Latest news

13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  0 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  1 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  4 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  9 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  10 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  3 09:06Халқаро ўртоқлик турнири. Бугун ўсмирларимиз Англияга қарши майдонга тушади  9 08:35Ёзнинг энг қиммат ТОП-10 трансфери. Рўйхатнинг дастлабки учта ўрни бир жамоага тегишли  7 08:04"Байер"дан хайдалган тен Хаг қанча товон пули олиши маълум  8 07:32Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг EЧЛ қайдномасидан жой олди  13 02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  7 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  12 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  28 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0

Бироз кечиккан табрик! Бугун воҳалик Маэстро 48 ёшга тўлди! News

Бироз кечиккан табрик! Бугун воҳалик Маэстро 48 ёшга тўлди!

Бугунги санада ўз таваллуд кунларини нишонлаётган футбол аҳлини унутилмас кун билан муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун Қашқадарё футболи, хусусан "Насаф" профессионал клубига садоқатли ҳам футболчи, ҳам мураббий, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Рўзиқул Бердиев 48 ёшга тўлди.

Бироз кечикиб бўлса-да, Рўзиқул Саъдуллаевични бугунги унутилмас сана муносабати билан сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари, у кишини таниган, билган барча инсонлар ҳамда "Насаф" клуби мухлислари номидан муборакбод этамиз.

Рўзиқул Бердиев 1997 йилдан бери "Насаф" билан бирга. 2008 йилда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббийлар штабига қўшилди. "Насаф" сафида 314 та ўйинда майдонга тушган футболчи узоқ йиллар жамоага сардорлик ҳам қилган.


Рўзиқул Бердиев "Насаф" клуби бош мураббийи сифатида чемпионатимизда 4 та бронза ва 1 та кумуш медални қўлга киритди. Бир мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубогида ҳам зафар қучди. Тўрт марта Ўзбекистон Кубоги финалчиси бўлди. Уч марта Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи деб топилди. "Насаф" бош мураббийи сифатида 5 бор Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиевдан иқрор ва иқтибос

- Тўғрисини айтаман, мураббий сифатида ўзимга кўпинча танқидий муносабатда бўламан. Камчиликларимни билсам, буни жуда қаттиқ қабул қиламан. Мени биринчи танқидчим - ўзим. Футболда, мураббийда камчилик бўлади. Қачонки сиз ўзизни танқид қилмасангиз, камчиликларингизни билмасангиз, унда ўсишдан тўхтаб қоласиз. Идеал мураббий бўлмайди. Барчани камчилиги бўлади. Муҳими, инсон ўша камчилиги ҳақида билиши, буни тўғрилаш ўстида ишлаши лозим.

Агарда мен ўзимни идеал мураббий деб билсам, камчиликларим йўқ деб ўйласам, унда футболдан кетишим керак. Мен ҳали футболда кимман? Ҳали ўрганадиган, узлаштирадиган жиҳатларим жуда кўп. Мураббий, умуман инсон доимо изланишда бўлиши керак.

Мен билган нарса балки жамоамиз ёки Ўзбекистон чемпионати даражасида бўлиши мумкин. Шуниси аниқки, мен билмаган нарсалар жуда кўп футболда. Бу борада эса изланиш, меҳнат қилиш керак. 


Азизжон Нуров, "Қизилқум" матбуот котиби

"Рўзиқул Саъдуллаевични устозим, акамдек биламан. Ўз вақтида "Насаф" клубида бир неча йил бирга ишлаганмиз. Бу инсон ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Ўта самимий, оилапарвар, бировнинг кўнглига тегадиган гапларни айтмайдиган, бир сўз билан айтганда Ҳазрати Инсон! Оиламиз аъзолари ва ўз номимдан Рўзиқул акани бугунги таваллуд кунлари билан муборакбод этаман. Фарзандлари роҳатини кўрсинлар, "Насаф"ни янги ғалабалар сари етакласинлар! Ёш истеъдодларни тарбиялаш, кашф қилишдан чарчмасинлар!". 

Ўз ўрнида биз ҳам фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор Рўзиқул ака Бердиевни бугунги таваллуд айёми билан самимий табриклаймиз. Рўзиқул Саъдуллаевичга сиҳат-саломатлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Оила аъзолари ҳамда барча футбол мухлислари бахтига доимо бор бўлинг деб қоламиз.

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика