Latest news

12:00Абдурауф Бўриев: "Ҳисоб 6:0 бўлсин ёки 1:0 – ғалаба учун 3 очко берилади. Ҳозирда хориж клублари билан музокаралар кетмоқда"  0 11:45"Олтин тўп" учун курашда янги етакчи — Витинья биринчи ўринга чиқиб олди  3 11:18"Эчеверри тинмай машқ қилди, меҳнат ўз натижасини кўрсатди" — Гвардиола  0 10:40Криштиану Роналду яқин кунларда янги шартнома имзолайди  1 10:07Яна икки нафар футболчимиз Қозоғистон клубини тарк этди  3 09:38“Рома“ уч нафар футболчини 30 июнга қадар сотиши шарт  7 09:11ЦСКАнинг янги бош мураббийи мамлакатида қамалиши мумкин  0 08:43"Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни мағлуб этган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 08:25КЖЧ. "Манчестер Сити" - "Ал Айн" 6:0, Гюндогандан дубль  1 08:15Sofascore. Ҳусанов бугунги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 07:50Ўзбек футболчи учун тарихий кунда "Манчестер Сити" "Ал Айн"ни жуда йирик ҳисобда мағлуб этди  24 07:40Суперлига. "Пахтакор" "Қўқон-1912" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди, "Шўртан"да эса камбек  0 07:20Суперлига. Бугун 13-тур якунланади  7 02:36Камолиддин Тожиев: "Ўринбоевнинг таклифи бор. Насиб қилса, у кетади"  3 02:31Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги натижа адолатли бўлди"  2

Биринчи лига. Биринчи босқичда яққол пешқадамлик қилган “Шўртан” ҳақида News

Биринчи лига. Биринчи босқичда яққол пешқадамлик қилган “Шўртан” ҳақида

Бугундан эътиборан биринчи лиганинг поёнига етган биринчи босқичига оид, статистикаларни ҳукмингизга ҳавола этиб борамиз.
Мавсумнинг биринчи қисмида якка пешқадамлик қилган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бирор марта ҳам мағлубиятга учрамасдан, барчани ҳайратлантирди. Бу билан Мухтор Қурбонов бошқарувидаги жамоа ҳақиқатдан ҳам лигадаги рақибларидан бир бош устунлигини намоён этди. Ўз олдига кучлилар сафига чиқишни мақсад қилиб қўйгач, нисбатан тажрибали футболчиларни ўз таркибига жамлаган ғузорликларнинг биринчи босқичдаги йирик ғалабалари сони ҳам кўп бўлди. Бошқача айтганда “Шўртан” рақиблари дарвозасига хоҳлаганича тўп киритди.



Биринчи босқич ўйинларида ҳужумчи Виктор Клишин ўзини кўрсатди. 32 ёшли футболчи олдинги чизиқда ўзига билдирилган ишончни тўла оқлади ва сермаҳсуллиги билан ажралиб турди. Клишин ортда қолган биринчи босқичда ўз ҳисобига 28та гол ёздириб қўйди.



Шунингдек дарвозабон Элдор Тожибоевга ҳам алоҳида тўхталиб ўтмаса бўлмайди. Боиси бутун ярим мавсум давомида ғузорликлар дарвозасини қўриқлаган посбон ўз ишини яхши бажарди. “Шўртан”нинг 22та ўйинда атига 9та гол ўтказиб юборгани ҳам натижалар қандай бўлганини кўрсатиб турибди. Албатта Тожибоевнинг ҳам ҳиссаси катта бўлди дейиш мумкин.

Кўрамиз, иккинчи босқичда ҳам бу жамоа етакчилик қила олармикин?

Ким қанча гол урди?

Футболчи

Гол

пен.

Виктор Клишин

28

(2)

Александр Востриков

12

 

Жамшид Ҳошимов

5

 

Ислом Каримов

4

 

Шавкат Насибуллаев

4

 

Қаҳрамон Мухаммаджонов

3

 

Умарбек Эшмуродов

3

 

Шаҳзод Хурсанов

3

 

Элёр Интизомов

3

 

Ғуломҳайдар Ғуломов

2

 

Мақсуд Маҳмудов

2

 

Олим Каримов

2

 

Арайк Бобоев

1

 

Ботир Қодирқулов

1

 

Ислом Каримов

1

 

Ҳусниддин Ғофуров

1

 

Зоҳид Раупов

1

(1)




Қуйида жамоанинг биринчи босқичда қайд этган натижаси билан батафсил танишиш имкониятига эга бўласиз. 

Ўйин

22

Умумий голлар

77

Уйда

53 (68,83%)

Сафарда

24 (31,17%)

Ўтказиб юборилган голлар

9

Уйда

3 (33,33%)

Сафарда

6 (66,67%)

Ҳар бир ўйинда ўртача урилган голлар

3,5

Ўртача ўтказиб юборилган голлар

0,41

Уйда тўпланган очколар

31/33 (93,94 %)

Сафарда тўпланган очколар

31/33 (93,94 %)

Энг йирик ғалабаси

9:0 – “Ғаллакор-Автомобилчи”

Энг йирик мағлубияти

Мағлубият бўлмаган

Гол ўтказиб юбормаган ўйинлар

13 (59,09%)

Гол ура олмаган голлар

0 (0%)

Иродали ғалаба

0

Иродали дуранг

2

Иродасиз мағлубият

0

Иродасиз дуранг

0

Йирик ғалабалар

12

Йирик мағлубият

0

Автогол (урган/ўтказиб юборган)

1/0

Огоҳлантириш (ўртача)

28 (1,27)

Четлатиш (иккинчи сариқ) – Тўғридан тўғри/2ЖК

1 (0,05) - 1/0

Мухлислар ташрифи(жами/ўртача)

38832/1765


Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика