Latest news

03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  0 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  16 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  3 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  124 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  48

Биз УЕФАга ўта оламизми? News

Биз УЕФАга ўта оламизми?

Бу саволга Қатар футбол федерацияда фаолият юритаётган Алишер Никимбаев жавоб қайтарди.


"Мен ЎФА УЕФА аъзоси бўлишини хоҳлайман. Лекин биринчи навбатда вазиятга реал қарашимиз керак. 

Руслар нега ўтяпти? Чунки Россия ҳудудининг ярмидан кўпи Осиё қитъасида. Қозоғистон эса 14 фоиз ҳудуди Европага қарагани учун УЕФАга қабул қилинган. Австралиянинг ҳолати эса сал бошқачароқ. Улар океания минтақасида бошқалардан 2 калла устун бўлиб, футболни ривожлантириш баҳонаси билан ОФКга қўшилган. 

Биз шу нарсани сабаб сифатида кўрсата оламизми? Биз Эрондан кучлимизми? Ёки Корея ва Япониядан ўтиб кетдикми? Йўқ, улар мундиалда мунтазам равишда қатнашяпти. Биз эса ОФКдаги потенциалимизни тўлиқ кўрсата олганимиз йўқ. 

Тўғри, араблар ёки шарқдаги мамлакатларнинг иқтисодиёти жуда кучли. Лекин ёнимиздаги Эронни олайлик. Форсларнинг иқтисоди унчалик кучли эмас, улар доим сиёсий босим остида ўйнашади. Шунга қарамай, эронлик футболчилар ҳар йили Европанинг кучли чемпионатларига йўл олишмоқда, терма жамоа доимий равишда жаҳон чемпионатида иштирок этяпти. Улар УЕФАга ўтиб кетиш ҳақида ўйламаяптику.

Айтмоқчиманки, биз ОФКдаги салоҳиятимизни тўлалигича кўрсатганимиз йўқ. Шунинг учун УЕФАнинг эшигига борсак, нима асос билан келганимизни тушунтира олмаймиз. Бунга қанақадир қонуний ечим кўрмаяпман", — дейди таниқли функционер.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика