Latest news

16:15Суперлиганинг 23-тур ўйинларида ҳакамлар хатога йўл қўйдими? Россиялик экспертимизнинг ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 16:03Про лига. "Қўқон-1912" - "Олимпик-MobiUz" (онлайн натижа)  0 16:00Transfermarkt ва Championat.Asia Суперлигада октябрь ойининг энг яхшиларини аниқлашди  0 15:30Суперлигадан 3 футболчи Қирғизистон терма жамоасига чақирув олди  1 15:00Про лига. "Дўстлик" - "Хоразм" (онлайн натижа)  0 14:50Беллингем жуда ёмон статистика қайд этмоқда  8 14:01"Реал Мадрид"нинг юлдузли таркибидан кимларни танидингиз?  27 13:37Ўзбекистонда октябрь ойининг энг яхши ҳаками бўлиш учун номзодлар маълум  0 13:11"Манчестер Юнайтед"да тарих такрорланяптими?   8 12:54Италия терма жамоаси афсоналарини танидингизми?   7 12:40Тунда "Сити"га учта гол уриб шарманда қилган ҳужумчи: "Аморимни соғинамиз"  4 12:23Биринчи лига. Плей-офф учрашувлари ҳақида икки оғиз  2 12:01"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз"  4 11:38Эшитдик-да! CAFA 6 мамлакат клублари ўртасидаги мусобақага асос солишга яқин турибди  12 11:35Асрор Алиқулов: "Ҳакам тўп қўлга теккан вазиятни кўрмасликка олди, шекилли"  1

Биринчи лига. Плей-офф учрашувлари ҳақида икки оғиз News

Биринчи лига. Плей-офф учрашувлари ҳақида икки оғиз

Биринчи лигада мавсумнинг мураккаб палласидан ўтиб бўлинди, тез орада ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Жамоалар аллақачон плей-офф ва ярим финал учрашувларини ўтказмоқда.

Биринчи лигада чемпионат учрашувлари якунланди ва навбат плей-офф беллашувларига. Бу йилдан эътиборан мазкур лигада иштирок этиш учун вилоят футбол академиялари ҳам қўшилди ва икки минтақага бўлинган ҳолда чемпионат ташкил қилинди. Лекин эътиборингизни бир нарсага қаратмоқчиман. Сиз уйқудан турган ҳолда нонушта қилаётган, ўқишга ишга чоғланаётган вақтингизда Биринчи лигада футбол учрашуви бўлиб ўтяпти. "Бунёдкор-Фарм" - "Жайхун" ўйини 9:30да бошланди. Шу нарса бизнинг эътиборимизни тортди. 

Уйғониш

Организм эрта тонгда жисмонан 90 ва ундан кўп дақиқа футбол ўйнашга тайёр бўлмаслиги аён. Ўзим билган маълумотларга кўра, тонгда кўпроқ ақлий меҳнат самара келтиради ва бунда мия фаолроқ ишлайди. Энди тасаввур қилинг 9:30 да майдонга тушиш учун футболчи соат нечида туриши керак? Тахминан 6:30 ёки ундан вақтлироқ. Нонушта ва йўлга отланиш билан 1,5 соат вақт сарфланади. Майдонда эса 8:30да бўлиш керак. Бундай паллада асосан тикланиш жараёни кетаётган бўлади. Табиийки, ўзини ўзи тиклаб улгурмаган организмга яна 2 соатлик юклама тушади. Хўш, бунга нима дейсиз? Тиббиёт қонунларини ҳам четлаб ўтган ҳолда ташкил қилинаётган чемпионат орқали профессионал футболчи чиқаза оламизми? Менимча йўқ. "Жайхун" бир кун аввал келган яхши ҳам. Учрашув шаҳарнинг нариги чеккасида эканлигини ҳисобга олсак йўл вақти ҳам 1 соатга яқин бўлади. 

Ташкилотчилик 

Буни инфратузилма ёки стадионлар билан боғлаш мумкиндир. Лекин плей-офф беллашувларини марказлашган тарзда ўтказиш ПФЛнинг иши ва бунда ҳеч бир клубнинг айби йўқ. Демак ташкилотчи бош ташаббускор. 1/4 финалдан ўрин олган барча ўйинлар бир кунда ўтказилган. Уларнинг энг вақтлиси 9:30да бошланган. Демак, буни яхшилаб ўйлаб кўриш мумкин эди. Тошкентда фақат битта стадион бор эмас. 

U-19 чемпионатида юз берган ҳолат ҳақида

13 июнь куни U-19 чемпионатининг 9-туридан ўрин олган "Арал" - "Металлург" учрашуви бўлиб ўтди. Бундай ҳолат ўтган йили ҳам содир бўлганди ва айнан "Арал"нинг ўйинида. Учрашув 8:00 да бошланган. Футболни илм ва фан сифатида қабул қилмасак, футболчининг организми, уни физиологик ҳолати, жисмоний хусусиятлари, биологик сифатларини таҳлил қилмасак, эрта тонгдан туриб уйқуга тўйинмаган организмга юклама тушириб иқтидорни йўқ қилишимиз мумкин. Қарс икки қўлдан чиқади. ПФЛдан тақвим, ўйинлар вақтини жамоаларга қулай қилиб чиқарса бундан фақат футбол ютади. 

Rating: +1   

Comments

   
06 nov 14:06:26
Жамшид Абдусамадов
Бизда ташкиллащтиришдими колгани билан нима иши бор. Хамма сохада шуку. Когоздами килинди булса булди
   
06 nov 13:46:56
Ота макон
Менимча бундан хам каттарок муаммомиз, стадион ва вакт нормал булган холатда хам Пахтакор гол ургунча тухтатилмаган уйинлар хакида ёз. Тизимда коррупцияни йукотмасдан туриб шароитларни яхшилаш бу йук хуррандага таом пишириш кабидир.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика