Биринчи лига. 15-тур статистикаси
07 nov 2015 11:09
News
Айтиш керакки, мазкур тур ишқибозларни диққат марказида турди ва бир қатор кутилмаган натижалар қайд этилди дейиш мумкин. Биз эса қуйида одатга кўра, якунига етган турнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
“МАШЪАЛ-2”ДАН “ОБОД”ГА АЖОЙИБ СОВҒА ЁХУД “ОҚ-ТЕПА” ТЎХТАТИЛДИ
* Ушбу турдаги 8та ўйинда 4та дуранг қайд этилди. 3та баҳсда мезбон жамоаларнинг қўли баланд келган бўлса, яна бир учрашувда меҳмонлар зафар қучди.
* Сафарда ғалаба қозонган ягона жамоа “Обод” бўлди. Эътиборлиси ушбу ғалабадан сўнг тошкентликлар турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди.
* Аксига олиб бунгача пешқадамликни ўз қўлига олиб келган “Оқ-тепа” ўз майдонида “Машъал-2” билан нурсиз дурангга имзо чекди. Турнинг кутилмаган натижаси ҳам шу бўлди. Бу билан “Оқ-тепа”нинг элитага чиқиши кескин равишда қийинлашди.
* “УзДонгЖу” ҳам кутилмаганда “Насаф-2” билан ўз уйида дуранг қайд этди.
* Турнинг марказий ўйинида эса қувасойликлар йирик ғалабага эришганини алоҳида таъкидлаш ўринли бўларди.
* “Косонсой” эса иродали ғалабага эришди.
«Пахтакор-2» – «Орол» – 1:1.
«НБУ-Осиё» – «Ғиждувон» – 6:2.
«Хотира-79» – «Обод» – 1:4.
«Оқ-тепа» – «Машъал-2» – 0:0.
«УзДонгЖу» – «Насаф-2» – 1:1.
«Косонсой» – «Хоразм» – 4:2.
«Цементчи» – «Зомин» – 5:0.
«Ёзёвон-Лочинлари» – «Локомотив-БФК» – 2:2.
ГОЛЛАР
* Ушбу турда жами 32та гол киритилди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 4тадан гол демакдир.
* Мезбон жамоалар томонидан киритилган голлар сони 20тани ташкил этди.
* Қолган 12та гол эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 10та гол қайд этилди.
* Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик ошди ва мухлислар яна 22та голга гувоҳ бўлди.
* Турнинг энг тезкор голи 4-дақиқага тўғри келди. “Хоразм” футболчиси Темур Бекжонов жамоасининг “Косонсой”га қарши кечган баҳсида биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи эса 90+2-дақиқада киритилди. “Ғиждувон”нинг тўпурар ҳужумчиси Мансур Отақулов “НБУ-Осиё”га қарши баҳсда сўнгги голни урди.
* 4та пенальти. Эътиборлиси уларнинг барчаси аниқ амалга оширилган.
Адҳам Аҳмаджонов (“Пахтакор-2”)
Дониёр Нарзуллаев (“Насаф-2”)
Раҳматулло Мелибоев (“Цементчи”)
Санжар Тўрақулов (“Обод”)
* 5та дубль қайд этилди.
Хайрулло Қодиров (“Ёзёвон-Лочинлари”)
Элёр Акбаров (“Цементчи”)
Алишер Файзуллаев (“Цементчи”)
Темур Бекжонов (“Хоразм”)
Алишер Азизов (“Обод”)
* “Косонсой” футболчиси Анвар Хожимирзаев ушбу турда хет-трик қайд этган ягона футболчи бўлди.
* Тажрибали ҳужумчи Олим Навкаров (“НБУ-Осиё”) жамоасининг “Ғиждувон”га қарши ўтказган ўйинида покер (4та) қайд этди.
* Ушбу турда энг кўп гол урган жамоа “НБУ-Осиё” бўлди. “Банкирлар” ўз майдонида “Ғиждувон”га қарши кечган баҳсда нақд 6та тўп киритди.
* “Оқ-тепа”, “Машъал-2” ва “Цементчи” жамоалари мазкур турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Ушбу тур ўйинлари кескин курашларга бой тарзда кечгани унда қайд этилган сариқ карточкалардан ҳам билиб олиш қийин эмас. Жами 39та сариқ карточка қайд этилди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 4тдан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоаларнинг 24 нафар футболчиси бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан “сийланди”.
* Қолган 15та огоҳлантириш эса меҳмон жамоа ўйинчиларига кўрсатилган.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида 12та футболчига сариқ карточка кўрсатилди.
* Иккинчи бўлимда эса қўполликлар ва ўйин қоидасини бузиш холатлари сезиларли равишда ортди. Яъни 27 нафар футболчи сариқ карточка билан жазоланган.
* “Пахтакор-2” – “Орол” (1:1) баҳси турнинг энг тартибсиз ўтган ўйини бўлди. Мазкур учрашувда бошқаларга нисбатан энг кўп карточка кузатилди. Яъни бош ҳакам Фирдавс Норсафаров мезбонларга 5та сариқ ва 2та қизил карточка, меҳмон жамоа футболчиларига эса 2та сариқ карточка кўрсатишга қарор қилди.
* Ушбу турдаги ўйинларда шунингдек 6та четлатиш кузатилди. Мезбон жамоаларнинг 5 нафар ўйинчиси ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланган бўлса, меҳмонлардан 1 нафар ўйинчи майдонни шерикларидан олдин тарк этишга мажбур бўлди.
Қуйидаги футболчилар энди чемпионатнинг сўнгги турида жамоасига ёрдам бера олмайди.
Суҳроб Нуруллаев (“Пахтакор-2”)
Абдуқодир Ортиқов (“Пахтакор-2”)
Бекзод Ғозиев (“УзДонгЖу”)
Азизбек Қаюмов (“УзДонгЖу”)
Темур Бекжонов (“Хоразм”)
Улуғбек Боқиев (“НБУ-Осиё”)
ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* 15-турда ишлаган бош ҳакамлардан энг юқори баллни тошкентлик Жасур Мухторов олди. “Косонсой” – “Хоразм” (4:2) учрашувини бошқариб борган ҳакамнинг ишини назоратчи Марат Исмоилов 8,6 баллга муносиб дея баҳолаган.
* Бу борада аксинча холат эса Фирдавс Норсафаров билан юз берди. “Пахтакор-2” – “Орол” (1:1) ўйинида ишлаган қаршилик ҳакамнинг ишини учрашув назоратчиси Исломжон Раҳимов 7,8 баллга баҳолади.
«Пахтакор-2» – «Орол» – 1:1.
Ҳакамлар: Ф. Норсафаров (Қарши) – 7,8, Р. Толибжонов (Фарғона) – 8,4, Ш. Аъзамов (Фарғона) – 8,2, Д. Сайлалов - 7
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).
«УзДонгЖу» – «Насаф-2» – 1:1.
Ҳакамлар: А. Шукуруллаев (Тошкент) – 8,0, Х. Ўролов (Тошкент вилояти) – 8,1, С. Ульфатов (Тошкент вилояти) – 8,1
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).
«Ёзёвон-Лочинлари» – «Локомотив-БФК» – 2:2.
Ҳакамлар: Д. Жалимов (Нукус) – 8,1, И. Абдулақов (Тошкент вилояти) – 8,1, И. Зоитов (Тошкент вилояти) – 8,1, Д. Қурчиев - 8
Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).
«Цементчи» – «Зомин» – 5:0.
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент) – 8,2, Ш. Миржалолов (Тошкент) – 8,2, З. Эркинов (Тошкент) – 8,1, С. Раҳмонов - 8
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).
«Хотира-79» – «Обод» – 1:4.
Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон) – 8,1, К. Абдураимов (Жиззах) – 7,7, Ш. Қаюмов (Жиззах) – 8,7, Р. Фозилов - 9
Назоратчи: С. Зайлобидинов (Фарғона).
«Косонсой» – «Хоразм» – 4:2.
Ҳакамлар: Ж. Мухторов (Тошкент) – 8,6, Ф. Дўсматов (Гулистон) – 8,3, О. Умаров (Тошкент вилояти) – 8,4, А. Жабборов - 8
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
«Оқ-тепа» – «Машъал-2» – 0:0.
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент) – 8,5, Ш. Қамаров (Самарқанд) – 8,4, С. Ҳакимов (Самарқанд) – 8,4, А. Рисқуллаев - 8
Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).
«НБУ-Осиё» – «Ғиждувон» – 6:2.
Ҳакамлар: К. Расулов (Қарши) – 8,0, У. Бобомуродов (Навоий) – 7,7, Э. Турсунов (Наманган) – 8,3, З. Эркинов - 9
Назоратчи: Э. Орипов (Фарғона).
МУХЛИСЛАР
* Ушбу турда бўлиб ўтган 8та ўйинда жами 5231 нафар томошабин қайд этилди.
* Бу эса ҳар бир учрашувга ўртача миқдорда 653тадан мухлис кирганини англатади.
* Энг кўп ишқибоз кирган ўйин “Цементчи” – “Зомин” тўқнашуви бўлди. Айтиш лозимки, мазкур жамоалар бу йил томошабин ташрифи борасида етакчилик қилди.
* Аксинча холат эса Тошкент клублари иштирокидаги ўйинларда кузатилди.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Пахтакор-2» – «Орол» – 1:1. 54 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Ғиждувон» – 6:2. 57 томошабин.
«Хотира-79» – «Обод» – 1:4. 67 томошабин.
«Оқ-тепа» – «Машъал-2» – 0:0. 111 томошабин.
«УзДонгЖу» – «Насаф-2» – 1:1. 123 томошабин.
«Ёзёвон-Лочинлари» – «Локомотив-БФК» – 2:2. 1551 томошабин.
«Косонсой» – «Хоразм» – 4:2. 1565 томошабин.
«Цементчи» – «Зомин» – 5:0. 1703 томошабин.
ТЎПУРАРЛАР
Алишер Азизов (“Обод”) – 26та
Элёр Акбаров (“Цементчи”) – 22та
Шохруз Норхонов (“Обод”) – 21та
Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) – 19та
Достон Тошматов (“Зомин”) – 18та
Санжар Тўрақулов (“Обод”) – 18та
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
16-тур. 7 ноябрь (шанба)
“Ғиждувон” – “Пахтакор-2”
“Орол” – “УзДонгЖу”
“Насаф-2” – “Ёзёвон-Лочинлари“
“Локомотив-БФК” - “Цементчи”
“Зомин” – “Хотира-79”
“Обод” – “Косонсой“
“Хоразм” – “Оқ-тепа”
“Машъал-2” – “НБУ-Осиё”
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Comments