Latest news

09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  10 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  0 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  0 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  3 07:53Ўртоқлик учрашуви. «Ман Сити» ва «Барселона» жанговар дуранг ўйнашди  3 07:25Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  2 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  3 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  1 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  1 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  11 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  5 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2

Биринчи лига, “шарқ” минтақаси. 4-тур статистикаси News

Биринчи лига, “шарқ” минтақаси. 4-тур статистикаси

19 апрель, якшанба куни биринчи лиганинг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бугун эса набатдаги тур ўйинлари старт олади. Биз эса одатдагидек учрашувларга назар ташлаган холда, эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
“ОҚ-ТЕПА”НИНГ ҚИЙИН ҒАЛАБАСИ ЁХУД “ЦЕМЕНТЧИ” АЖАБЛАНТИРИШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Якшанба куни бўлиб ўтган ўйинларда мухлислар яна бир қатор кутилмаган натижаларга гувоҳ бўлди. Хусусан Андижоннинг “УзДонгЖу” клуби ўз уйида “Пахтакор-2” билан дуранг қайд этиб, мухлисларини уялтириб қўйди. Айтиш лозимки, мазкур баҳсда Жасур Абдураимов бошқарувидаги ёш пахтакорчилар уч очкони қўлга киритиши ҳам ҳеч гап эмасди. Аммо Бекзод Ғанижонов 11 метрлик тўпини аниқ амалга ошира олмади. Акс холда тошкентликлар уйга ғалаба билан қайтган бўларди.

Шунингдек ушбу турда Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси яна ажаблантирди. Қишки йиғинларни юқори суръатда ўтказган Абдумалик Ҳакимов бошқарувидаги ушбу жамоа ҳозирча сира ўзига ўхшамаяпти. Жамоа бу турда “Косонсой”ни қабул қилди ва яна мағлубиятга учради. Ваҳоланки қувасойлик ашаддий ишқибозлар “Цементчи”дан фақат ғалаба кутганди. Косонсойликларэса ҳозирча чакки кўринмаяпти.

“Банкирлар” бу турда Чустга сафар уюштирди ва Даврон Туроновнинг голи эвазига сафардан уч очко билан қайтишга эришди.

Ушбу турда бўлиб ўтган баҳслардан эътиборимизни тортгани “Бунёдкор-2” – “Оқ-тепа“ учрашуви бўлди. Эътибор беринг ўйинда илк голни “қалдирғочлар” киритган. Аммо Ильдар Сакаев шогирдлари кейинчалик ҳисобни ўзгартира олди. Иззатилла Абдуллаев 77-дақиқада ҳисобни тенглаштирган бўлса, 90+6-дақиқада Темур Ҳакимов ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлди. Шу тариқа ушбу ўйинда “Бунёдкор-2”ни  “Пахтакор” тарбияланувчилари томонидан киритилган голлар мағлуб этди дейиш мумкин. Лекин 90+6-дақиқада (!) урилган гол кўпчиликда шубҳа уйғотгани аниқ. Қолаверса учрашув бош ҳакам Бахтиёр Намозов шу куни 7,8 балл олган.   

«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Хотира-79» (Уйчи) – 2:0.
«Бунёдкор-2» (Тошкент) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 1:2.
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 1:1.
«Цементчи» (Қувасой) – «Косонсой» (Косонсой) – 1:2.
«Чуст-Пахтакор» (Чуст) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 0:1.

ГОЛЛАР

* Мазкур турда қайд этилган умумий голлар сони 11тани ташкил этди.  

* Ҳар бир баҳсга ўртача 2тадан гол демакдир.

* Мезбон жамоалар 5та тўп киритган бўлса, қолган 6та гол меҳмонлар ҳисобига
ёзилди.   

* Биринчи таймда мухлислар атига 3та гол кўрди.

* Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик ортди ва яна 8та гол кузатилди.

* 4-турнинг энг тезкор голи Влад Норов бўлди. “Ёзёвон-лочинлари” футболчиси
“Хотира-79”га қарши баҳснинг 6-дақиқасидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси унинг голи турнинг энг тезкор голи дея тарихда қолди.

* Аксинча мазкур турнинг энг сўнгги голи эса 90+6-дақиқада “Оқ-тепа” футболчиси томонидан киритилди. Аниқроғи Темур Ҳакимов учрашувнинг сўнгги сониялари ўтиб бораётганида “Бунёдкор-2” дарвозасини нишонга олиб, жамоасига ғалаба тақдим этди.  

* Дубль! “Косонсой” аъзоси Сардор Сотволдиев ушбу турда иккита гол урган ягона футболчи бўлди.

* Пенальти! Учрашувларни бошқариб борган ҳакамлар ушбу турда жами 3та пенальти белгилади. Ундан иккитаси аниқ амалга оширилган бўлса яна бирини дарвозабон қайтаришга эришди.  
* Бекзод Махпралиев (“Ёзёвон-лочинлари”) – аниқ!
* Сардор Сотволдиев (“Косонсой”) – аниқ!
* Бекзод Ғанижонов (“Пахтакор-2”) – ноаниқ!

* “Ёзёвон-лочинлари” ва “НБУ-Осиё” жамоалари ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишгани эътиборга моликдир.  

* Аксинча “Хотира-79”, “Бунёдкор-2” ва “Цементчи” жамоалари мазкур турда ўз дарвозасидан 2тадан тўп ўтказиб юбориб, бу борада пешқадамлик қилишди.  

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ


* 4-тур ўйинларини бошқарган ҳакамлар жами 21та футболчини сариқ карточка билан “сийлади”.

* Ҳар бир баҳсга ўртача 4тадан огоҳлантириш демакдир.  

* Мезбон жамоа футболчиларидан 10таси огоҳлантирилган бўлса, қолган 11та сариқ карточка меҳмонларга кўрсатилган.

* Баҳсларнинг биринчи таймида 5та футболчи огоҳлантирилган.

* Иккинчи бўлимда эса яна 16та ўйинчи сариқ карточка билан “сийланган”.

* Бундан кўриниб турибдики, учрашувларнинг иккинчи бўлими кескин кураш ва қўполликларга бой бўлган.

* Энг кўп сариқ карточка олган жамоа бу – “Пахтакор-2” бўлди. Жами 4та огоҳлантириш!

* “Ёзёвон-лочинлари”, “УзДонгЖу”, “НБУ-Осиё” ва “Косонсой” жамоаларининг 1тадан ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилган.

* Қўполликларга бой бўлган ўйин деб пойтахтдаги кичик дербини айтиш мумкин. Сабаби “Бунёдкор-2” – “Оқ-тепа“ баҳсида жами 6та сариқ ва 1та қизил карточка қайд этилди.

* Ушбу турда 2та қизил карточка кузатилди. “Хотира-79” ҳужумчиси Ислом Абдуқодиров жамоасининг “Ёзёвон-лочинлари”га қарши ўтказган баҳсида тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни шерикларидан олдин тарк этишга мажбур бўлди. Шунингдек “Бунёдкор-2” аъзоси Шаҳзод Абдураҳимов ҳам учрашувнинг 84-дақиқасида четлатилган.

* Эътиборлиси ҳар икки футболчининг ҳам жамоаси ушбу турда мағлубиятга учраган.

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?

* 4-турда табиийки 5та ҳакамлар гуруҳи ишлади.

* Уларнинг орасида энг юқори балл олган бош ҳакам  Ҳасан Рўзиев бўлди.

* Қувасойда кечган “Цементчи” – “Косонсой” баҳсини бошқариб борган тошкентлик ҳакамга учрашув назоратчиси Олег Дачев 8,5 балл қўйган.

* Рўзиев ушбу ўйинда мезбонларнинг 3та меҳмонлардан эса 1та ўйинчини сариқ карточка билан “сийлаган”.

* Аксинча энг паст балл Бахтиёр Намозовга қўйилган. “Бунёдкор-2” – “Оқ-тепа“ баҳсини бошқарган ҳакамнинг иши назоратчи Арслон Ҳотамов томонидан 7,8 баллга муносиб баҳоланди. Учрашувда Намозов мезбонларнинг 3та ўйинчисига сариқ ва 1та ўйинчисига қизил карточка кўрсатган бўлса, меҳмонлар 3 нафар футболчини сариқ карточка билан “сийлаган”. Шунингдек иккинчи бўлимга 6 дақиқа вақт қўшиб берган. Эътиборлиси меҳмонлар 90+6-дақиқада тўп киритиб, ғалаба қозонган.   

* Ён чизиқ ҳакамларидан эса энг юқори баллни “Цементчи” – “Косонсой” учрашувида ишлаган Искандар Зоитов олган. 8, 4 балл!

* Аксинча бу борада энг паст балл “УзДонгЖу” – “Пахтакор-2” учрашувида ишлаган С.Сиразовга қўйилган. 7,4 балл!

* Факт! 4-турдаги ўйинларнинг ҳаммасида тошкентлик назоратчилар ишлаган!

«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Хотира-79» (Уйчи) – 2:0.
Ҳакамлар
: О. Туйчибоев (Тошкент) - 8,4, Д. Акмалов (Тошкент) – 8,2, С. Абдураҳмонов (Тошкент) – 8,2, Д. Қурчиев - 8
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

«Бунёдкор-2» (Тошкент) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 1:2.
Ҳакамлар:
Б. Намозов (Тошкент) – 7,8, Ш. Миржалолов (Тошкент) – 8,0, З. Эркинов (Тошкент) – 8,0, С. Раҳмонов - 8
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 1:1.
Ҳакамлар:
В. Серазетдинов (Тошкент) – 8,2, О. Умаров (Тошкент вил.) – 7,5, С. Сиразов (Тошкент вил.) – 7,4, Б. Рўзиматов – 8.
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

«Цементчи» (Қувасой) – «Косонсой» (Косонсой) – 1:2.
Ҳакамлар:
Х. Рўзиев (Тошкент) – 8,5, И. Абдулақов (Тошкент вил.) – 8,3, И. Зоитов (Тошкент вил.) – 8,4, С. Раҳмонов - 8
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

«Чуст-Пахтакор» (Чуст) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 0:1.
Ҳакамлар:
Р. Толибжонов (Фарғона) – 8,0, Х. Зулунов (Андижон) – 7,7, А. Жўрахонов (Андижон) – 7,9, Р. Фозилов – 7.
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).


ТОМОШАБИНЛАР
* 4-турда бўлиб ўтган жами 5та ўйинга ҳаммаси бўлиб атига 7825 нафар томошабин ташриф буюрган. Албатта бу ачинарлидир.

* Ҳар бир баҳсга ўртача миқдорда 1565та ишқибоз демакдир.

* Энг кўп мухлис кирган ўйин “Ёзёвон-Лочинлари” – “Косонсой” баҳси бўлди. 3000та ишқибоз!

* Тошкентдаги “Бунёдкор-2” – “Оқ-тепа” баҳсида эса аксинча холат кузатилди. 68та мухлис!

Мухлислар ташрифи кимда қандай?
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Хотира-79» (Уйчи) – 2:0. 3000 томошабин.
«Бунёдкор-2» (Тошкент) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 1:2. 68 томошабин.
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Пахтакор-2» (Тошкент) – 1:1. 1322 томошабин.
«Цементчи» (Қувасой) – «Косонсой» (Косонсой) – 1:2. 2003 томошабин.
«Чуст-Пахтакор» (Чуст) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 0:1. 1432 томошабин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

# Жамоа Ў Ю Д М УГ - ЎГ Т-Н Очк
1 Оқ-тепа 4 3 0 1 7 - 3 4 9
2 Косонсой 4 3 0 1 7 - 4 3 9
3 НБУ-Осиё 4 3 0 1 5 - 2 3 9
4 УзДонгЖу 4 2 1 1 6 - 3 3 7
5 Хотира-79 4 2 0 2 5 - 6 -1 6
6 Пахтакор-2 4 1 2 1 4 - 5 -1 5
7 Ёзёвон-Лочинлари 4 1 1 2 4 - 6 -2 4
8 Чуст-Пахтакор 4 1 1 2 4 - 7 -3 4
9 Цементчи 4 0 2 2 3 - 5 -2 2
10 Бунёдкор-2 4 0 1 3 3 - 7 -4 1


5-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
23 апрель (пайшанба)
“Косонсой” – “Чуст-Пахтакор”
“Хотира-79” – “Бунёдкор-2”
“НБУ-Осиё” – “Ёзёвон-Лочинлари”
“Оқ-тепа” – “УзДонгЖу”
 24 апрель (жума)
“Пахтакор-2” – “Цементчи”


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика