Latest news

10:17Терма жамоаларнинг қишки йиғини: олдинга қадамми ёки орқага?  8 09:46Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди  4 09:18Юрген Клопп Германияда янги лига ташкил этиш устида ишламоқда  3 08:39Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  80 08:15Анталия–2026: "Локомотив"нинг назорат учрашувларидаги рақиблари маълум  0 07:51Бугун Суперлигага қуръа ташланади  11 02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  4 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  1 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  8 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  7 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  1 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1

Битта бўлсин, зўр бўлсин! News

Битта бўлсин, зўр бўлсин!

Бу мурожаат Эктор Купердан кўра футболчиларимизга бағишланади.

Маълумки, шу пайтгача Эрон терма жамоаси билан Тошкентда тўрт марта ўйнаганмиз. Бугунги учрашув бешинчиси бўлади. Афсусланарлиси, бўлиб ўтган тўртта ўйиннинг бирортасида ғалаба қозониш тугул ҳатто гол ура олмаганмиз.

2012 йилнинг 3 июнь санасида "Жар" стадионида бўлиб ўтган баҳсда Одил Аҳмедов гол урганди, бироқ уни япониялик ҳакам Юичи Нишимура ҳисобламаган. Ўшанда ҳакам тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмади дея тоза голимизни инобатга олмаганди.

Эрон билан ўзимизда бўлган аввалги ўртоқлик учрашувида 0:0 ўйнаганмиз, учта расмий ўйинда эса бир хил 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Биз хоҳлардикки, бугунги баҳсда йигитлар мана шу "қора анъана"ни йўққа чиқариб, тарихда биринчи бор Эронни Тошкентда мағлуб этишса. 

Албатта, Эктор Купер ўз услубига содиқ қолиб бугун янада чуқурроқ ҳимояни йўлга қўйиши мумкин, лекин футболчиларимиз шу пайтгача Эронга қарши беллашувлар қандай ўтганини жуда яхши билишади ва шуни билган ҳолда ғалаба учун ўйнайдилар. 

Гарчи ўртоқлик даражасида бўлса ҳам, Эронни мағлуб этиш биз учун муҳим деб ўйлайман, чунки бу ҳам футболчиларнинг ўзига бўлган ишончини орттиради, ҳам Купернинг елкасидан тоғ ағдарилади. Мураббий сал бўлса-да ўзини енгил ҳис қилади. 

Шундай экан, бугун терма жамоамиздан яхши ўйин билан бирга ижобий натижа кутиб қоламиз. Ўртоқлик мақомида бўлса ҳам йигитлар Эронни ютишига тилакдошмиз. Тошкентда Эронни бир марта ютсак, ишонинг мухлисларнинг "вууу" деб стадиондан кетишларига бошқа сабаб қолмайди. 

Эктор Купер қандай таркиб ва тактика танламасин, футболчилардан фақат ғалаба кутиб қоламиз.

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика