Latest news

13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  0 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  0 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   1 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  6 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  19 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  28 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  8

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 1-тур статистикаси News

Биринчи лига. “Ғарб” минтақаси, 1-тур статистикаси

“Ғарб” минтақасининг 1-тур ўйинлари 4 апрель, шанба куни бўлиб ўтди. Ортда қолган ўйинлардан кейин рақамлар нима дейди? Қуйида эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.
“ОБОД” ЧЕМПИОНАТНИ ДУРАНГ БИЛАН БОШЛАДИ ЁХУД “ОРОЛ”ДАН ЖАВОБСИЗ 9 (!)ТА ГОЛ
Ушбу минтақада ҳам мухлислар ва мутахассислар томонидан фаворит дея эътироф этилган “Обод” жамоаси мавсумни дуранг билан бошлади. Хайрулла Абдиев бошқарувидаги жамоа Урганчга сафар уюштириб, “Хоразм” билан нурсиз дурангга имзо чекди. Қуръага кўра жорий мавсумнинг биринчи босқичини “Ғарб” минтақасида ўтказаётган “Обод”га афтидан бу йил осон бўлмайди. Ўз вақтида олий лигада иштирок этган “Хоразм”ни эса бу йил ҳам асосий эътиборини лигада қолишга қаратишини ҳозирдан таҳмин қилиш мумкин.
«Хоразм» (Урганч) – «Обод» (Тошкент) – 0:0 (0:0).

Нукусликлар чемпионатда ажойиб старт олди. Неъматулла Қутибоев шогирдлари рақибини ортиқча аяб ўтирмади ва яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб қолишга уринди. Биринчи таймда улар 3та тўп киритган бўлса, иккинчи бўлимда бу борада икки баробар ўсиш кузатилди. Ҳар йили мураббийини ўзгартириб бориш бўйича етакчи клублар билан бемалол рақобатлаша оладиган “Аланга” эса жорий мавсум ҳам ўз “дрижёрини” ўзгартирган. Албатта шундай бўлсада косонликларни ҳеч ким 1-турда ўз дарвозасидан жавобсиз 9 (!) та гол ўтказиб юборишини кутмаганди. Нукус жамоасини эса яқин 2-3 йилда олий лигага чиқиши ҳақида гап-сўзлар эшита бошладик. Балки бу ҳақиқатдир. Шундай бўлса биз хурсанд бўламиз. Чунки Қорақалпоқ ахли катта футболни соғинганини билиб олиш қийин эмас.  
«Орол» (Нукус) – «Аланга» (Косон) – 9:0 (3:0).

Нурали Султонов бошчилигидаги “Насаф-2” чемпионатда академия тарбияланувчилари билан иштирок этишни асосий вазифа қилиб олган. Жамоа шанба куни “Ғиждувон”ни қабул қилиб, аламли дурангга эришди. Биринчи бўлимда қаршиликлар ҳисобни очишга эришган бўлсада, учрашув охирига қадар ҳисобдаги устунликни ўзида сақлаб қолишни уддалай олмади. Меҳмонлар эса 86-дақиқага келиб мувозанатни тиклади ва уйига 1 очко билан қайтди.
«Насаф-2» (Қарши) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 1:1 (1:0).

“Локомотив-БФК” деярли ҳар мавсум биринчи лигада иштирок этсада, ҳамон барқарорликка эриша олмаяпти. Бизнингча жамоада етарлича шароитлар яратилган. Лекин “темирйўлчилар”нинг лигада ўз ўрнини сақлаб қолиши катта гап бўлиб қолди. Бизнингча жамоа ўз мураббийини топиб улгурмади. Ушбу турда “Зомин”ни қабул қилган тошкентликлар илк турдаёқ “қоқилди”. Жиззах вилояти жамоаси эса шароитлар жуда зўр бўлмасада, имкон қадар чемпионатда муносиб иштирок этишга уринмоқда. Бизнингча “Зомин” бу йил ҳам етакчиларга жиддий бош оғриқ бўлади. Достон Нуруллаев “Локомотив-БФК”га қарши баҳсда дубль қайд этиб, жамоасига уч очко келтирди.
«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 0:2 (0:1).

Бу йил таркибни янада ёшартирган “Машъал-2” чемпионатни йирик ғалаба билан бошлаб олди. Дилшод Андаев жамоаси ўтган мавсум ҳам жиддий курашганди. Жамоа шанба куни “Шердор”ни қабул қилиб рақиб дарвозасига жавобсиз 4та тўп киритишга эришди. Самарқандликларнинг чемпионатда иштирок этиши яқинда маълум бўлгани учун тайёргарлик кўнгилдагидек кечмаган бўлса керак деган таҳминимиз бор. Учрашувнинг биринчи бўлимида муборакликлар битта тўп киритган бўлса, иккинчи таймда яна учта гол уриша муваффақ бўлди.  
«Машъал-2» (Муборак) – «Шердор» (Самарқанд) – 4:0 (1:0).

ГОЛЛАР
* Умумий голлар сони 17та.
* Мезбонлар ҳисобига 14та гол ёзилган.
* Меҳмонлар эса 3та тўп киритган.
* Биринчи таймда киритилган голлар сони 6та.
* Иккинчи бўлимда эса яна 11та тўп киритилган.
* Энг кўп гол урган жамоа “Орол” – 9та.  
* “Аланга” эса ўз дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа бўлди.
* “Орол”, “Обод”, “Хоразм”, “Машъал-2”, “Зомин” жамоалари эса ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.
* Энг тезкор гол! Ушбу турда энг биринчи бўлиб “Орол” футболчиси Марат Ауезниёзов тўп киритди. Жамоасининг “Аланга”га қарши кечган баҳсида у 2 дақиқада гол муаллифига айланди. Эътиборлиси, тезкор гол футболчиларга қўшимча куч бағишлаб, якунда нукусликлар йирик ғалабани танътана қилди.  
* Энг сўнгги гол! Турнинг энг сўнгги голи ҳам айнан “Орол” – “Аланга” баҳсида киритилди. 90-дақиқада Шукурулло Қутибоев учрашувдаги сўнгги голга муаллифлик қилди. Аҳамиятлиси унинг киритган тўпи турнинг ҳам сўнгги голи бўлди.

* Дубль! “Зомин” ҳужумчиси Достон Нуруллаев “Локомотив-БФК” билан ўйиннинг ҳар бир таймида биттадан тўп киритиб, дубл қайд этди. Ишқибозлар билса керак, Нуруллаев ўтган мавсум ҳам сермаҳсуллиги билан кўпчиликни эътиборини тортганди. Ажаб эмас бу йил Достон олий лига клубларининг мураббийлари назарига тушиб қолса.

* Хет-трик! Голларга бой бўлган “Орол” – “Аланга” баҳсида мезбонлар ўйинчиси Марат Ауезниёзов учта тўп киритди. Бу билан 30 ёшли футболчи чемпионатдаги илк хет-трикни қайд этгани билан ҳам тарих зарварақларидан ўрин оладиган бўлди.  


ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Ушбу турдаги ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар ҳаммаси бўлиб 23та ўйинчини сариқ карточка билан сийлади.
* Шундан 12таси мезбон жамоа футболчиларига кўрсатилган.
* Қолган 11та сариқ карточка эса меҳмон жамоа футболчиларига ёзилди.  
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида жами 11та футболчи огоҳлантирилди.
* Иккинчи таймда эса 12та сариқ карточка қайд этилди.
* Ушбу турда энг кўп сариқ карточка олган жамоа “Насаф-2” бўлди, Қаршилик футболчилардан 5таси сариқ карточка билан “жазоланди”.
* “Локомотив-БФК” футболчилар эса аксинча бу борада бошқаларга намуна бўлди. Гарчи “темирйўлчилар” ўз майдонида мағлубиятга учраган бўлсада, бирорта ҳам карточка олмагани эътиборга моликдир.

ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?

1-тур якунларига кўра энг юқори балл олган ҳакам Элёр Турсунов бўлди. Нукусда кечган “Орол” – “Аланга” баҳсида назоратчи Раҳматулло Қоратоев бош ҳакамнинг ҳатти-харакатларини 8,4 баллга муносиб баҳолади.
Аксинча бу борада Даулетбой Жалимов (Нукус) билан Наим Болтаев (Навоий) нисбатан паст балл олди. Уларнинг ҳар иккисини иши ҳам бир хил 7,8 баллга лойиқ кўрилди.
Ён чизиқ ҳакамларидан эса энг юқори баллни  бухоролик А.Буров билан Ш.Ражабов олди, 8,6.

«Хоразм» (Урганч) – «Обод» (Тошкент) – 0:0.
Ҳакамлар:
Д. Жалимов (Нукус) – 7,8, Ш. Қамаров (Самарқанд) – 8,0, С. Ҳакимов (Самарқанд) – 7,8, Д. Турсунбоев – 7.
Назоратчи: Р. Давлетмуротов (Тошкент).

«Орол» (Нукус) – «Аланга» (Косон) – 9:0.
Ҳакамлар:
Э. Турсунов (Бухоро) – 8,4, А. Буров (Бухоро) – 8,6, Ш. Ражабов (Бухоро) – 8,6, И. Ибрагимов – 9.
Назоратчи: Р. Қоратоев (Тошкент вил.).

«Насаф-2» (Қарши) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 1:1.
Ҳакамлар:
Н. Болтаев (Навоий) – 7,8, А. Алимов (Урганч) – 8,0, Д. Искандеров (Нукус) – 8,2, А. Калинин – 9.
Назоратчи: М. Исмоилов (Ташкент).

«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 0:2.
Ҳакамлар:
Р. Тошмуҳамедов (Тошкент вил.) – 8,2, Н. Анфиногенов (Тошкент) – 8,0, С. Нишонбоев (Тошкент) – 8,1, А. Рисқуллаев -8.
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

«Машъал-2» (Муборак) – «Шердор» (Самарқанд) – 4:0.
Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий) – 8,2, Х. Отамуродов (Урганч) – 7,7, Д. Жуманиёзов (Урганч) – 8,4, Н. Қосимов – 9.
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).


МУХЛИСЛАР МЕҲРИ

* “Ғарб” минтақаси мухлислар ташрифи борасида “Шарқ”ни ортда қолдирди дейиш мумкин. Негаки ушбу минтақада бўлиб ўтган 5та учрашувга жами 7062 нафар томошабин қадам ранжида қилган!
* Ҳар бир баҳсга ўртача 1412 та мухлис демакдир.
* Энг кўп томошабин “Орол” – “Аланга” баҳсида кузатилди. 3524 томошабин.
* “Насаф-2”нинг “Ғиждувон”га қарши кечган баҳси ишқибозларда у қадар катта қизиқиш уйғотмаган.   

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Насаф-2» (Қарши) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 1:1. 86 томошабин.
 «Машъал-2» (Муборак) – «Шердор» (Самарқанд) – 4:0. 253 томошабин.
«Локомотив-БФК» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 0:2. 348 томошабин.
 «Орол» (Нукус) – «Аланга» (Косон) – 9:0. 3524 томошабин.
«Хоразм» (Урганч) – «Обод» (Тошкент) – 0:0. 2854 томошабин.

КЕЙИНГИ ТУРДА УЧРАШАДИЛАР

2-тур. 9 апрель (пайшанба)
“Обод” – “Шердор”
“Зомин” – “Машъал-2”
“Ғиждувон” – “Локомотив-БФК”
“Аланга” – “Насаф-2”
“Хоразм” – “Орол”


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика