Latest news

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  11 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  1 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  104 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  11 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Битта гуруҳ Тошкентда, битта гуруҳ Қаршида. ОФК Кубоги эса Жиззахда. Нима дейсиз? News

Битта гуруҳ Тошкентда, битта гуруҳ Қаршида. ОФК Кубоги эса Жиззахда. Нима дейсиз?

Шундай қилиб бугун Осиё чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Дастлаб гуруҳларни яна бир бор эслаб ўтсак. 

"A" гуруҳи: "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Ал Райан" (Қатар), "Истиқлол" (Тожикистон), "Шаржа" (БАА) - "Ал Завра" (Ироқ) ғолиби.

"B" гуруҳи: "Ал Жазира" (БАА), "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони), "Мумбай Сити" (Ҳиндистон), "Эйр Форс" (Ироқ).

"C" гуруҳи: "Фулад" (Эрон), "Шабаб Ал Аҳли" (БАА), "Аҳал" (Туркманистон), "Ал Гарафа" (Қатар).

"D" гуруҳи: "Ал Дуҳайл" (Қатар), "Сепахон" (Эрон), "Пахтакор" (Ўзбекистон), "Ал Таавон" (С.Арабистони) - "Ал Жайиш" (Сурия) ғолиби.

"E" гуруҳи: "Ал Садд" (Қатар), "Ал Файсали" (Саудия Арабистони), "Ал Виҳдат" (Иордания), "Банияс" (БАА) - "Насаф" (Ўзбекистон) ғолиби.

Демак, мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" "D" гуруҳидан жой олди ва 7 ёки 8 апрель куни "Сепахон"га қарши баҳс билан мусобақани бошлайди. Умумий ҳисобда ОЧЛ гуруҳ босқичида жами 40та жамоа иштирок этади. Жамоалар 4тадан 10та гуруҳга бўлинади. Шарқ минтақасида 5та, Ғарб минтақасида ҳам 5та гуруҳ бор. 

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир минтақадан 5та гуруҳ ғолиблари ва энг яхши 3та иккинчи ўрин эгалари - жами 16та клуб кейинги босқичга йўл олади. Ғарб минтақасида гуруҳ ўйинлари 7-27 апрель оралиғида бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган. Гуруҳ баҳслари ўтган йилдаги каби марказлашган тартибда ўтказилишини инобатга олсак, ОФК ҳозирча қайси гуруҳ қаерда ўйнаши ҳақида маълумот бергани йўқ. 

Бу дегани "Пахтакор" гуруҳ учрашувларини Тошкентда қабул қилиши мумкин, фақат бунинг учун шароитларни тўғрилаб, ОФКни кўндиришга тўғри келади. Эсингизда бўлса, ўтган йил Шарқ минтақасининг иккита гуруҳ ўйинлари Тошкентда - "Локомотив" ва "Бунёдкор" стадионларида ўтказилди ва ташкилотчилик борасида деярли муаммо кузатилмади. Ҳар ҳолда ОФК қониқиш олган бўлиши керак. 

Ўтган йилги мусобақа Шарқ минтақасига тегишли бўлгани учун мухлисларимизда у қадар қизиқиш уйғотмади. Лекин бу йил "Пахтакор" ўз гуруҳини Тошкентда қабул қилса, ишонамизки, ҳар бир ўйин ажиотаж бўлади. Бунга шубҳа йўқ. Қолаверса, гуруҳ баҳсларини ўтказиш учун битта стадион ҳам етади. 

Бу йил "Насаф" ҳам ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этиши мумкин, фақат бунинг учун 15 март куни меҳмонда БААнинг "Банияс" клубини мағлуб этиши керак бўлади. Битта ўйиндан иборат баҳсда "Насаф" ғалаба қозонса, "E" гуруҳидан жой олади. Шунда гуруҳ ўйинларини Қаршида ўтказиш имкони юзага келади. Бу ўринда гап яна ОФКни кўндиришда қолади. 

Мабодо "Насаф" ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмаса, унда ОФК Кубогининг "E" гуруҳига йўл олади ва Туркманистоннинг "Олтин Аср", Тожикистон клуби ЦСКА ҳамда Қирғизистоннинг "Нефтчи" клуби билан ўйнайди.

Хуллас хоҳ ОЧЛ, хоҳ ОФК Кубоги бўлсин, бизда исталган мусобақани ўзимизда ўтказиш имконияти бор. Яхшиси шундай бўла қолсин: "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ ўйинларини Тошкентда, "Насаф" "Банияс"ни мағлуб этиб Қаршида ўйнасин, шунда ОФК Кубогида иштирок этадиган "Сўғдиёна" рақибларини Жиззахда қабул қилсин.

Ахир ўтган йил ОФК Кубогининг Марказий Осиё минтақаси гуруҳ босқичи Тожикистонда ўтказилди, бу йил мезбонлик бизга берилса, жиззахлик мухлислар учун бундан ортиқ байрам борми?

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика