Latest news

19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  78 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  51 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  629 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  4 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  3 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3

Бирлашиш вақти News

Бирлашиш вақти

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун эрта тонгда Тошкент-Дубай рейси билан БААга учиб кетди.

Вакилларимиз у ерда Таиланд билан ўртоқлик учрашувида иштирок этиб, ҳал қилувчи ЖЧ-2022  саралаш баҳсларини ўтказгани Саудия Арабистонига йўл олишади. 

Ҳозирда ортиқча гап айтишни, узундан узоқ терма жамоа ҳақида гапиришни мавриди эмас. Бўлар иш бўлиб бўлди. Қилиниши керак бўлган ишлар учун етарлича вақт берилди. Айтиладиган гапларнинг кўпи айтилди. Абрамовнинг экспериментлари ҳам тугади, десак муболаға бўлмайди. Эндиликда аниқ бир таркибни танлаб, эътиборни Саудия Арабистонидаги учта ўйинга қаратиш пайти келди. У ерда фақат мезбонлар билан ўйин кутиб тургани йўқ, дастлаб Сингапур ва Яман тўсиғидан ўтиш керак. Агарда мана шу икки ўйинни унутиб ҳаёл фақат Саудияда бўлса, бу катта хато. Ҳозир янги номларни синовдан ўтказадиган пайт ҳисобланмайди, керакли ва терма жамоага ёрдам бера оладиган, ўз позициясидаги энг кучлиларни аниқлаб олиш қолди, холос. 

Ўйлантираётган икки жиҳат бор: дарвоза ва марказий ҳимоя. Одатда, бирор циклда дарвозабон масаласида бунчалик хавотирли вазият бўлмаган. Тўғри, аввалги мундиал саралашида Лобановнинг дарвозада туриши кескин танқидларга сабаб бўлганди. Муҳими, ўшанда терма жамоада аниқ кипер бўлган. Сўнгги икки Хитой ва Жанубий Корея билан тўқнашувларда Нестеров жонимизга оро киргани ёдимизда. Лекин ҳозирда расмий учрашувларда дарвозамизни қўриқлаши мумкин бўлган аниқ бир посбонни айта олмаймиз. БААга Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Валижон Раҳимов (АГМК), Санжар Қувватов ("Пахтакор") олиб кетилди. Расмий ўйинларда дарвозамизни ким қўриқлаши эса мавҳумлигича қолмоқда. Неъматовда катта ва даражаси юқори ўйинларда тажриба етишмаслиги панд бериб қолади, деган хавотир бор. Валижон Раҳимов эса ҳали терма жамоада ўйнамаган. Биргина вариант қолмоқда - Санжар Қувватов. Ушбу киперда халқаро ўйин тажрибаси, кўникмаси бор. Фаолияти давомида бундай даражадаги учрашувларда иштирок этган. Лекин стандарт вазиятларда тўпни қайтаришга қийналади. Асосий камчилиги шу. Бунинг учун ҳимоячиларимиз ҳушёр ҳаракат қилиши даркор. 

Марказий ҳимояда ким ўйнаши ҳам жумбоқлигича қолмоқда. Рўйхатда Исломжон Қобилов, Умарбек Эшмуродов, Рустам Ашурматов, Ислом Тўхтахўжаев, Ҳусниддин Алиқулов бор. Агарда гавдаси ва жисмоний томондан бақувватлиги, тўп билан яхши муоамала қилишини ҳисобга олсак, Рустам Ашурматов мудофаа марказида асосий вазифани бажариши мумкин. Боз устига жамоамизнинг сўнгги расмий ўйинларида мазкур ҳимоячи ўйнаганини инобатга олиш лозим. Унинг ёнида Ислом Қобилов ёки Ислом Тўхтахўжаев ўйнаши эҳтимоли мавжуд.  Тўхтахўжаев  айни пайтгача ўтказилган 6та ўртоқлик ("Зенит", Иордания, "Шахтёр", Гана, Ироқ, Туркманистон) учрашувининг 3тасида асосий таркибда майдонга тушган. Қобилов ҳам 3та ўйинни бошланғич таркибда бошлаган. Танлов Абрамовнинг қўлида. Якуний қарорни эса бош мураббийнинг ўзи қабул қилади. 

Расмий ўйинлар бошланишига ҳеч қанча вақт қолмади. Айни пайтда барчамиздан талаб қилинадиган ягона нарса - бирлашиш ва қўллаб-қувватлаш.  Келинг мазкур учта ўйинда бирлашган ҳолда вакилларимизни олқишлаб турайлик. Майли бир кишими ёки минг кишими, зеро халқимизда бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар деган ажойиб нақл бор. Чунки қўлимиздан келадигани шу. Футболчиларимизга Саудия Арабистонидан ёруғ юз билан қайтишларини тилаб қоламиз. Ишонч ва умид сўнгги паллада сўнади. Олға Ўзбекистон!

Абдулазиз Искандаров

Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика