Latest news

13:39Кейн "Олтин тўп" ҳақида: "Албатта, бу ҳақда ўйлайман!"  0 13:16"Насаф" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди!  1 13:03Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Биздан янги "Ҳусанов"ларни қидиришмоқда"  0 12:41ПФЛ "Насаф"нинг футболчини ижарага бериш масаласидаги таклифини қабул қилмади  0 12:15Англия Кубоги 4-босқичига қуръа ташланди: "Сити"га осон рақиб тушди, МЮ Ван Нистелрой қўл остидаги "Лестер"га қарши ўйнайди  0 11:58Саҳоб Рашидов "Сўғдиёна"да  4 11:39Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси "Ордабаси" билан хайрлашди  2 11:23Ўзбекистонлик ҳакам бугун 2 учрашувда иш олиб боради  0 11:10Футзал. Бугун Ўзбекистон Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини бошлайди  1 11:03Расман. Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси янги мавсумни «Бунёдкор»да бошлайди  2 10:57«Манчестер Сити» ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттиради  2 10:48АПЛдагилар космосдан тушмаган ёхуд уни "Манчестер Сити"да нима кутмоқда? Ҳусановнинг саргузаштлари ўзбекистонлик мураббийлар нигоҳида  5 10:31«Краснодар» тарбияланувчиси «Сурхон» кўригидан ўтмоқда  1 10:05Бир қатор тажрибали футболчилар «Хоразм» йиғинида иштирок этмоқда  3 09:47Ислом Исмоилов: "Рақиб ким бўлишининг фарқи йўқ. Барча рақибга қарши ўйнашимиз керак бўлади"  2

Биринчи лига. 4-тур статистикаси News

Биринчи лига. 4-тур статистикаси

Ўтган ҳафта биринчи лиганинг иккинчи босқич, 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Бугун эса навбатдаги турга старт берилади. Одатдагидек ортда қолган турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

МЕЗБОНЛАР УЧУН АТАЛГАН ТУР
4-турда жами 7та ўйин ўтказилди. Биргина баҳс ўтказилмади.Бу ҳафда қуйироқда тўхталамиз. Мазкур тур мезбонлар учун омадли ўтди десак муболаға бўлмайди. Сабаби ушбу турда ўз мухлислари қаршисида ўйнаган жамоалар муваффақият қозонди. Биргина “УзДонгЖу” ҳисобига уч очко ёзилди. Андижонликлар ушбу турда техник ғалабани қўлга киритди. Боиси ПФЛга ҳануз бадал пулини тўламаган “Ғаллакор-Автомобильчи” шу тариқа жазоланди. Агарда холат шу зайлда давом этаверса ғаллаоролликларнинг чемпионатдаги иштироки ҳам бутунлай тўхташи ҳеч гап эмас.

Турнир пешқадми “Шўртан” ўтган пайшанба куни ортидан таъқиб этиб келаётган “Қўқон-1912”ни қабул қилди. Олий лигага чиқиш учун асосий номзод ҳисобланган жамоалар ўртасидаги курашда мезбонларнинг кичик устунлиги қайд этилди.

Нукуснинг “Орол” жамоаси ҳам бу йил чакки кўринмаяпти. Жамоада моддий имкониятлари бироз яхшиланди шекилли, иштирок ҳам шунга монанд ижобий томонга ўсиб бормоқда. Нукусликлар ушбу турда Тошкентнинг “Оқ-тепа” жамоасини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Табиийки бундан кейин маҳаллий ишқибозларнинг хурсандчилиги чексиз эди.

Бу йил дебютант бўлишига қарамай, рақибларига жиддий бош оғриқ бўлаётган “Обод” ушбу турда “Машъал-2” меҳмони бўлди. Таркиби асосан академия тарбияланувчиларидан ташкил топган муборакликлар ўз майдонида Сардор Абдураимовнинг 90-дақиқада киритган голи эвазига ғалаба қозонди.

Урганчнинг “Хоразм” жамоаси бу йил ишқибозлар кутганичалик натижа кўрсатмаяпти. “НБУ-Осиё” билан ўйинда урганчликлар тайёр ғалабани қўлдан чиқарди. Якунда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди.

Пайшанба куни бўлиб ўтган ўйинларда биргина “Хотира-79” сафарда очко ола билди. Уйчиликлар “Зомин”да меҳмон бўлиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Эътиборлиси бу “Хотира-79”нинг кетма-кет учинчи дуранггидир.

Косоннинг “Аланга” жамоаси ҳам бу йил чакки кўринмаяпти. Ўтган йили бу жамоа жуда қийин холатга тушиб қолганди. Жорий мавсум эса бироз ижобий томонга ўзгариш бор. Анвар Ўринов шогирдлари сафарда ҳам муносиб равишда ўйнаб, қимматли очколарни қўлга киритмоқда. “Аланга” бу турда Тошкентнинг “Истиқлол” жамоасини қабул қилиб, ишончли ғалабага эришди ва ўз ҳисобида навбатдаги уч очкони ёздириб қўйишга эришди.

Бундан олдинги турда пешқадам “Шўртан”ни мағлубиятга учратиб, ўзига хос шов-шув уйғотган “Пахтакор-2” бу сафар “Шердор” меҳмони бўлди. Самарқандда кечган баҳсда майдон эгалари ягона гол эвазига ғалаба қозонди.   
 
4-тур. 28 август (пайшанба)
“Ғаллакор-Автомобилчи” – “УзДонгЖу” -/+
“Зомин” – “Хотира-79” 1:1
“Орол” – “Оқ-тепа” 3:1
“Хоразм” – “НБУ-Осиё” 1:1
“Машъал-2” – “Обод” 1:0.
“Шўртан” – “Қўқон-1912” 1:0.
29 август (жума)
“Аланга”– “Истиқлол” 3:1.
“Шердор” – “Пахтакор-2” 1:0.

ГОЛЛАР
* Мазкур турда бўлиб ўтган 7та ўйинда жами 16та гол киритилди.
* Ҳар бир ўйинга 2,28тадан гол демакдир.
* Умумий голлардан 12таси мезбонлар ҳисобига ёзилди.
* Қолган 3та голни эса меҳмон жамоалар киритган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида жами 9та тўп киритилди.
* Қолган 7та гол иккинчи таймда урилган.
* Ушбу турда энг кўп тўп киритган жамоа “Аланга” бўлди, 4та!
* “Истилқол” эса аксинча энг ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа бўлди.
* Ушбу турда энг тезкор гол 4-дақиқада кузатилди. “Аланга” аъзоси Сарвар Холмуродов ушбу дақиқада гол киритишга эришди.
* Аксинча 4-турда урилган голлардан энг сўнгги “Машъал-2” футболчиси Сардор Абдураимов ҳисобига ёзилди. “Обод”га қарши кечган баҳснинг 90-дақиқада тўп киритган футболчи шу бу билан жамоасига уч очко келтирди.
* Ушбу турда ҳакамлар икки ўйинда биттадан пенальти белгилашди. “Орол”нинг тўпурар ўйинчиси Наврўзбек Ҳаипов бундан унумли фойдаланган бўлса, “Аланга” аъзоси Жавоҳир Ашуров нуқтадан адашди.

ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Бўлиб ўтган 7та ўйинда ҳакамлар жами 31та сариқ карточка кўрсатди.
* Бу ҳар бир баҳсга 4,42 тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоаларнинг 11 нафар ўйинчиси сариқ карточка билан “сийланган”.
* Меҳмонлардан эса жами 20та ўйинчи огоҳлантирилган.
* Энг кўп сариқ карточка олган жамоа “Обод” билан “Истиқлол” бўлди, 4тадан!
* Шунингдек 4-турда қизил карточка олган футболчилар ҳам учради. Марат Ауниёзов (“Орол”) ва Камолиддин Тожибоев (“Обод”) ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ топилди ва майдонни барвақт тарк этишга мажбур бўлди.
* Тожибоев 44-дақиқадаёқ бош ҳакам Олим Тўйчибоев томонидан иккинчи сариқ карточкага муносиб кўрилди ва жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. Ауниёзов эса жамоасининг “Оқ-тепа”га қарши кечган баҳсида 90+2-дақиқада қизил карточка лойиқ кўрилди. Энди бу футбочилар бугунги ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.

МУХЛИСЛАР
* Турнинг бўлиб ўтган 7та ўйинига жами 9438 нафар ишқибоз ташриф буюрган.
* Бу ҳар бир учрашувга ўртача миқдорда 1348тадан томошабин демакдир.
* Энг мухлис кирган ўйин “Хоразм” – “НБУ-Осиё” баҳси бўлди, 2370 та мухлис.
* Аксинча бу борада энг кам мухлис ташрифи Самарқандда кузатилди, 78та.
 
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Зомин»  – «Хотира-79»  – 1:1. 2215 томошабин.
«Орол» – «Оқ-тепа» – 3:1. 2247 томошабин.
«Хоразм» – «НБУ-Осиё» – 1:1. 2370 томошабин.
«Машъал-2» – «Обод» – 1:0. 185 томошабин.
«Шўртан» – «Кўқон-1912» – 1:0. 2025 томошабин.
«Аланга» – «Истиқлол» – 4:1. 318 томошабин.
«Шердор» – «Пахтакор-2» – 1:0. 78 томошабин.

ИККИНЧИ БОСҚИЧ, 4-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ

#

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

УГ - ЎГ

Т-Н

Очк

1

Шўртан

18

16

1

1

59 - 9

50

49

2

Қўқон-1912

18

12

2

4

36 - 18

18

38

3

Оқ-тепа

18

10

3

5

43 - 30

13

33

4

Обод

18

10

1

7

29 - 23

6

31

5

Зомин

18

8

5

5

28 - 19

9

29

6

УзДонгЖу

18

9

1

8

27 - 25

2

28

7

НБУ-Осиё

18

8

4

6

35 - 28

7

28

8

Машъал-2

18

8

3

7

15 - 24

-9

27

9

Аланга

18

7

3

8

23 - 30

-7

24

10

Хоразм

18

6

5

7

21 - 24

-3

23

11

Орол

18

6

4

8

17 - 21

-4

22

12

Пахтакор-2

18

6

3

9

29 - 35

-6

21

13

Хотира-79

18

5

4

9

21 - 30

-9

19

14

Шердор

18

5

4

9

12 - 29

-17

19

15

Истиқлол

18

4

0

14

33 - 51

-18

12

16

Ғаллакор Автомобилчи

18

1

3

14

15 - 47

-32

6



5-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
4 сентябрь (пайшанба)
“Истиқлол” – “Зомин”
“Пахтакор-2” – “Ғаллакор-Автомобилчи”
“УзДонгЖу” – “Хоразм”
“Хотира-79” – “Орол”
“Обод” – “Шердор”
“Қўқон-1912” – “Аланга”
6 сентябрь (шанба)
“Оқ-тепа” – “Шўртан”
“НБУ-Осиё” – “Машъал-2”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика