Блаттер: "Боксчиларнинг ҳамма урадиган қопига айланганимдан афсусдаман"
21 dec 2015 18:14
News
Блаттер: "Боксчиларнинг ҳамма урадиган қопига айланганимдан афсусдаман"
ФИФА президенти Йозеф Блаттер ўзининг футболдан четлатилишига изоҳ берди.
"Узр сўрамоқчиман. ФИФАнинг барча аъзолари учун кечирим сўрайман. Боксчиларнинг ҳамма урадиган қопига айланганим учун. Бу дунёда инсонийлик сифатларим туфайли жазолашганига узр сўрайман.
Тўлов борасида аниқлик киритган эдик. Бу 1998 йилда бўлган, Платини ФИФА учун керакли ишни бажаришини ва унинг пулини тезда бера олмаслигимни оғзаки келишган эдик. ФИФА қонунларида оғзаки келишувларга руҳсат берилган.
Ўз номим ва ФИФА учун курашаманми? Нега мени саккиз йилга четлатишганига тушунмадим. Аҳлоқ қўмитаси исботларни кўрсатмаётганидан мен уяляпман. Четлатилганим ҳақида уларнинг ўзидан эмас, матбуотдан билдим" - дейди Блаттер.
Link :
Source : The Guardian
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments