Latest news

13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  17 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6

Биринчи лига. "Норин" - "Динамо" 0:0 News

Биринчи лига. "Норин" - "Динамо" 0:0

Биринчи Лига 34-тури доирасидаги мавсумнинг энг муҳим учрашуви Ҳаққулободда кечди.
Турнир жадвалида пешқадам «Динамо»ни таъқиб этаётган «Норин» билан кечган учрашувда муроса йўли танланди.

Шу куни жароҳати боис жамоа сардори Акмал Бозоров «Динамо»га ёрдам бера олмаган бўлсада, бир ойлик танаффусдан кейин Фирдавс Абдусалимов жароҳатини даволаб, сафга қайтди.

Учрашув тенгкурашлар остида бошланиб, икки томон ҳам имкон бўлди дегунча хавли ҳужумлар яратишди. Айниқса, «Динамо» ҳужумчилари Амиржон Сафаров ва Виктор Клишинлар голли вазиятдан унумли фойдалана олишмади.

Асабий тарзда кечган баҳснинг иккинчи бўлимида захирадан Виктор Клишин ўрнига майдонга тушган Асомиддин Маматов ҳисобни очиши мумкин эди, аммо унинг зарбаси ноаниқ чиқди. Кўп ўтмай эса, ёш ҳужумчи рақиб билан тўқнашувдан кейин жиддий жароҳат олиб, майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди.

Асабий ва кескин курашларга бой ўтган баҳсга бош ҳакам андижонлик Темур Тўхтасинов томонидан 9 дақиқа қўшиб берилган бўлсада, шу куни икки жамоа дарвозаси дахлсизлиги сақланиб қолинди, 0:0.

24 ўйинлик ғалабали сериядан сўнг, «Динамо» жамоаси ўтган турда Андижонда «УзДонгЖу» билан 1:1 ҳисобини қайд этган бўлса, бу сафар Наманган вилоятида «Норин» билан 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этди.

34-турдан сўнг «Динамо»нинг очколари сони 75 ни ташкил этиб, Самарқанд жамоаси энг яқин таъқибчиси «Норин»дан битта ўйин кам ўтказган ва 6 очко кўп жамғарган ҳолда Олий Лигага муддатдан олдин қайтиш учун жуда яхши имконият ҳосил қилган.

«Динамо» навбатдаги икки ўйинни 2 ва 5 ноябрь кунлари Самарқандда «Ёзёвон-Лочинлари» ҳамда «Цементчи»га қарши ўтказади.

Жамоанинг «Косоной» ва «Хотира-79» жамоаларига қарши қолдириган икки учрашуви санаси эса ПФЛ томонидан ҳозирча маълум қилинмаган.

Биринчи Лига. 34-тур.

26 октябрь (чоршанба)

«НОРИН» - «ДИНАМО» - 0:0

Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон)

Назоратчи: М. Исмаилов (Ташкент).

«Динамо»:
Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Алексей Николаев, Фирдавс Абдусалимов, Искандар Холмирзаев, Жасур Азимов, Омаджон Тайлоқов, Комил Шарофутдинов (Ислом Шарипов, 72), Виктор Клишин (Асомиддин Маматов, 65, Алишер Холиқов, 75), Амиржон Сафаров.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика