Latest news

21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  81 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  24 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  5 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  8 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  9

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 16-тур статистикаси News

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 16-тур статистикаси

2-3 июль кунлари биринчи лиганинг “шарқ” минтақасида 16-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ортда қолган баҳсларга назар ташлаб, эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.  

ЎЙИНЛАР
“Бунёдкор-2” – “Пахтакор-2” учрашуви бошқа кунга қолдирилгани муносабати билан ушбу турда 4та ўйин бўлди. Тошкентдаги кичик дербини қолдирилишига сабаб “Пахтакор-2”нинг Ўзбекистон Кубогидаги юришидир.

«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 4:1.
«Цементчи» (Қувасой) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:1.
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Косонсой» (Косонсой) – 3:1.
«Хотира-79» (Уйчи) – «Октепа» (Ташкент) – 0:3.

“Бунёкдор-2” – “Пахтакор-2” ўйини 21 июлга қолдирилган

ГОЛЛАР
* 16-турда бўлиб ўтган 4та ўйинда жами қайд этилган голлари сони 14та.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 3,5тадан гол демакдир.  
* Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони 8тани ташкил этди.
* Қолган 6та тўп эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.  
* Эътиборлиси ушбу турда гол ура олмаган биргина жамоа – “Хотира-79” бўлди.
* “Оқ-тепа” эса аксинча ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.
* Ушбу турда энг кўп гол урган жамоа “Ёзёвон-Лочинлари” бўлди,  4та.
* Аксинча ўз дарвозасидан энг тўп ўтказиб юборган жамоа эса “Чуст-Пахтакор” бўлди.
* Ўйинларнинг биринчи бўлимида 6та тўп киритилган.  
* Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик бироз ортди ва 8та гол қайд этилди.
* Турнинг энг тезкор голи 3-дақиқада киритилди. “Косонсой” футболчиси Фозил Деҳқонов ушбу дақиқада “УзДонгЖу” дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни очди.
* Турнинг энг сўнгги сонияларда киритилган голи ҳам мазкур учрашувда қайд этилди. Бу сафар “УзДонгЖу” ҳужумчиси Ислом Каримов рақиб дарвозасига ўзининг иккинчи, жамоасининг эса учинчи тўпини киритди.   
* Бўлиб ўтган 4та ўйинда 3та футболчи дубл қайд этди.
Зоҳид Исмоилов – “Ёзёвон-Лочинлари”
Ислом Каримов – “УзДонгЖу”
Абдул Азиз Юсупов –“Оқ-тепа”
* 2та пенальти! Эътиборлиси уларнинг иккиси ҳам ноаниқ. Исроил Турсунов (“Косонсой”) ва Дилшод Эминов (“Цементчи”) бу борада нуқтадан адашди.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 4та ўйинда 14та сариқ карточка!
* Ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоа ўйинчиларидан 5таси сариқ карточка билан огоҳлантирилган.
* Қолган 9та сариқ карточка эса меҳмон жамоа футболчилари томон кўрсатилди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 3та футболчи сариқ карточка билан огоҳлантирилган.
* Иккинчи таймда эса қўполликлар ва ўйин қоидасини бузиш холатлари кўп учради. Боиси  яна 11та ўйинчи огоҳлантирилди.  
* Мазкур турда “Цементчи” футболчилари бирорта ҳам сариқ карточка олмай, бошқаларга намуна бўлди.
* “Косонсой” ва “Оқ-тепа” жамоалари 3тадан сариқ карточка олиб, бу борада бошқаларни “ортда” қолдирди.
* Энг кўп сариқ карточка “УзДонгЖу” – “Косонсой” ўйинида қайд этилди. Шу куни бош ҳакам мезбонларнинг 2та, меҳмонлардан эса 3 нафар ўйинчини сариқ карточка билан жазолади.

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* Энг қюори баллни Вадим Агишев олди - 8,6.
* Тўхтасиновда эса аксинча нисбатан энг паст бўлди. 8,1.
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 4:1. 2022 томошабин.
Ҳакамлар: М. Мухамедов (Тошкент вилояти) – 8,2, И. Абдулаков (Тошкент вилояти) – 8,3, И. Заитов (Тошкент вилояти) – 8,3, Д. Хакимов - 8
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).

«Цементчи» (Қувасой) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:1. 2460 томошабин.
Ҳакамлар:
Д. Жалимов (Нукус) – 8,2, Э. Турсунов (Наманган) – 8,1, И. Носиров (Наманган) – 8,3, С. Раҳмонов – 8.
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вилояти).

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Косонсой» (Косонсой) – 3:1. 167 томошабин.
Ҳакамлар:
В. Агишев (Тошкент) – 8,6, С. Каримов (Тошкент) – 8,5, Ф. Ярмухамедов (Тошкент) – 8,0, Б. Рўзиматов – 8.
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

«Хотира-79» (Уйчи) – «Оқ-тепа» (Тошкент) – 0:3. 1069 томошабин.
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон) – 8,1, А. Маражабов (Андижон) – 8,0, З. Абдураҳмонов (Андижон) – 8,0, М. Нехочин – 8.
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

МУХЛИСЛАР
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Чуст-Пахтакор» (Чуст) – 4:1. 2022 томошабин.
«Цементчи» (Қувасой) – «НБУ-Осиё» (Тошкент) – 1:1. 2460 томошабин.
«УзДонгЖу» (Андижон) – «Косонсой» (Косонсой) – 3:1. 167 томошабин.
«Хотира-79» (Уйчи) – «Октепа» (Ташкент) – 0:3. 1069 томошабин.

ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

УГ - ЎГ

Т-Н

Очко

1

Оқ-тепа

15

10

2

3

28 - 13

15

32

2

УзДонгЖу

16

8

3

5

22 - 14

8

27

3

НБУ-Осиё

16

8

3

5

21 - 17

4

27

4

Хотира-79

16

8

1

7

23 - 33

-10

25

5

Косонсой

16

7

3

6

30 - 28

2

24

6

Цементчи

15

5

5

5

31 - 18

13

20

7

Ёзёвон-Лочинлари

16

5

3

8

18 - 26

-8

18

8

Чуст-Пахтакор

15

4

3

8

19 - 29

-10

15

9

Пахтакор-2

14

2

8

4

17 - 21

-4

14

10

Бунёдкор-2

15

4

1

10

18 - 29

-11

13



ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР

17-тур. 7 июль (сешанба)
“Оқ-тепа” – “Ёзёвон-Лочинлари”
“Косонсой” – “Бунёдкор-2”
 9 июль (пайшанба)
“НБУ-Осиё” – “УзДонгЖу”
18 июль (шанба)
“Пахтакор-2” – “Хотира-79”
“Чуст-Пахтакор” – “Цементчи”


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика