Latest news

10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  1 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  1 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  3 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  5 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  19 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  4 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  5 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  5 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2

Биринчи лига. 5-тур статистикаси News

Биринчи лига. 5-тур статистикаси

4-5 сентябрь кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқич, 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Одатга кўра, якунига етган турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз. 

“ХОРАЗМ”НИНГ МАҒЛУБИЯТСИЗ СЕРИЯСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ ЁХУД ИНТРИГА БОШЛАНДИ

5-тур учрашувлари ҳам мухлисларнинг диққат марказида турди десак муболаға бўлмайди. Боиси Урганчнинг “Хоразм” жамоаси бунгача кетма-кет 4та ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келаётганди. Вали Султонов бошқарувидаги жамоа ўтган жума оқшомида Ёзёвонда меҳмон бўлди. Баҳсдан олдин кўпчилик томонидан фаворит дея эътироф этилган урганчликлар водийдан қуруқ қўл билан қайтди. Аслида шу куни меҳмонлар камида бир очко олиб кетиши ҳам мумкин эди. Бироқ давралар оралиғида таркибга келиб қўшилган Шариф Мирзаев ғалаба тўпини киритиб “Ёзёвон-Лочинлари” жамоасига муҳим уч очкони келтирди. Аксига олиб “Хоразм”нинг ушбу муваффақиятсизлиги унинг рақобатчиларига қўл келди ва “Оқ-тепа” ўз майдонида уч очкони қўлга киритган холда, турнир жадвалида урганчликлар билан ўрин алмашиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. 

Тошкентнинг “Обод” жамоаси ҳам элитага чиқиш учун астойдил курашмоқда. Лекин бу жамоа ҳам 5-турда дурангга имзо чекиб, қимматли икки очкони йўқотди. Аслида шу куни тошкентликлар “УзДонгЖу” майдонидан ғалаба билан қайтиши ҳам ҳеч гап эмасди. Аммо гарчи биринчи бўлиб ҳисобни “Обод” футболчилари очган бўлсада, кейинчалик улар ўз дарвозасидан жавоб тўпини ўтказиб юборди. Қолаверса шу куни “Обод”дан кўп вазиятларда омад бирозгина юз ўгирди.  

Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси бу турда биринчи лигада чақилмас ёнғоқ каби клубга айланиб бораётган “Машъал-2”ни қабул қилиб, ўз мухлисларини йирик ҳисобдаги ғалаба билан қувонтирди. 

Наманганда кечган “Хотира-79” – “Ғиждувон” ўйини анчагина драматик тарзда кечгани учрашувда қайд этилган ҳисобда акс этиб турибди. Стадионга келган мухлислар ушбу оқшом 7та голга гувоҳ бўлди. 

Косонсойга таркибда жиддий йўқотишлар билан ташриф буюрган “Орол”нинг йирик мағлубиятини ўтган турдаги қизил карточкалар билан боғлаш мумкин. 

“Оқ-тепа” футболчилари “Насаф-2” билан баҳсда учрашувга 7 дақиқа қолганида 10 дақиқа оралиғида 2та тўп киритиб, ишончли ғалабага эришди. Бу эса тошкентликларнинг турнир жадвалида 2-ўринга кўтарди. Қолаверса очколар фарқи бўйича энди “Оқ-тепа” пешқадам “Обод” билан тенгма-тенг. 

Тошкент дербисида ғолиб аниқланмади. Суннат Абдурасулов бошқарувидаги “Локомотив-БФК” учрашувда аввалига биринчи бўлиб очишга эришди. Аммо иккинчи бўлим ўрталарига келиб, “банкирлар”нинг тажрибали ҳужумчиси Олим Навкаров мувозанатни тиклашга эришди. Кейинчалик ўйинда бошқа гол қайд этилмади. 

“Зомин” эса Тошкентга сафар уюштириб, “Пахтакор-2”ни мағлуб этиб қайтди. Учрашув Достон Тошматовнинг бенефисига айланиб кетти. Боиси иқтидорли ҳужумчи шу куни мезбонлар дарвозасига 4та тўп киритиб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасига салмоқли ҳисса қўша олди. 


«УзДонгЖу» (Андижон) – «Обод» (Тошкент) – 1:1. 

«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Хоразм» (Урганч) – 2:1.

«Цементчи» (Қувасой) – «Машъал-2» (Муборак) – 3:0.

«Хотира-79» (Уйчи) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 4:3.

«Косонсой» (Косонсой) – «Орол (Нукус) – 5:1.

«Оқ-тепа» (Тошкент) – «Насаф-2» (Қарши) – 2:0.

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 1:1.

«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 2:6. 


СЕРМАҲСУЛЛИК КУЗАТИЛГАН ТУР ЁКИ ТОШМАТОВДАН ПОКЕР!

* 5-турнинг 8та ўйинида жами 33та гол киритилди. 

* Ҳар бир баҳсга ўртача 4тадан гол демакдир. Бундан кўриниб турибдики, 5-турда сермаҳсуллик ортди.  

* Энг кўп гол урган жамоа “Зомин” бўлди, 6та!

* Аксинча ўз дарвозасидан ниисбатан энг кўп тўп ўтказиб юборган жамоа эса “Пахтакор-2” бўлди.

* 5-турнинг энг тезкор голи 8-дақиқада содир бўлиб, “Зомин” футболчиси Достон Тошматов “Пахтакор-2” дарвозасига киритган.  

* Аксинча ушбу турда энг сўнгги дақиқада урилган гол эса “Оқ-тепа” аъзоси Даврон Умировга тегишли бўлди. 90+3-дақиқада Умиров “Насаф-2” дарвозасини ишғол этди.  

* Мезбон жамоалар киритган голлар сони 20тани ташкил этди. 

* Қолган 13та голни эса меҳмон жамоалар урган.

* Учрашувларнинг биринчи бўлимида мухлислар жами 12та голга гувоҳ бўлди.

* Иккинчи таймда эса сермаҳсуллик янада ортди ва яна 21та гол қайд этилди.

* 3та дубль! Шохжаҳон Аббосов (“Хотира-79”), Мансур Отақулов (“Ғиждувон”) ҳамда Абдураззоқ Жўраев (“Косонсой”) 5-турда 2тадан гол уришга эришди. 

* 1та покер! Достон Тошматов мазкур турда 4та гол урди. Эътиборлиси бу иккинчи босқичдаги дастлабки покердир. 


ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ

* 8та ўйинда жами 38 нафар футболчи сариқ карточка билан огоҳлантирилди. 

* Ҳар бир баҳсга ўртача 4,75тадан огоҳлантириш демакдир. 

* Мезбон жамоаларнинг 16та ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилган.

* Меҳмонлардан эса 22 нафар футболчи огоҳлантирилди. 

* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 18та сариқ карточка қайд этилди.

* Иккинчи таймда эса яна 20та огоҳлантириш. 

* “Хоразм”, “Машъал-2” ва “Пахтакор-2” жамоаларидан 4тадан ўйинчига сариқ карточка кўрсатилди. Бу борада улар бошқаларни “ортда қолдирди”.  

* Аксинча турнинг энг тартибли жамоаси эса “Цементчи” билан “НБУ-Осиё” бўлди. 1тадан сариқ карточка!

* “Ёзёвон-Лочинлари” – “Хоразм” (2:1) ва “Пахтакор-2” – “Зомин” (2:6) учрашувларида нисбатан энг кўп сариқ карточка қайд этилди. 6тадан!

* 1та четлатиш! “Ғиждувон” футболчиси Шуҳрат Салимов жамоасининг “Хотира-79”га қарши кечган учрашувида 90+3-дақиқада майдондан четлатилди. Энди Салимов камида кейинги турни ўтказиб юборади. 


ТОШКЕНТДАГИ ЎЙИНЛАРГА 100ТАДАН ИШҚИБОЗ КИРМАЯПТИ ЁХУД МУХЛИСЛАР ҲАҚИДА

* 5-турнинг 8та ўйинига умумий 7293 нафар томошабин ташриф буюрди. 

* Ҳар бир баҳсга ўртача 911тадан мухлис демакдир. 

* Энг кўп ишқибоз яна Қувасойда кузатилди. 

* Аксинча “НБУ-Осиё” бу борада антирекорд қайд этишда давом этмоқда. 

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Локомотив-БФК» (Тошкент) – 1:1. 75 томошабин.

«Оқ-тепа» (Тошкент) – «Насаф-2» (Қарши) – 2:0. 82 томошабин.

«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Зомин» (Зомин) – 2:6. 87 томошабин.

«Хотира-79» (Уйчи) – «Ғиждувон» (Ғиждувон) – 4:3. 257 томошабин.

«УзДонгЖу» (Андижон) – «Обод» (Тошкент) – 1:1. 425 томошабин.

«Косонсой» (Косонсой) – «Орол (Нукус) – 5:1. 1453 томошабин.

«Ёзёвон-Лочинлари» (Ёзёвон) – «Хоразм» (Урганч) – 2:1. 2134 томошабин.

«Цементчи» (Қувасой) – «Машъал-2» (Муборак) – 3:0. 2780 томошабин.


ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?

* Энг юқори баллни олий лига тоифасидаги ҳакамлар олган. Мурод Муҳамедов билан Темур Тўхтасиновнинг ишини назоратчи 8,5 баллга муносиб дея баҳолади. Эътиборлиси ушбу 8,5 балл турдаги энг юқориси бўлди. 

* Аксинча нисбатан энг паст балл эса 7,7 бўлиб, уни “Оқ-тепа” – “Насаф-2” учрашувини бошқариб борган Анатолий Рубаков олган. 

* Ён чизиқ ҳакамларидан эса нисбатан энг юқори баллни қўқонлик Рустам Толибжонов олди, 8,5 балл!

* Тошкент вилоятилик Искандар Зоитов эса аксинча, 7,6 балл олди. 

* Захирадаги ҳакамларнинг балларига эътибор қаратадиган бўлсак, андижонлик Акмал Раҳимов ва тошкентлик Аҳрол Рисқуллаевни энг юқори балл олганини кўриш мумкин. 9 балл! 

* Бу борада аксинча холат эса фарғоналик Жавоҳир Ҳакимовда, 6 балл!


«УзДонгЖу» – «Обод» – 1:1.

Ҳакамлар: М. Мухамедов (Тошкент вилояти) – 8,5, Ф. Дўсматов (Гулистон) – 8,3, Т. Суюнов (Гулистон) – 8,3, А. Раҳимов - 9

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).


«Ёзёвон-Лочинлари»  – «Хоразм»  – 2:1. 

Ҳакамлар: Т. Тўтасинов (Андижон) – 8,5, И. Абдулаков (Тошкент вилояти) – 8,5, И. Зоитов (Тошкент вилояти) – 7,6, С. Раҳмонов - 8

Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).


«Цементчи» – «Машъал-2» – 3:0. 

Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент) – 8,2, С. Еремеев (Тошкент) – 8,3, Ф. Ярмухамедов (Тошкент) – 8,3, Ж. Ҳакимов - 6

Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).


«Хотира-79» – «Ғиждувон» – 4:3.

Ҳакамлар: А. Нажафалиев (Тошкент) – 8,2, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,0, К. Абдураимов (Жиззах) – 8,0, М. Нехочин - 8

Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).


«Косонсой» – «Орол  – 5:1.

Ҳакамлар: О. Тўйчибоев (Тошкент) – 8,4, Р. Толибжонов (Фарғона) – 8,5, Ш. Аъзамов (Фарғона) – 8,2, А. Жабборов - 8

Назоратчи: Э. Орипов (Фарғона).


«Оқ-тепа» – «Насаф-2» – 2:0. 

Ҳакамлар: А. Рубаков (Тошкент) – 7,7, Ш. Қамаров (Самарқанд) – 8,2, С. Ҳакимов (Самарқанд) – 8,0, А. Рисқуллаев - 9

Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).


«НБУ-Осиё» – «Локомотив-БФК» – 1:1. 

Ҳакамлар: Д. Каримов (Тошкент) – 8,0, Ш. Қаюмов (Жиззах) – 8,2, Э. Турсунов (Наманган) – 8,2, И. Гармашов - 8

Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).


«Пахтакор-2» – «Зомин» – 2:6. 

Ҳакамлар: А. Эргашев (Тошкент) – 7,8, Д. Акмалов (Тошкент) – 8,1, С. Абдураҳмонов (Тошкент) – 8,1, Н. Анфиногенов - 8

Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).


ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР

“Обод” – “Пахтакор-2”

“Хоразм” – “УзДонгЖу”

“Машъал-2” – “Ёзёвон-Лочинлари”

“Ғиждувон” – “Цементчи”

“Орол” – “Хотира-79”

“Насаф-2” – “Косонсой”

“Локомотив-, – “Оқ-тепа”

“Зомин” – “НБУ-Осиё”


ТУРНИР ЖАДВАЛИ



Исломбек Рустамбеков тайёрлади. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика