Latest news

07:45Шунчаки қойил! 6 очкодан маҳрум бўлган Канада аёллар терма жамоаси плей-оффга йўл олди. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  1 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  0 04:48Париж-2024. Ўзбекистон гуруҳ босқичида барча жамоалар ичида қандай кўрсаткичлар қайд этди?   12 00:32Расман: "Милан" Павлович трансферини эълон қилди  1 00:01"Атлетико" "Барселона" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 23:31ЕЧЛнинг янги формати тасдиқланди: анъавий гуруҳ босқичи ўтмишга айланди, қуръани махсус компьютер ўтказади  15 22:30Аёллар футболи афсонаси Марта ўзининг Олимпиададаги катта эҳтимол билан сўнгги ўйинида қизил карточка олди  4 21:43Расман: АПЛ "Манчестер Сити"ни жаримага тортди  2 21:18Килиан Мбаппе ўзи ўйнаган клубни расман сотиб олди  2 20:49Юрген Клопп қачон мураббийликка қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  3 20:25Расман: "Насаф" сербиялик вингер трансферини эълон қилди  8 19:46Суперлигада тоза ўйин вақти ошди  6 19:20"Боруссия" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олади  0 18:43Расман: U-20 Осиё кубогида чемпион бўлган футболчимиз легионерга айланди  8 18:18Флик "Барса" ҳақида: "Манчестер Сити"дек иш тутмоқчимиз"  0

Биринчи лига. 13-тур олдидан кимда имконият қандай? News

Биринчи лига. 13-тур олдидан кимда имконият қандай?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқич, 13-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Бўлажак баҳслар олдидан кимда имконият қандай? Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.

“УзДонгЖу” – “Зомин”
Бемалол айтиш мумкинки, мазкур тўқнашув шубҳасиз турнинг марказий ўйинидир. Турнир жадвалида ёнма-ён ўрин олган ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс кескин ва муросасиз руҳ остида ўтиши турган гап. Андижонликлар ўз уйида ғалаба қозониб, 3-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олишга интилади. Зоминликлар эса имкон қадар сафардан бир очко билан қайтишга уринади. “УзДонгЖу” биринчи даврада Зоминда 4:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Кўрамиз бу сафар “бўёқчилар” реванш олармикин.
Имкониятлар: 55х45.

“Ёзёвон-Лочинлари” - “Обод”
Иккинчи босқичда “очилиб” кетган “Ёзёвон-Лочинлари” охирги вақтларда кўпчиликни ҳайрон қолдирмоқда. Гарчи жамоада моддий муаммолар етарлича бўлсада, футболчилар жон қойитиб ўйнамоқда. Йўқса сафардан ҳам бир неча маротаба очко олиб қайтилмасди. Бугунги баҳсда ҳам “Обод”га осон бўлмайди. Тўғри, тошкентликларда тажриба юқори ва уларда жамоавий ўйин яхши йўлга қўйилган. Аммо водийда ҳар қандай клубга қийин кечади. Мухлисларнинг далдаси ҳам мезбонларга бугунги баҳсда қўл келиши мумкин. Айтиш жоизки, биринчи даврада “Обод” ушбу рақибини Тошкентда қабул қилиб, жавобсиз нақд 9та (!) тўп киритганди. Ёзёвонликлар ушбу йирик мағлубиятдан кейин реванш олишга астойдил бел боғлаган. Қолганини ўйин кўрсатади.
Имкониятлар: 45х55.

“Цементчи” – “Хоразм”
Қувасойда ўйнаш ҳам ҳеч бир меҳмон жамоага осон эмас. Аввало шуни айтиб ўтишни истардикки, “Хоразм” жамоаси кеча Фарғонага етиб келган. Бош мураббий Вали Султонов билан дарвозабон Ғайрат Ўдаев кеча бўлиб ўтган “Нефтчи” – “Андижон” учрашувини бевосита стадионда кузатиб борди. Бугунги ўйинга келадиган бўлсак, мезбонларнинг имконияти бироз юқорирокдек кўринмоқда. Биринчи даврадаги баҳсда урганчликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бу гал энди катта эхтимол билан “Цементчи” ютса керак.
Имкониятлар: 60х40.

“Хотира-79” - “Машъал-2”
Ўтган турда “Ғиждувон”дан қаҳшатқич зарбага учраган “Хотира-79”ни бугун ҳам жиддий синов кутиб турибди. Мухлисларга яхши маълумки, Дилшод Андаев бошқарувидаги “Машъал-2” жамоаси кўпинча водийдан очко билан қайтади. Бугунги баҳсда ҳам уларнинг имконияти юқори. Жамоаларнинг биринчи даврадаги учрашувида муборакликлар 3:0 ҳисобида ғолиб чиққанди.
Имкониятлар: 50х50.

“Косонсой” - “Ғиждувон”
Ўтган турда Нукусга боришдан бош тортган “Косонсой” энди ўз уйида чемпионат аутсайдерини қабул қилади. Ғиждувонликларнинг гарчи лигани тарк этиши аниқ бўлиб бораётган эрсада, сафар ўйинларига ҳаминқадар бориб ўйнаб келаётганини бугунги кунда ижобий холатлардан бири дейиш мумкиндир. Шерзод Сатторов бошчилигидаги “Ғиждувон” ўтган тур узоқ кутилган ғалабани танътана қилди. Уларда руҳий устунлик бор дейиш мумкин. Лекин “Косонсой” ҳам ўз уйида камида дуранг қайд этар. Яна ким билади дейсиз. Жамоаларнинг биринчи даврадаги баҳсида 2:2 ҳисоби қайд этилганди.
Имкониятлар: 50х50.

“Оқ-тепа” – ”Орол”
Нукусликлар устози Неъматулла Қутибоев билан кеча боғланганимизда, Тошкентга боришларини таъкидлаб ўтганди. Демак, ўйин бўлиб ўтади. Мазкур учрашувда сўзсиз мезбонлар фаворит. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Рақибни менсимаслик ҳам салбий оқибатларга олиб келишини кўп бор гувоҳига айланганмиз. Биринчи даврадаги баҳсда тошкентликлар 1:0 ҳисобида зафар қучганини ҳам айтиш лозим.
Имкониятлар: 60х40.

“НБУ-Осиё” - “Насаф-2”
Мазкур қарама-қаршилик ҳам муросасиз руҳ остида ўтишини таҳмин қилиш мумкин. Боиси мезбонлар ўз уйида осонликча таслим бўлмасликка интилса, “Насаф-2” ҳам ўтган турда йўқотилган очколарни қайтариш илинжида ўйнайди. Қаршида ўтган биринчи ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганини таъкидлаш жоиз.
Имкониятлар: 60х40

23 октябрь (жума)
“Пахтакор-2” – “Локомотив-БФК”

Эртага бўлиб ўтадиган мазкур учрашув ҳам кескин-курашлар остида ўтса ажаб эмас. Дерби ўйинлари доимо муросасиз тарзда кечган. Илк учрашувда “Пахтакор-2” “темирйўлчилар” майдонидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди. Кўрамиз бу сафар қандай натижа қайд этилар экан.
Имкониятлар: 55х45.
 

Исломбек Рустамбеков

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика