Latest news

12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  0 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  0 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   2 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  51 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  21 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2

Биринчи лига. "Пахтакор-79" - "Янгиер" учрашуви нега қолдирилди? News

Биринчи лига. "Пахтакор-79" - "Янгиер" учрашуви нега қолдирилди?

Биринчи лига илк туридан ўрин олган “Пахтакор-79” — “Янгиер” ўйини бошқа санада бўлиб ўтади ва Лига учрашувнинг аниқ санасига кейинроқ ойдинлик киритади.

Аслида мазкур учрашув кеча — 8-апрел куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ мезбон жамоага боғлиқ бўлмаган айрим муаммолар сабаб Лига комиссари учрашувни бошлашга рухсат бермади. Гап шундаки, “Пахтакор-79” 2023-йилдан бошлаб ўзининг уй учрашувларини Ангренда ўтказади. Шундан келиб чиқиб, Ангрен ҳокимлиги шаҳардаги стадионни пардозлаш юзасидан қатор ишларни амалга оширди. Бироқ стадионнинг хавфсизлик режасини тегишли органлар билан келишиш масаласи учрашув стартига қадар ҳал этилмади. 

Ярим профессионал футбол жамоалари ўртасида ўтадиган мусобақадаги мазкур ҳолатнинг ҳокимлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан боғлиқ томонлари кейинги ўйинларга қадар Лига томонидан тартибга солинади. Ангрен шаҳрига футбол қайтаётгани, “Пахтакор-79” жамоаси сўнгги ойлар давомида барча йўналишда тўғри ишлашга ҳаракат қилаётгани, айнан Биринчи лига учун майдон ва унинг атрофида катта ишлар амалга оширилгани, шунингдек, “Янгиер” футбол клубининг ЎФА қўмитаси томонидан қўйилган талабни 8-апрел санасига қадар бажара олмагани каби факторлар инобатга олиниб, Лига ушбу учрашув учун ҳеч бир жамоага техник мағлубият ёзмасликка қарор қилди. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси расмий учрашувларни ташкил этишда унинг расмийлари ҳамда мухлислар хавфсизлиги масаласини биринчи ўринга қўяди. Шундан келиб чиқиб, бу каби ҳолатлар келгусида тартибга солинади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика