Latest news

18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   0 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  0 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  0 16:33Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  1 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  7 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  4 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  3 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  5 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  5 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  23

Биринчи лига. Бугундан иккинчи босқичга старт берилади News

Биринчи лига. Бугундан иккинчи босқичга старт берилади

Биринчи лига клублари маълум муддатли танаффусдан сўнг иккинчи босқич ўйинларини бошлайди.

Энди 16та жамоа курашга киришади. Бугун 1-турдан ўрин олган 5та ўйин бўлиб ўтади. Қуйида бўлажак баҳслар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

“УзДонгЖу” – “Орол”. Имкониятлар 60Х40
Ҳакамлар:
Р. Лутфулин (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), Ф. Ёрмуҳаммедов (Тошкент)
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
Андижонликлар ҳар қандай холатда ўз майдонида ғалаба қозонишга уринади. Қолаверса ушбу икки жамоадаги шароит ва тайёргарлик бир-биридан анчагина фарқ қилади. Шунинг эвазига ҳам “бўёқчилар”нинг устунлигини таҳмин қилиш мумкин. Неъматулла Қутибоев бошқарувидаги “Орол” ҳаминқадар иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўришга интилди. Жамоа устози билан суҳбатлашганимизда, таркибда айтарли жиддий ўзгариш қилинмаганини таъкидлаб ўтди. Бу жамоа ўтган йили Андижонга ташриф буюрганида “УзДонгЖу”га жиддий ташвиш туғдира олганди. Кўрамиз бу сафар нукусликлар қандай ўйин кўрсатар экан.

“Ёзёвон-Лочинлари” – “Насаф-2”. Имкониятлар 60Х40
Ҳакамлар:
Д. Мухторов (Тошкент), С. Нишонбоев (Тошкент), О. Умаров (Тошкент вил.)
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).

Бу йил лигада дебют мавсуми бўлишига қарамай, асосан маҳаллий ўйинчилар ҳисобига курашчан жамоа сифатида шаклланиб бораётган “Ёзёвон-Лочинлари”да яқинда кутилмаганда истеъфо юз берди. Бунгача “дрижёрлик” вазифасини ўтаб келган Абдусамад Дўрмоновни ишдан кетишини очиғи кутмагандик. Айтишларича эндиликда жамоани Исломбек Исмоилов бошқариб боради. Маҳаллий ёш мутахассис учун тайёргарлик ўзи истаганидек ўтмаган бўлиши тайин. Боиси Исмоилов жамоани яқиндагина қабул қилиб олди. “Насаф-2”ни эса таниқли собиқ футболчи Нурали Султонов бошқариб бораётганини эътироф этиш жоиздир. Асосан академия тарбияланувчиларидан ташкил топган ушбу жамоанинг асосий мақсади бош клубга муносиб ўйинчиларни тайёрлаб, етказиб беришдир. Шу боис “Насаф-2” натижадан кетидан қувмайди. Бугун Ёзёвонда меҳмонларга осон бўлмаслиги турган гап.

“Цементчи” – “Локомотив-БФК”. Имкониятлар 70Х30
Ҳакамлар:
Б. Юлчарев (Гулистон), Ф. Дўсматов (Гулистон), Т. Суюнов (Гулистон)
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна биринчи лигага қайтган Қувасойнинг “Цементчи” бу йил мухлис ва мутахассисларда илиқ таассурот қолдирмоқда. Иккинчи босқичда ҳам бу жамоа ҳали рақибларига жиддий бош оғриқ бўлса ажаб эмас. Тошкентнинг “Локомотив-БФК” жамоаси ҳақидаги янгиликлар ҳақида очиғи, кўп ҳам маълумотга эга эмасмиз. Айтишларича биринчи босқичда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган Илҳом Суюнов тарк этган. Тажрибали футболчи катта эхтимол билан “Андижон”нинг рўйхатидан ўтказилган. Аммо 32 ёшли ҳимоячи шунга қарамай ҳозирча “бургутлар” сафига келиб қўшилгани йўқ. Шунингдек чап қанот ярим ҳимоячиси Исроил Эршаев ҳам “Хотира-79” жамоасига кетган. Бугунги баҳсда бизнингча мезбонларнинг ғалабага бўлган имконияти юқори. Лекин футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

“Хотира-79” – “Зомин”. Имкониятлар 50Х50
Ҳакамлар:
О. Тўйчибоев (Тошкент), Ш. Миржалолов (Тошкент), З. Эркинов (Тошкент)
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).

Уйчиликлар иккинчи босқичга бошқа клублар сингари ўз имкониятидан келиб чиққан холда, тайёргарлик кўрди. Таркибда сезиларли ўзгаришлар юз берди.
Жамоа мухлисларига шуни маълум қиламизки, бугун “Зомин”га қарши кечадиган баҳс Наманган шаҳридаги “Бакамол авлод” стадионида ўтади. Боиси Уйчидаги “Пахтакор” стадиони қайта таъмирдан чиқарилмоқда. Айтишларича “Хотира-79” ўз майдонида катта эхтимол билан иккинчи даврадан ўйнай олиши мумкин. Бугунги учрашувда жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини тенг баҳолашга қарор қилдик. Чунки “Зомин”дан ҳам ҳар нарса кутиш мумкин.

“Косонсой” – “Обод”. Имкониятлар 50Х50
Ҳакамлар:
Т. Тўхтасинов (Андижон), И. Абдулаков (Тошкент вил.), И. Зоитов (Тошкент вил.)
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).

Косонсойликлар ўз майдонида осонликча очко улашадиган жамоалардан эмас. Меҳмон Солихўжаев бошқарувидаги жамоанинг биринчи босқичдаги иштирокини ижобий баҳолаш мумкин. Лекин айтишларича “Косонсой”нинг ПФЛдан қарздорлиги мавжуд. Унинг бугунги рақиби “Обод”да эса аксинча. Ҳаммаси кўнгилдагидек дейиш мумкин. Хайрулло Абдиев ва Фарҳод Сафаров бошқарувидаги Тошкент жамоаси ўз таркибини етарлича ижрочилар билан кучайтириб олди. Бугун “Обод” сафардан очко олиб қайтиши ҳам мумкин. Бироқ водийда ҳеч бир клубга осон бўлмаслигини ҳам таъкидлаш жоиз.

13 август (пайшанба)
“Оқ-тепа” – “Хоразм”
“НБУ-Осиё” – “Машъал-2”
14 август жума
“Пахтакор-2” – “Ғиждувон”


Исломбек Рустамбеков

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика