Latest news

22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  2 22:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Фламенго" – "Челси". Таркиблар аниқ!  1 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  48 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  3 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  3 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1

Биринчи лига. "Динамо" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади News

Биринчи лига. "Динамо" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади

Биринчи Лига 24-тур қолдирилган ўйинлари доирасида Уйчида маҳаллий «Хотира-79» клуби меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси водийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтди.

Мавсумнинг сўнгги ўйинида ҳам дастлабки дақиқалардан ҳужумкор ўйин намойиш этган Илҳом Шарипов шогирдлари ўйиннинг 12-дақиқасига келиб ҳисобни очишди. Яримҳимоячи Искандар Холмирзаевнинг зарбасидан сўнг тўп рақиб дарвозасидан жой олди, 0:1.

Голдан руҳланган меҳмонлар кўп ўтмай орадаги фарқни иккитага етказишди. Ўнг қанотдаги ҳужумкорлиги билан ажралиб турган яримҳимоячи Жонибек Кўчимов 18-дақиқада ҳисобни 0:2 га етказди.

Иккинчи бўлимда ҳам вакилларимиз ўйин тизгинини ўз қўлларида сақлаб, натижани йирик кўринишга олиб келишди. 73-дақиқада «Хотира-79» дарвозаси томон белгиланган 11 метрлик жарима зарбасидан Омаджон Тайлоқов унумли фойдаланди, 0:3.

Мавсумдаги сўнгги баҳсда ҳам йирик натижали ғалабага эришган «Динамочилар» жами 32 ўйинда 86 та гол киритиб, 26 ғалаба билан 82 очко жамғарган ҳолда Биринчи Лига-2016 мавсумини ғолиб сифатида якунлашди. Ушбу натижа билан «Динамо» мухлисларини яна бир карра табриклаб қоламиз.

Биринчи Лига. 24-турнинг қолдирилган учрашуви.

12 ноябрь (шанба)

«ХОТИРА-79» - «ДИНАМО» - 0:3 (0:2)

Голлар:
Искандар Холмирзаев 12, Жонибек Кўчимов 18, Омаджон Тайлоқов 73 пенальтидан.

«Динамо»: Михаил Наумов (Рустам Тоштурдиев), Алексей Николаев (Лазиз Нуридинов), Бунёд Исроилов, Фирдавс Абдусалимов, Убайдулло Набиев, Искандар Холмирзаев (Комил Шарофутдинов), Омаджон Тайлоқов, Жасур Азимов (Ислом Шарипов), Жонибек Кўчимов, Виктор Клишин, Алишер Холиқов (Ҳакимхон Аъламхонов).

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика