Latest news

12:25"Бешиктош"га янги мураббий тайинланди  0 12:01Шотландия клуби Қозоғистон терма жамоасининг икки футболчисини кузатмоқда  0 11:37Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!  1 10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  23 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  3 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  4

Биринчи лига, Ғарб. Май ойининг энг яхши мураббийи Мухтор Қурбонов News

Биринчи лига, Ғарб. Май ойининг энг яхши мураббийи Мухтор Қурбонов

Биринчи лиганинг "Ғарб" минтақасида ҳам май ойининг энг яхши мураббийини аниқладик.
Унга кўра ортда қолган май ойида яхши натижа қайд этган "Шўртан" жамоаси бош мураббийи Мухтор Қурбонов бу сафар ғолиб чиқди. Сабаби шуки, ғузорликлар олий лига сари дадил қадам ташламоқда. Жамоа май ойида ҳам бирорта маротаба мағлубиятга учрамади. Қурбонов жамоаси май ойида 5та ўйин ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди! Ушбу учрашувларда ғузорликлар йирик ғалабаларни қўлга киритди. Жамоа ҳаммаси бўлиб 5та баҳсда 16та гол уришга эришди. Бу ҳар бир учрашувга ўртча миқдорда 3тадан гол демакдир. Бундан кўриниб турибдики, "Шўртан"да сермаҳсуллик жойида.

2-ўринга эса Спартак Муртазоевни муносиб деб билдик. Жиззахлик ёш мураббий футболчиликни якунлаб "Зомин"да мураббийик соҳасини бошлаб юборганди. Спартак Суюнович бу йил "Зомин"ни курашчан жамоага айлантира олди. Унинг жамоаси май ойида 6та ўйинда майдонга тушди. Шундан 4тасида ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўйди. Бир ўйнда дуранг қайд этиб, қолган яна бир учрашувда рақибига имкониятни бой берган.

Жами 13 очко йиғган "Зомин" 12-турдан сўнг турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди. Табиийки бунда Спартак Муртазоевнинг ўрни катта.

Неъматулла Қутибоев апрель ойида ҳам энг яхши мураббийлар қаторидан жой олганди. Нукусликларнинг бу йилги мавсумда ижобий натижа қайд этмоқда дейиш мумкин. Камтарона шароитдан келиб чиқиб, ишлаётган қорақалпоқ ўғлони маҳаллий ёшларни етиштириб, уларни юзага чиқармоқда. "Орол" жамоаси май ойида 6та ўйин ўтказиб, жами 7 очко жамғарди. 12-турдан кейин эса жамоа турнир жадвалида 4-ўриндан жой эгаллади.  
 
Май ойининг энг яхши мураббийи
1. Мухтор Қурбонов - "Шўртан"
2. Спартак Муртазоев - "Зомин"
3. Неъматулла Қутибоев - "Орол" 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика