Latest news

12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  2 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  3 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  11 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  6 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5

Биринчи лига. Иккинчи босқичдаги клуб тўпурарлари ҳақида News

Биринчи лига. Иккинчи босқичдаги клуб тўпурарлари ҳақида

Якунига етган биринчи лиганинг иккинчи босқичида ўз клублари сафида тўпурарлик қилган футболчиларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Зеро бу билан олий лига клубларининг мураббийларига қандайдир кўмагимиз тегар. Бундан ташқари ишқибозлар учун ҳам ўз севимли клубининг тўпурари ҳақида билиш қизиқ бўлиши турган гап.

Иккинчи босқич тўпурари Шохруз Норхонов бўлди. “Обод” жамоасининг 22 ёшли ҳужумчиси ўзи ҳисобига 17та гол ёздириб қўйишга эришди. Ажаб эмаски Норхонов яқин орада ОТЖдан ҳам чақирув олса. 

Шохруз Норхонов

Ундан кейинги ўринни эса Достон Тошматов эгаллади. “Зомин” таркибида сўнгги уч йилдан буён тўпурарлик маҳоратини кўрсатиб келаётган ушбу футболчини ҳам келаси йил олий лигада кўрсак ажаб эмас.

Кучли учликни – Темур Ҳакимов, Элёр Акбаров ва Олим Навкаров якунлаб беришди. Мухлисларга яхши таниш бўлган ушбу футболчилар жорий мавсум клуби учун кўплаб голларни урган холда, қимматли очколарни тақдим этишди. 

Акмал Жўрабоев

Кўрамиз бу номлардан қайсиларини келаси йил элита клубларида учратар эканмиз.

Биринчи лига билан хайрлашган Бухоронинг “Ғиждувон” жамоасида бу йил ҳам Мансур Отақулов тез-тез ўзини эслатиб турди. Биринчи лига тоифасида тажрибали бўлган Отақуловни келаси мавсум элитанинг бирор-бир клуби йиғинда синаб кўрса мақсадга мувофиқ бўларди. Хар холда бекордан-бекорга тўпурарлар рўйхатида юрмагандир. Боз устига аутсайдер жамоа сафида ўйнаб бундай натижа қайд этиш қийин. 

Мансур Отақулов

Иккинчи босқичда ўз клуби сафида энг кўп гол урган футболчилар
1. “Обод” – Шохруз Норхонов 17та
2. “Оқ-тепа” – Темур Ҳакимов 12та
3. “УзДонгЖу” – Акмал Жўрабоев 9та
4. “Цементчи” – Элёр Акбаров 12та
5. “Зомин” – Достон Тошматов 16та
6. “НБУ-Осиё” – Олим Навкаров 12та
7. “Хоразм” – Темур Бекжонов 7та
8. “Ёзёвон-Л” – Бекзод Махпралиев 7та
9. “Пахтакор-2” – Беҳруз Содуллаев 6та
10. “Насаф-2” – Илҳом Алижонов 3та
11. “Косонсой” – Абдураззоқ Жўраев 7та
12. “Машъал-2” – Аслиддин Абдиев 5та
13. “Орол” – Жавлон Пиримбетов 3та
14. “Хотира-79” – Шохжаҳон Аббосов 7та
15. “Локомотив-БФК” – Ҳаётбек Сотволдиев 4та
16. “Ғиждувон” – Мансур Отақулов 8та


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика