Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  43 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

"Биз "Реал" ҳақида ўйламаслигимиз керак" — Гави News

"Биз "Реал" ҳақида ўйламаслигимиз керак" — Гави

"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави халқаро танаффусдан кейин бўлиб ўтган асосий таркибдаги кетма-кет иккинчи ўйинидан сўнг фикрларини билдирди.

У "Жирона"га қарши ўйинда 4-2-3-1 схемасининг чап қанотида ҳаракат қилди.

"Мураббий мени майдонда турли позицияларда кўради, ҳар қандай нуқтада ўйнай олишимга ишонаман, чунки менда тўғри менталитет бор, гарчи баъзи позициялар мен учун қулайроқ бўлиши мумкин. Лекин мен ўз ишимни бажаришга ва яхши натижалар кўрсатишга доим тайёрман.

Биз "Реал" Мадрид ҳақида ўйламаслигимиз, фақат ўзимизга эътибор қаратишимиз керак, чунки ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Агар барча ўйинларда ғалаба қозонсак, Ла Лига чемпионлигини қўлга киритамиз. Биз ўзимизга ишонамиз ва мухлисларимиз ҳам бизни қўллаб-қувватламоқда", – деди Гави.

Гави жорий мавсум "Барселона" сафида 28 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика