Latest news

09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  0 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  0 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  5 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  6 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  6 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  11 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  5 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  9

Биринчи лига. "Зомин" - "Норин". Превью News

Биринчи лига. "Зомин" - "Норин". Превью

Эртага Ўзбекистон Биринчилиги иккинчи босқич 23-тур баҳсларига старт берилади.

Бунда Жиззахнинг “Зомин” жамоаси “Зомин” марказий ўйингоҳи”да Хаққулободнинг “Норин” жамоасини қабул қилади. Жамоалар ўзаро тўртинчи бор тўқнаш келишмоқда. Биринчи бор Ўзбекистон Биринчилиги-2016 баҳсларининг биринчи давра 4–турда “Сўғдиёна” ўйингоҳида ўзаро учрашишган. Ўшанда Хаққулобод жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, меҳмонда мезмонларни мағлубиятга учратган эди. Ўтган ўзаро ўйинларнинг барчасида меҳмонларнинг қўли баланд келмоқда. Мезмонлар рақибларнинг дарвозасини икки бор нишонга олган бўлса, етти бор ўз дарвозаларининг даҳлсизлигини сақлай олмаган.

Эртанги учрашувда зоминликлар олдиниги мағлубиятлар учун реванш олиш учун имкониятлар етарли. Жамоа ўз таркибини иккинчи даврадан олдин кучайтира олди. Фақатгина учрашувда бирдамлик билан ҳаракат қилса бас, ғалаба мезмонлар томонида бўлади.


Жамоалар 23-турга келиб, мусобақа жадвалида қуйидаги ўринларда бормоқда. Мезмонлар 33 очко билан 8-ўринда, меҳмонлар 38 очко билан 4-ўринда бормоқда.  

Ҳозирги кунга келиб, клубда асосий таркиб ўйинчиси бўлиш учун рақобат жуда кучли. Бу рақобат клубнинг ғалабага бўлган ишончини ва мақсадлари йўлида хизмат қилишга ундайди.

“Зомин” жамоасининг “Норин”га қарши учрашувдаги тахминий таркиби: О. Садиев, У. Набиев, Ж. Саидов, Э. Каримов, А. Абдуллаев, Р. Мухаммадшин, О. Тойлоқов, Н. Ибрагимов, Р. Абдурасулов, Д. Тошматов, С. Абдуллаев. 

Шундай экан, барча футбол мухлисларни соат 17-00да “Зомин марказий ўйингоҳи”да бўлиб ўтадиган учрашувга таклиф қиламиз. 

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.

Имкониятлар: 40/30/30 



2016 ЙИЛ


БИРИНЧИ ДАВРА


4-тур. 20 апрель (чоршанба)


«Зомин» (Зомин) – «Норин» (Хаққулобод) – 0:1. 311томошабин.


Ҳакамлар: Ф. Нарсафаров (Қарши), М. Каримов (Тошкент), С. Нишанбаев (Тошкент), М. Файзуллаев.

Назоратчи:  А. Арутюнов (Тошкент).

Голлар: В. Алексин (90+1).

Огоҳлантиришлар: С. Аллаев (83) – С. Сафаров (71).


ИККИНЧИ ДАВРА


33-тур. 23 октябрь (якшанба)


«Норин» (Ҳаққулобод) – «Зомин» (Зомин) – 3:2. 2112 томошабин.


Ҳакамлар: Р. Копадзе (Фарғона), А. Абдуллаев, Ш. Қаюмов (Жиззах), А. Жабборов.Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).
Голлар: У. Тўхтасинов (6, 56), А. Умаржонов (28, пенальти) – И. Битўраев (24), В. Маҳкамбоев (81).
92-дақиқада Ш. Достонов («Норин») пенальтидан фойдалана олмади.
Огоҳлантиришлар: Ю. Очилов (22), С. Сафаров (70), М. Ғуломназаров (73) – Ш. Садридинов (26), Д. Камолов (27).


2017 ЙИЛ


БИРИНЧИ ДАВРА


13-тур. 4 июнь (якшанба)


«Норин» (Хаққулобод) – «Зомин» (Зомин) – 3:0. 390 томошабин.


Ҳакамлар: Д. Мухтаров (Тошкент), Б. Шавкатов (Тошкент), Х. Баходиров (Тошкент), А. Джаббаров.

Инспектор: В. Наджафалиев (Тошкент).

Голлар: Б. Муртазаев (47, 53), В. Нуриев (90).

Огоҳлантиришлар: Б. Муртазаев (45), В. Нуриев (89) – Б. Ураков (31), У. Набиев (60), Д. Саидов (80).


ИККИНЧИ ДАВРА


23-тур. 3 сентябрь (якшанба)


“Зомин марказий ўйингоҳи”, соат 17-00.


«Зомин» (Зомин) – «Норин» (Хаққулобод).

Ҳакамлар: Ф. Норсафаров (Қарши), Ф. Усмонов (Қарши), О. Умаров (Тошкент вил.).

Назоратчи:  Г. Каримов (Тошкент).


"Зомин" матбуот котиби Акмал Рахматуллаев тайёрлади.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика