Latest news

08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  2 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  2 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  4 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   7

Биринчи лига. "Регистон", "Ғиждивон" кейинги иккитаси ким бўлади? News

Биринчи лига. "Регистон", "Ғиждивон" кейинги иккитаси ким бўлади?

Кеча Ўзбекистон биринчи лигаси доирасидаги 20-тур учрашувлари бўлиб ўтди. А
Айни вақтда биринчи босқичнинг сўнгги турларига етиб келаётган чемпионат карвонидан бирин кетин жамолар тушиб қолмоқда. Кеча бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Бухоронинг "Ғиждивон" жамоаси ҳам дебютни саккизликка кира олмаслик билан расмий тарк этди.

Навбатдаги тур учрашувлари 10-13 июль кунлари бўлиб ўтади ва барча саккизликка кирган жамоалар номи маълум бўлади. Биз эса сўнгги икки тур олдидан жамоалар имкониятини чамалаб чиқамиз.

20-турдан сўнг "Шўртан", "Хоразм", "Зомин", "Орол" ва "Машъал-2" жамоалар расмий равишда кучли саккизликка киришни уддалаб бўлган. "Регистон" ва "Ғиждивон" эса аллақачон биринчи босқичдан ўта олмаслиги маълум бўлган. Қолган беш жамоа эса саккизликдаги учта ўрин учун кураш олиб боради. Иккита жамоа эса саккизликка кира олмаган жамоаларга шерик бўлади.
Тур олдидан аҳамиятга молик учрашувларга тўхталиб ўтамиз.

Айни вақтда жадвалнинг энг қизғин нуқтаси  6-10 ўринлар бўлиб турибди.

Жамоа

Ў

О

6

Аланга

20

27

7

Шердор

20

26

8

Ғаллакор Автомобилчи

20

24

9

Гулистон

20

21

10

Спартак

20

20



Сўнгги икки тур тақвими
21-тур. 10 июль
123. Ғаллакор-Автомобильчи – Орол  
124. Шердор – Хоразм  
125. Гулистон – Аланга  
126. Зомин - Спартак  
 
22- тур. 13 июль
129. Шердор – Орол  
130. Ғаллакор-Автомобильчи – Хоразм  
131. Зомин – Аланга  3:0
132. Гулистон – Спартак

21-тур аҳамияти жиҳатидан жуда муҳим бўлади. Ушбу турни ўзидаёқ сўнгги икки чиқиб кетувчи жамоа номи маълум бўлади. 

“Спартак” –  жамоаси иккита сафар учрашуви билан босқични якунлайди. “Гулистон” агар 21-турда “Аланга”ни мағлуб этса, “Спартак” жамоасини мағлуб этишига шубҳа ҳам қилмаса бўлади. Бу жамоа имконияти энг паст ва чиқиб кетиш учунн асосий давогар. Деярли саккизликка кира олмаслиги маълум бўлган. 21-турда сафарда “Зомин”дан мағлуб бўлади ва иштирокини тўхтатади.  “Спартак”ка эса қайси жамоа шерик бўлиши жуда ҳам кескин бўлади.

“Гулистон” -  жамоасини саккизликка қолиши ўзини қўлида. Ўз майдонидаги битта ғалаба катта нарсани ҳал этади. “Аланга” мағлуб этилса , жамоанинг очколари учта кам бўлади. Бу вақтга келиб “Спартак”нинг мағлуб этиш имконияти 99 % га ошади. Ундан ташқари “Зомин” учун ҳам “Гулистон”нинг кейинги босқичга чиқиши “золотой” уч очко келтиради. Шу боис “Зомин” ўз майдонида қандай бўлмасин “Аланга”ни маълуб этади.  Икки учрашувда ғалаба қозонган “Гулистон” кейинги  босқичга чиқиш учун “Аланга” билан очколари тенг бўлиб қолади ва иккита ўйинда ҳам ғалаба қозонган (сафарда 2:0 ҳисобида “Аланга” мағлуб этилган) “Гулистон” кейинги босқичга йўл олиши маълум бўлади.

“Ғаллакор” – жамоасини имкониятлари ҳам жуда қийин бўлиб турибди. 21-турда “Орол”ни мағлуб этади. “Орол” учун ҳам “Ғаллакор”ни кейинг босқичга чиқиши қулайроқ. Негаки “Орол”га “Аланга”, “Шердор”  ёки “Гулистон”дан кўра “Ғаллакор”нинг чиққани уч очкони кейинги босқичга олиб чиқишдир. Шу боис “Орол”нинг “Ғаллакор”га мағлуб бўлиши ўзлари учун фойдали. Бу ҳолда “Ғаллакор”нинг очколар 27 тага етади. Сўнгги турда эса кўп масала маълум бўлиб қолади. “Хоразм” билан дуринг ҳам кейинг босқични таъминлайди.

“Шердор” – жамоаси учун эса  битта ғалаба етарли. 21-турда майдонида “Хоразм” мағлуб этилади ва  29 очко билан кейинги босқичга йўл олади. Сўнгги турда “Орол”га қарши учрашув ҳам борлигини инобатга олсак, “Шердор” деярли кейинг босқичда.

“Аланга” – жамоасида эса вазият жуда оғир. Иккита сафар учрашувини ўтказади. Биринчиси эса асосий рақибига қарши ҳал қилувчи учрашув бўлади. Бу ўйинда мағлуб бўлса “Аланга” кейинги босқичга чиқа олмаслиги яқинлашади. Турнинг ва давранинг энг муҳим учрашуви 10 июль куни Гулистонда “Гулистон” – “Аланга” ўртасида бўлиб ўтади.  Агар мағлубиятга учраса сўнгги турда “Зомин” меҳмони бўладиган “Аланга”да имконият жуда оз.

Сўнгги тур олдидан тахминлар:
21-тур. 10 июль
123. Ғаллакор-Автомобильчи – Орол  2:1
124. Шердор – Хоразм  1:0
125. Гулистон – Аланга  1:0
126. Зомин - Спартак  3:0
 
22- тур. 13 июль
129. Шердор – Орол  2-2
130. Ғаллакор-Автомобильчи – Хоразм  1-1
131. Зомин – Аланга  3:0
132. Гулистон – Спартак  2:0

Агар ушбу тахминлар ўзини оқласа сўнгги турда жадвал қуйидагича бўлиб якунланади.

Жамоа

Ў

О

6

Шердор

22

30

7

Ғаллакор Автомобилчи

22

28

8

Гулистон

22

27

9

Аланга

22

27

10

Спартак

22

20


Якунда эса "Аланга" ва "Спартак" кучли саккизликка кира олмайди ва биринчи босқични тарк этади.

Ёзганларимизни барчаси албатта тахминлар ва қарашлар асосида лекин барчаси майдонда ҳал бўлади. Кучли жамоаларга омад.

Ҳумоюн Давуров

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика