Latest news

18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тавофут мавжуд?  0 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  5 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  1 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  4 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  4 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  11 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  14 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  20 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  6 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6

Биз сиз билан азиз укажонлар! News

Биз сиз билан азиз укажонлар!

Ҳамюртларимиз бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Гондурас терма жамоалари учрашувини сабрсизлик билан кутишаётгани муболаға эмас, албатта.
Буни футболимиз ихлосмандлари тасдиқлаши турган гап.

Зеро, футболчиларимиз гуруҳ баҳсларида ўзларининг ишончли ҳаракатлари билан барчани қувонтиришди. Улар аввалига Панама терма жамоасини ютишиб, халқимизга бир олам севинч улашган бўлишса, биз ҳайиқиб кузатган Марокашга қарши учрашувни ҳам оқилона ва юқори савияда ўтказишди. Хорватиялик тенгдошларини эса Ўзбекистон деса юрагини ҳовучлайдиган қилишди. Бундан фахрланмай бўладими, ахир.

Умуман олганда, йигитларимиз ўйинини кузатар эканман, қалбларига ватан ғурурини жо қилганликларини сездим. Ғалабага бўлган иродалари кўриб, келажакдаги Ўзбекистон терма жамоасига муносиб номзодларни  кашф қилдим. Дилшод Нуралиевнинг қўллаётган тактикаси иш бераётганига қойил қолдим. Ҳозирда, жамоа ўйинчиларининг қайси бирини алоҳида кўрсатгим йўқ. Негаки, барча-барчаси мураббийининг топшириқларини имкон қадар бажаришди ва бажаришаяпти. Асосийси, кучли саналган гуруҳдан чиқиш вазифасини қойилмақом равишда уддалашди.

Гондураслик ёшларга қарши кечадиган ўйинда Жамшид Болтабоевнинг ўрни билиниши табиий. Шунга аминмизки, жамоамиз захирасида унинг ўрнини босадиган футболчилар бор.  Дилшод Нуралиев бу борада ҳам тўғри қарор қабул қилишига ишончимиз комил. Демак, бугунги учрашувда ҳам вакилларимиз муваффақиятли одимларини давом эттиришиб, Ўзбекистонимиз номини яна бир бор кўкларга кўтаришади.

Азиз футболчи укажонларимиз ва мураббийларимиз, Сизларга бугунги ўйинда ҳам ғалаба ёр бўлсин! Омад сизга! Биз сиз билан доимо биргамиз!

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Урганч шаҳри.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика