Latest news

10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  1 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  1 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  4 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  5 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  1

Биринчи лига. 3-тур статистикаси News

Биринчи лига. 3-тур статистикаси

25-26 август кунлари биринчи лиганинг иккинчи босқич, 3-тур ўйинлари ўтказилди.
Бугун эса навбатдаги тур ўйинлари бошланади. Одатимизга кўра, бўлажак баҳслар олдидан ортда қолган турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

ЎЙИНЛАР
* Мазкур турда режага кўра 8та ўйин бўлиб ўтди.
* 3та ўйинда мезбонлар ғалаба қозонган.
* “Шўртан”, “Шердор” ва “Аланга” ушбу турда ўз ҳисобига уч очкодан ёздириб қўйишди.
* 3та баҳсда эса дуранг қайд этилган.
* “Орол” – “НБУ-Осиё” (2:2), “Ғаллакор-Автомобильчи” (2:2), “Зомин” – “УзДонгЖу” (0:0).
* 2та ўйин меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланган.
* “Қўқон-1912” ва “Оқ-тепа” сафарда муваффақият қозонган жамоалар бўлди.

ГОЛЛАР
* Мазкур турда киритилган умумий голлар сони 24тани ташкил этди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан гол демакдир.
* Киритилган голларнинг 12таси мезбонларга тегишли.
* Табиийки қолган 12та тўп эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 10та гол киритилди.
* Иккинчи таймда эса яна 14та гол кузатилди.
* 3-турда дублга эришган футболчилари сони 4тани ташкил этди.
Фарҳод Шокиров (“Хотира-79”)
Отабек Ҳайдаров (“Қўқон-1912”)
Алишер Файзуллаев (“Шердор”)
Э.Раҳмонқулов (“Ғаллакор-Автомобильчи”)
* Ўйинларни бошқариб борган ҳакамлар жами 4та пенальти белгилади. Эътиборлиси уларнинг барчаси аниқ амалга оширилган.
Э.Раҳмонқулов (“Ғаллакор-Автомобильчи”), Жавоҳир Ашуров (“Аланга”), Ислом Каримов (“Пахтакор-2”), Нурлибек Таласбоев (“Орол”)
* Ўз дарвозасига кутилмаганда гол киритиб юборган футболчи “Шўртан” аъзоси Ислом Каримов бўлди. “Обод”га қарши баҳсда кутилмаганда Каримов ўз дарвозасига тўп киритиб юборган. Лекин шунга қарамай ғузорликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.  


ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* 3-турнинг жами 8та ўйинида ҳакамлар 38 нафар футболчини сариқ карточка билан “сийлаган”.
* Ҳар бир баҳсга ўртача, 4,75тадан огоҳлантириш демакдир. Бундан кўриниб турибдики, мазкур тур ҳақиқий жанглар остида ўтган.
* 15та сариқ карточка мезбон жамоа ўйинчиларига кўрсатилган
* Қолган 23та огоҳлантириш меҳмон жамоа аъзолари томон кўрсатилган
* Шунингдек майдонни барвақт тарк этган ўйинчилар ҳам учради. Ҳакамлар жами 7та қизил қарточка кўрсатди.
* Мезбон жамоаларнинг 3та ўйинчиси баҳсни муддатидан олдин тарк этишга мажбур бўлган.
* Меҳмонлардан эса 4та ўйинчи четлатилган.
* Энг қўпол ўйин “Зомин” – “УзДонгЖу” (0:0) бўлди. Бош ҳакам Игорь Гормашов шу куни жами 6 нафар ўйинчини сариқ билан “сийлаб”, 4та ўйинчини майдондан четлатган.
* Турнинг энг интизомсиз жамоаси ҳам айнан Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси бўлди. 4 сариқ ва 2та қизил карточка!
* Аксинча энг тартибли ўйин намойиш этган “Машъал-2” футболчиларига бирорта ҳам карточкача кўрсатилмаган.

МУХЛИСЛАР
* Турнинг 8ата ўйинига жами 13030 нафар ишқибоз ташриф буюрган.
* Ҳар бир баҳсга ўртача, 1628та мухлис демакдир.
* Энг кўп томошабин кирган ўйинлар “Зомин” – “УзДонгЖу” (0:0) ва “Орол” – “НБУ-Осиё” (2:2) бўлди. Ҳар иккала баҳсга ҳам бир хил, 3215та ишқибоз қадам ранжида қилган.
* Бу борада аксинча натижа қайд этган жамоа “Машъал-2” бўлди. Муборакда “Қўқон-1912”ни қабул қилган бу жамоанинг ўйинига атига 78 нафар томошабин ташриф буюрган.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Зомин» – «Уз-Донг-Жу» – 0:0. 3215 томошабин.
«Ғаллакор-Автомобилчи» – «Хотира-79» – 2:2. 2438 томошабин.
«Хоразм» – «Оқ-тепа» – 0:1. 2005 томошабин.
«Орол» – «НБУ-Осиё» – 2:2. 3215 томошабин.
«Шўртан» – «Обод» – 3:2. 1812 томошабин.
«Машъал-2»  – «Қўқон-1912»  – 0:3. 78 томошабин.
«Шердор» – «Истиқлол» – 3:1. 135 томошабин.
«Аланга» – «Пахтакор-2» – 2:1. 132 томошабин.

Иккинчи босқич, 3-турдан кейинги вазият

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

УГ - ЎГ

Т-Н

Очк

1

Шўртан

17

15

1

1

58 - 9

49

46

2

Қўқон-1912

17

12

2

3

36 - 17

19

38

3

Оқ-тепа

17

10

3

4

42 - 27

15

33

4

Обод

17

10

1

6

29 - 22

7

31

5

Зомин

17

8

4

5

27 - 18

9

28

6

НБУ-Осиё

17

8

3

6

34 - 27

7

27

7

УзДонгЖу

17

8

1

8

27 - 25

2

25

8

Машъал-2

17

7

3

7

14 - 24

-10

24

9

Хоразм

17

6

4

7

20 - 23

-3

22

10

Пахтакор-2

17

6

3

8

29 - 34

-5

21

11

Аланга

17

6

3

8

19 - 29

-10

21

12

Орол

17

5

4

8

14 - 20

-6

19

13

Хотира-79

17

5

3

9

20 - 29

-9

18

14

Шердор

17

4

4

9

11 - 29

-18

16

15

Истиқлол

17

4

0

13

32 - 47

-15

12

16

Ғаллакор Автомобилчи

17

1

3

13

15 - 47

-32

6


 4-ТУРДА УЧРАШАДИЛАР
28 август (пайшанба)
“Зомин” – “Хотира-79”
“Орол” – “Оқ-тепа”
“Хоразм” – “НБУ-Осиё”
“Машъал-2” – “Обод”
“Шўртан” – “Қўқон-1912”
29 август (жума)
“Аланга”– “Истиқлол”
“Шердор” – “Пахтакор-2”

“Ғаллакор-Автомобилчи” – “УзДонгЖу” учрашуви ўтказилмайдиган бўлди.

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика