Latest news

00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  0 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  19 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  9 22:50"Реал Вальядолид" — "Барселона". Ансу Фати асосий таркибда  68 22:46А Серия. "Наполи" меҳмонда ғалабага эришди, "Интер" "Верона" билан куч синашади  1 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  46 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7 22:15"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди  95 21:59"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди  0 21:39Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!  185

Биринчи лига матбуот котиблари қандай ишлашмоқда? News

Биринчи лига матбуот котиблари қандай ишлашмоқда?

Профессионал бўлган ҳар бир жамоанинг матбуот котиби бўлиши керак.

Матбуот котиблари жамоаларга нима учун керак? Уларнинг вазифаси нимада? Улар тўғрисида саволлар турлича. Келинг, биз олий лига клубларининг матбуот котиблари ҳақида гапирмайликда, профессионал бўлган биринчи лига жамоаларининг матбуот котиблари ҳақида сўз очсак. Бизда биринчи лига баҳсларини телевидения орқали намойиш этишмайди. Ҳаттоки ўша телевиденияда ҳам биринчи лига ҳақида ҳеч қандай кўрсатувлар йўқ. Лекин биринчи лига баҳсларининг айрим учрашувларига олий лигадан кўра кўпроқ мухлислар ташриф буюришади. Биринчи лига тур учрашувларининг натижаларини кўп сонли футбол мухлислари интизорлик билан кутиб ўтиришади. Стадионга ташриф буюрган мухлислар бундан мустасно. 

Яхшиямки интернет журналистикаси бизда анча яхши ривожланган. Агарда интернет бўлмаганида биз футбол учрашувларининг натижаларидан бехабар қолардик. Ҳозирги кунда биринчи лиганинг айрим клубларида матбуот котиблари фаолият олиб боришмоқда. “Цементчи”дан Зухриддин Абдуллажонов, “Андижон”дан Исломбек Рустамбеков ва Шуҳратбек Жўраев, “Машъал-2”дан Бунёдбек Андаев, “УзДонгЖу”дан Шерзод Мамадалиев ва “Насаф-2”дан Ренат Эрназаров ўйин куни стадиондан туриб бизга баҳс натижаларини, учрашув қайдномаси ҳақида етарлича маълумотлар бериб туришади. 

Ушбу клубларнинг матбуот котиблари ҳақида ҳеч қандай гап сўз бўлши мумкин эмас. Исталган кишида савол туғилиши мумкин, биринчи лига жамоаларининг 5 нафарида матбуот котиблари фаолият олиб боришадими? Биринчи лиганинг қолган жамоалари профессионал эмасми? Ёки бўлмасам уларнинг натижалари бошқалар учун қизиқ эмас деб ўйлашадими? Биринчи лигада деярли барча жамоаларнинг матбуот котиблари бўлиши мумкин, лекин ўша матбуот котиби учрашув куни ўйин ҳақида ҳеч қандай маълумот бермайди. Мени фикримча, биринчи лига жамоаларининг ҳар бир матбуот котиби учрашув вақтида тўлиқ маълумот бериб бориши шарт.


Жаҳонгир Сотволдиев

Author :
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика