Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Биринчи лига. "Машъал-2" сўнгги дақиқада имкониятни бой берди News

Биринчи лига. "Машъал-2" сўнгги дақиқада имкониятни бой берди

Бугун "Машъал-2" Ўзбекистон биринчи лигасида навбатдаги 5-тур баҳсини ўтказди.
Ўз майдонида "Хоразм"ни қабул қилган "газчилар" сўнгги дақиқада имкониятни бой берди.

Учрашувнинг биринчи бўлими меҳмонлар ташаббуси билан ўтди. Уч марта Темур Бекчанов, Низом Норов ва Маркс Қуранбоев дарвоза тўсинини нишонга олди. Майдон эгаларининг қарши ҳужумлари Ғайрат Ўдаев учун қийинчилик туғдирмади. Шунга қарамай бўлимда ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимда бироз жонланган "Машъал-2" футболчилари икки бор хавфли ҳужум ташкил этишди. Сардор Сулаймонов бирга бир вазиятга чиқиб борди лекин вазиятни якунлашда хатоликка йўл қўйди. 89 дақиқада "Хоразм" футболчилари ҳужум уюштиришди. Ҳимоячидан қайтган тўпни Мирзобек Қурязов кучли зарб билан дарвозага жойлаб қўйди. Сўнгги дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва "Машъал-2" ўз майдонида имкониятни бой берди.

"Машъал-2" кейинги ўйинни 28 апрелда,  Ўзбекистон кубоги доирасида Муборакда "Андижон"га қарши ўтказади.

Биринчи лига, 5-тур.

"Машъал-2" - "Хоразм" 0:1
Гол:
0:1 Мирзобек Курязов (89).

"Машъал-2": 77.Раҳимжон Давронов, 3.Константин Боев (7.Шамсиддин Саъдуллаев  46), 4.Миржалол Қосимов (c), 8.Жаъфар Исмоилов, 10.Санжарбек Аҳмедов, 11.Шокир Юлдашев, 14.Бекзод Раҳмонов (2.Суҳроб Исматов 65), 19.Муни Мирмуҳсин Юсупов (5.Сардор Сулаймонов  50), 20.Бобуржон Абдуллаев, 24.Ёдгор Назаров, 26.Темур Юмангулов.
Захира: 30.Ҳусан Олимжонов,  9.Абдурасул Жўраев, 17.Зуҳриддин Камолов, 18.Ойбек Жўраев.

"Хоразм": 35.Ғайрат Удаев (c), 2.Шаҳзод Маннонов, 5.Темур Исмоилов, 9.Низомжон Норов, 10.Темур Бекчанов, 12.Марат Қудратов, 13.Мирзобек Қурязов, 15.Илёс Хайров, 17.Маркс Қуранбоев, 18.Аброр Ҳусаинов, 4.Жасур Отажонов.
Захира: 1.Равшан Жуманиёзов, 3.Аббос Каримов, 6.Маъмур Абдуллаев, 7.Сирож Рузметов, 8.Маннон Зарипов, 11.Сарварбек Жуманиёзов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика