазиллашади ва инглиз тилини жуда тез ўрганишда давом этяпти" - дейди Блинд.

Олдинроқ француз "Ньюкасл"га қарши баҳсда (3:3) 35,4 км/соат тезликда ҳаракат қилгани аниқланган ва у Премьер-лиганинг энг тезкор ҳужумчиларидан бири деб топилди. Марсьяль жорий мавсумда АПЛнинг 18 учрашувида майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли пас берди. Англия чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика