"Блэкпул" Чемпионшипдан тушиб кетди
29 apr 2023 13:45
News
"Блэкпул" Чемпионшипдан тушиб кетди
Чемпионшипнинг 45-турида "Блэкпул" "Миллуолл"га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Меҳмонлар таркибида Том Брэдшоу дубль қайд этди, Зиан Флемминг ҳам пенальтини голга айлантирди. Мезбонларнинг голларига Льюис Фиорини ва пенальтидан гол урган Йейтс Жерри муаллифлик қилишди.
"Блэкпул" Англиянинг иккинчи дивизионидаги ўрнини сақлаб қолиш имкониятини йўқотди. Жамоа ҳисобида 41 очко мавжуд ва у сўнгги ўринлардан бири, 21-поғонада жойлашган "Хаддерсфилд"да эса 44 очко бор. "Миллуолл" 5-поғонада ва плей-офф орқали АПЛга чиқишга даъвогарлик қилмоқда.
"Блэкпул" қайтганидан икки мавсум ўтиб Чемпионшипдан тушиб кетди. 2010/11 йилги мавсумда жамоа АПЛда ўйнаган.
Link :
Source : The Guardian
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлим ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments