Latest news

09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  1 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  1 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  1 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  4 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  5 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  6 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  14

Биринчи лига. 14-турда кимда имконият қандай? Ёхуд “Қўқон-1912” бугун олий лигага чиқадими? News

Биринчи лига. 14-турда кимда имконият қандай? Ёхуд “Қўқон-1912” бугун олий лигага чиқадими?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, 14-тур ўйинларига старт берилади.
“Шарқ” минтақаси иштирокчилари ўз майдонида жорий мавсум ҳисобидан сўнгги ўйинини ўтказишади. Демак, водий ва Тошкентдаги стадионларда чемпионат байроғи туширилади. Бўлажак баҳслар олдидан одатдагидек тахминларимизни келтириб ўтамиз.

14-тур. 18 октябрь (шанба)
“Истиқлол” – “Шердор”. 60х40.

Бугун “Истиқлол” ютса керак. Чунки ўтган турдаги мағлубиятдан кейин уларнинг олдида бошқа йўл йўқ. Тўғри, Самарқанд жамоаси ҳам ўйинга шунчаки ташриф буюрмаслиги аниқ. Лекин бугун тошкентликлар катта эхтимол билан ғалаба қозонади деб ўйлаймиз.   

“Пахтакор-2” – “Аланга”. 40х60.
Бу ўйинда меҳмонларнинг имкониятини юқори баҳолаймиз. Кимга қанақа билмадигу, “Аланга” бу йил чакки кўринмаяпти. Анвар Ўринов бошчилигидаги жамоа сафарда ҳам ижобий натижа билан қайтмоқда. “Пахтакор-2”га осон бўлмайди. Нўъмон Ҳасанов ҳам шогирдларини ғалаба йўлида пухта тайёрлаган бўлса ажаб эмас.

“УзДонгЖу” – “Зомин”. 70х30.
Андижонликлар ўтган турда аранг ғалабага эришганди. Рақибни менсимаслик салбий натижаларга олиб келишини “УзДонгЖу” футболчилари яхшироқ тушуниб олган бўлса ажаб эмас. Ўйинга 1 соат вақт қолганида стадионга етиб келиши кутилаётган “Зомин” кетма-кет иккита техник мағлубиятдан сўнг очко жамғаришга уринади. Лекин бугун мезбонлар ўз майдонида мухлисларини қувонтирса керак деб ўйлаймиз.
 
“Хотира-79” – “Ғаллакор-Автомобилчи”. 50х50.
Имкониятлар тенг. Чунки мезбонлар ҳам рақибни ютадиган даражада эмас. “Ғаллакор-Автомобильчи” ҳам имкон қадар сафардан очко билан қайтишга уринади. Уйчиликлар эса ўз майдонида ютқазмасликка уринади.

“Обод” – “Шўртан”. 50х50.
“Обод” учун синов вазифасини ўтаб берадиган ўйин дейиш мумкин. Элита йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этган “Шўртан”ни бор кучи билан ўйнаши қийин. Ҳар холда ўтган турда бизга шундай туюлди. Қанчалик истаманг футболчилар барибир ҳотиржам ўйнайди. Шубҳасиз турнинг марказий ўйини. Кўрамиз унда кимнинг қўли баланд келаркин.

“Қўқон-1912” – “Машъал-2”. 70х30.
Қўқонликлар бугун олий лига йўлланмасини расмийлаштириши мумкин. Агарда “Машъал-2” мағлубиятга учратилса. Лекин муборакликлар ҳам осонликча таслим бўлмаса керак. Гарчи таркиб ёшлардан иборат бўлсада, бу жамоа бизда илиқ таассурот қолдирди. Лекин “Қўқон-1912” ўз мухлислари қаршисида ўйнайди. Шуни унутмаслик керак. Қолаверса юқорида айтиб ўтганимиздек, бугунги ғалаба уларга орзиқиб кутилган олий лига йўлланмасини тақдим этади. Ушбу баҳсни бевосита стадионда кузатиш мақсадида бугун ҳам Қўқонга боришни режалаштирганмиз.  

19 октябрь (якшанба)
“Оқ-тепа” – “Хоразм”. 80х20.

Мазкур учрашувда мезбонларнинг ғалабага бўлган имконияти юқори. Чунки урганчликларни сенсация қайд этиши қийин, бизнингча. Аниқроғи “Оқ-тепа” бунга йўл қўймаслиги турган гап.   

“НБУ-Осиё” – “Орол”. 40х60.
Эътибор берган бўлсангиз ушбу турда меҳмонда ўйнайдиган жамоалардан биргина “Орол”ни имкониятини юқори баҳоладик. Чунки нукусликлар бугунги кунда “НБУ-Осиё”дан кучли кўринмоқда. “Банкирлар”ни эса олий лигадаги “Металлург”га қиёслаш мумкин.

Бу шунчаки бизнинг шахсий тахминларимиз эди. Қолганини ўйин кўрсатади. Агарда фикрларимиз қайсидир клуб вакилларини қониқтирмаган бўлса, олдиндан узур сўраймиз.
Барча жамоага омад тилаб қоламиз!

Исломбек Рустамбеков.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика