Latest news

15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  5 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  13 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7

Биринчи лигадаги “Аланга”ни ким бошқаради? News

Биринчи лигадаги “Аланга”ни ким бошқаради?

Косоннинг “Аланга” жамоаси ўтган йил бир амаллаб биринчи лигада ўз ўрнини сақлаб қолди.
Ўтган мавсум бу жамоани Дилшод Андаев бошқарганди. Қолаверса, таркибнинг деярли 90 фоизини “Машъал” футбол мактаби тарбияланувчилари ташкил қилганди.

Лекин бу йил “Аланга” биринчиликда иштирок этгани билан ким бош мураббийлик қилиши ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Маълумки, Дилшод Андаев яна Муборакка қайтиб, “Машъал-2”ни қабул қилиб олди. Натижада эгасиз қолган косонликларни ким бошқаради, деган савол қоляпти.

Бизга етиб келган хабарларга қараганда, асли косонлик Насим Шоимов “Аланга” бош мураббий сифатида кўрсатилаётган эди, бироқ Шоимовда ҳозирча фақат “С” лицензияси бор. Аммо биринчи лигада бош мураббий бўлиб ишлаш учун камида “В” лицензиясига эга бўлиш керак.

Шундай қилиб “Аланга”ни ким бошқариши ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Аслида-ку, жамоанинг биринчи лигада қатнашишидан бирор фойда бормикин? Клуб раҳбарияти аввало шу масала хусусида ўйлаб кўрса зарар қилмасди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика