Latest news

10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  0 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  0 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  5 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  3 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  2 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  6 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7

Бизда танаффус. Ҳақиқий футбол бугун бошланади News

Бизда танаффус. Ҳақиқий футбол бугун бошланади

Жаҳон Чемпионати вақтида Pepsi Суперлигада танаффус юзага келаётганини танқид қилган одамлар бўлди. Футболчиларимиз иссиқ июлда эмас, шу июнда ўйнаб олишлари керак эди, деган фикрлар илгари сурилди.

Ҳа, мундиал биз учун кетма-кет олти бор армонга айланди. Аммо бу Жаҳон Чемпионатига бўлган қизиқишларимизни камайтириб қўймайди. Ўша 32 бахтли терма жамоа мухлислари бор эътиборларини Россия яшил майдонларига қаратганлари каби, мухлис сифатида биз ҳам 4 йилда ақалли бир ой ҳақиқий футбол ҳавоси билан яшашга ҳақлимиз. Суперлигадаги танаффус шунинг учун ҳам юзага келди.

Жаҳон Чемпионатидаги савияни ҳамма яхши билади. У орзу, у талаблари юқори бўлган мусобақа, у ҳаммамиз учун катта мактаб. Мухлислар футболдан завқ олиши, шарҳловчилар, журналистлар ўзи учун нимадир ўрганиши, мутахассисларимиз кўриши, изланиши, футболчилар эса ҳавас қилиши учун ҳам Жаҳон Чемпионати керак. Мана шундай дақиқалар бор пайтда, биз ички чемпионатимизни давом эттиришимиз тўғри эмасди.

Ўзбекистонлик футболчилар иссиқ ҳавода биринчи бор ўйнаётгани йўқ. Июлдаги ўйинларни бироз кечроқ бошлаб, бемалол августга етиб олса бўлади. Мен ҳар нарсадан кир қидирмасдан, бугун старт олаётган мундиални мириқиб кўришни истардим. У нафақат мухлислар учун, балки биз кўп нарса умид қилаётган ёш футболчиларимиз учун ҳам жуда ас қотади. Ахир улар ҳам нимагадир интилишлари керак. Шундай экан, бизда катта танаффус. Навбат эса футбол гултожисига.

Author :
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика