Latest news

20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  3 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  17 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  20 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  31 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3

Биринчи лига. "Цементчи" - "УзДонгЖу". Превью News

Биринчи лига. "Цементчи" - "УзДонгЖу". Превью

Эртага Ўзбекистон биринчилигининг навбатдаги 23-тур баҳсларига старт берилади.

Ушбу турда “Цементчи” Қувасойда Шўрбулоқнинг  “Уздонгжу” жамоасига қарши ўйин ўтказади.

Ўтган 22-тур учрашувларидан сўнг, орада бир оз муддатли танафус юзага келди. Ушбу танафусдан айтиш мумкинки,  ҳар иккала жамоа ҳам унумли фойдаландилар. Яъни, 30 август куни “Уздонгжу” “Андижонга” қарши ўртоқлик учрашувини ўтказган бўлса, “Цементчи” эса Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Бундан кўриниб турибдики ҳар иккала жамоа ҳам бўлажак учрашувга жиддий таёргарлик кўрганлар.

 Шўрбулоқликлар раҳбарияти жамоада мавсум аввалида амалга оширган катта  ўзгаришлари ўзини оқламади.  Жамоага асосан ёш иқтидор эгаларини таклиф этиб, таркибни деярли барча маҳаллий ёш футболчилар билан тузиб чиққан эди. Жамоанинг асосини  1996 йилдан 2000 йилгача бўлган футболчилар ташкил этган эди.


Жамоа аъзоларининг бир оз тажрибасизлиги каби бундай ҳолат биринчи даврада  ўз таъсирини ўтказмай қолмади. 

“Уздонгжу” биринчи даврада ўтказилган учрашувларда бор йўғи 10 очко йиғиб мусобақа жадвалининг сўнгги поғоналарига тушиб кетди.

Шу сабаб жамоа раҳбарияти давралар оралиғида таркибни қайтадан ташкил этди. таркибга бир қатор тажрибали ва ўтган мавсумларда “Уздонгжу”ни кучли  жамоаалар қаторида бўлишига сабабчи бўлган собиқ футболчиларни ўз таркибига қўшиб олди. Жумладан Феҳруз Салохиддинов ва Асрор Раҳмоновлар. Бундан ташқари биринчи даврадан сўнг клубни тарк этган Дилмурод Мамаюсупов ва “Ёзёвон лочинлари” дан яна бир эски танишимиз  Жўрабек Якубов шўрбулоқликлар таркибига бориб қўшилган.


“Уздонгжу” ҳамда “Цементчи” жамоаларнинг учрашувлари  тарихига назар ташласак, ўзаро 9 бор тўқнаш келганига гувоҳ бўламиз.

Ўтказилган учрашувларда бироз устунлик биз томонда.

Яъни шўрбулоқликлар 4 маротаба, “Цементчи” эса 5 маротаба зафар қучган. Тўплар нисбатига кўра ҳам бизникилар бироз устунроқ.  13:12 «Цементчи» фойдасига.

Ўзаро учрашувлар тарихи билан танишинг.


2006 йил

 5-тур. 29 апрель (шанба)

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Цементчи»  (Қувасой) – 2:1.

Голлар: М. Махмудов (59)Х. Махмудов (89), -З. Қурбонов (19)


2006 йил

34-тур. 13 октябрь (жума)

«Цементчи»  (Қувасой) –«УзДонгЖу» (Андижон)– 2:0.

Голлар: И. Зайлобиддинов (66 пен), А. Ҳакимов (69 пен)


2007 йил

1-тур. 27 март (сешанба)

«Цементчи»  (Қувасой) – «УзДонгЖу» (Андижон)– 1:0

Гол: А. Ҳакимов (78)


38-тур. 6 ноябрь (сешанба)

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Цементчи»  (Қувасой) – 6:0.

Голлар: Қ. Абдуқодиров (9 пен, 81),А. Иминов (10,21) С. Махмудов (19 автогол), Р. Раҳмонов (61)


Биринчи босқич 11- тур. 19-май  (сешанба)

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Цементчи»  (Қувасой) – 2:1.

Голлар: А.Тўхтасинов (17) Ф. Солохидинов (90) – Р. Мелибоев (77)


Биринчи босқич 12- тур. 26-май  (сешанба)

«Цементчи»  (Қувасой) –– «УзДонгЖу» (Андижон) 2:0.

Голлар: Ё. Акбаров (80, 86)


2016 Йил

12- тур. 29-май  (якшанба)

«Цементчи»  (Қувасой) – «УзДонгЖу» (Андижон) 0:1

Гол: Ислом Каримов


2016 Йил

25- тур. 10-сентябрь  (якшанба)

«УзДонгЖу» (Андижон)  - «Цементчи»  (Қувасой)  1:2

Гол: Ислом Каримов, Элёр Мамасолиев, Раҳматилло Мелибоев


2017 Йил

14-тур учрашуви7 июнь. (чоршанба)

 «Уз-Донг-Жу» (Андижон) – «Цеметчи» (Қувасой) 0-4

Гол: Даврон Исоқов (17), Аббос Жумакулов (49), Даврон Маматов (83), Рахматилло Мелибоев (90)


Жамоаларнинг бу галги тўқнашуви эртага 3 сентябрь куни Қувасойнинг “Цементчи” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00 да бошланади.

Ушбу қизиқарли баҳсга барча ишқибозларни таклиф этамиз!


«Цементчи» ПФК матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика