Биринчи лига якуни. Барчаси “Оқ-тепа” ҳақида News

Биринчи лига якуни. Барчаси “Оқ-тепа” ҳақида

Ушбу жамоа биринчи лиганинг доимий иштирокчиларидан биридир.

Ривожланиш дастурини босқичма-босқич ўтказаётган “Оқ-тепа” аввало олий лигага чиқишдан олдин, пойдеворни мустаҳкамлаб олишга эътибор қаратмоқда.
Шунинг учун ҳам жамоа ўз олдига элитага чиқишни вазифа қилиб  қўймаяпти.

Айтишларича катта эхтимол билан кейинги йилдан жамоа кучлилар сафига чиқиш учун курашмоқчи.

Тошкент жамоаси бу йил икки хил босқични бошдан ўтказди. Аввалига биринчи босқичда Александр Токов шогирдларининг қайд этган натижаси чакки бўлмади.

Аммо иккинчи босқичга келиб эса, негадир. Жамоа ўйинида пасайиш юз бергандек туюлди. Балки бу жамоага “ғарб” минтақасидаги клублар билан рақобатлашиш қийин кечгандир.

Чемпионатнинг сўнгги турида “Оқ-тепа” биринчи лигага бефарқ бўлмаган барчани ажаблантирди. Чунки жамоа мавсумнинг сўнгги ўйинига, аниқроғи сафарда Бухоронинг “Спартак” клуби ўйнашни истамади ва ортиқа ҳаражат қилишни маъқул топмади ва техник мағлубиятга розилик билдирди. Акс холда жамоа регламентни бузмасдан. Бухорога сафар уюштирган бўларди.   

Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

(пен)

Маъруф Аҳмаджонов

9

Зокир Мирзааҳмедов

4

(1)

Рафаэль Абдураҳмонов

3

Никита Павленко

2

Хислат Усмонов

2

Бобур Абдураҳмонов

1

Фарруҳ Зикрёев

1

Жамоа статистикаси

Ўйинлар

15

Урилган барча голлар

22

Уйда

16 (72,73%)

Сафарда

6 (27,27%)

Ўтказиб юборилган голлар

27

Уйда ўтказилган голлар

9 (33,33%)

Сафарда ўтказилган голлар

18 (66,67%)

Ҳар бир ўйинда урилган ўртача голлар

1,47

Ҳар бир ўйинда ўтказилган ўртача голлар

1,8

Уйдаги очколар

16/24 (66,67 %)

Сафардаги очколар

3/21 (14,29 %)

Энг йирик ғалаба

4:1 - Регистон

Энг йирик мағлубият

1:5 - Хоразм, Машъал

Гол ўтказилмаган ўйинлар

2 (13,33%)

Голсиз ўйинлар

2 (13,33%)

Иродали ғалаба

3

Иродали дуранг

2

Иродасиз мағлубият

3

Иродасиз дуранг

1

Йирик ғалаба

1

Йирик мағлубият

2

Автогол (урилган/ўтказилган)

0/0

Огоҳлантириш (ўртача)

31 (2,07)

Четлатиш (ўртача) – Тўғридан-тўғри/2СК

1 (0,07) - 0/1

Мухлислар (умумий/ўртача)

7214/481

Исломбек Рустамбеков

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика