Биринчи лига. 12-тур статистикаси
21 oct 2015 10:57
News
Биринчи лига. 12-тур статистикаси
Одатга кўра, якунига етган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.
СЕНСАЦИЯ ҚАЙД ЭТИЛМАДИ
Ушбу турда режадаги 8та ўйин эмас балки 7та учрашув бўлиб ўтди. Боиси “Косонсой” жамоаси шанба оқшомида Нукусга бора олмади. Натижада “Орол”га техник ғалаба ёзилди.
Турнинг бошқа ўйинларига назар ташлайдиган бўлсак, айтарли сенсацион натижа қайд этилмади. Марказий учрашув “Обод” – “УзДонгЖу” баҳси курашларга бой тарзда ўтди. Иккинчи ўрин учун жиддий кураш олиб бораётган ҳар икки жамоа ҳам ғалаба илинжида бор кучларини бериб харакат қилди. Якунда “Обод” учрашувнинг асосий вақти тугашига 5 дақиқа қолганида ғалаба тўпини киритиб, уч очкони ўзида сақлаб қолди.
“УзДонгЖу”нинг кетидан қувиб келаётган “Зомин” эса ушбу турда ўз майдонида “Пахтакор-2”ни қабул қилиб, керакли натижага эриша олди ва оқибатда 3-ўринга кўтарилди. Ээътиборлиси “УзДонгЖу” билан “Зомин” энди келаётган пайшанба оқшомида Андижонда ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Шунда 3-ўрин эгаси маълум бўлса ажаб эмас.
Охирги вақтларда сафардан ҳам ғалабалар билан қайтаётган ёзёвонликлар бу сафар Урганчда бир очкони қўлга киритди.
Шунингдек водийнинг яна бир клуби “Цементчи” ҳам Муборакда дуранг қад этиб, очколари сонини биттага кўпайтириб олди.
Чемпионат аутсайдери “Ғиждувон” ниҳоят мухлислари узоқ кутган ғалабага эришди. Шерзод Сатторов бошқарувидаги жамоа бу сафар ўз майдонида “Хотира-79”ни қабул қилиб, йирик ғалабага эришди.
Турнир пешқадамига айланиб олган “Оқ-тепа” олий лига сари яна бир қадам ташлади. Ильдар Сакаев жамоаси шанба куни “Насаф-2” меҳмони бўлиб, мезбонлар дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритишга эришди.
Тошкент дербисида эса “НБУ-Осиё”нинг қўли баланд келди.
«Зомин» – «Пахтакор-2» – 1:0.
«Обод» – «УзДонгЖу» – 3:2.
«Хоразм» – «Ёзёвон-Лочинлари» – 0:0.
«Машъал-2» – «Цементчи» – 1:1.
«Ғиждувон» – «Хотира-79» – 5:0.
«Насаф-2» – «Оқ-тепа» – 0:5.
«Локомотив-БФК» – «НБУ-Осиё» – 0:4.
ГОЛЛАР
* Ушбу турнинг бўлиб ўтган 7та ўйинида жами 22та гол қайд этилди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 3тадан тўп демакдир.
* Мезбон жамоалар кирит голлар сони 10тани ташкил этди.
* Қолган 12та гол эса меҳмонлар томонидан киритилди.
* Учрашувларнинг биринчи бўлимида киритилган голлар сони 7та бўлди.
* Иккинчи бўлимда эса сермаҳсуллик сезиларли равишда ортди ва яна мухлислар 15та голга гувоҳ бўлди.
* Энг кўп гол урган жамоалар “Оқ-тепа” билан “Ғиждувон” бўлди, 5тадан.
* Аксинча ўз дарвозасидан энг кўп гол ўтказиб юборган жамоалар эса “Насаф-2” ва “Хотира-79” бўлди.
* Турнинг энг тезкор голи 22-дақиқада қайд этилди. “Ғиждувон” ўйинчиси Исломбек Шаропов айнан ушбу сонияда “Хотира-79” дарвозасини аниқ нишонга олиб, учрашувда ҳисобни очишга эришди.
* Аксинча турнинг энг сўнгги голи эса 88-дақиқада юз берди. “Зомин” футболчиси Жалолжон Марипов “Пахтакор-2” дарвозасига ғалаба келтирувчи голни киритди.
* 2та дубл. Мансур Отақулов (“Ғиждувон”) билан Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) ушбу турда ўз ҳисобига иккитадан гол ёздириб қўйишга эришди.
* 2та хет-трик. Абдул Азиз Юсупов (“Оқ-тепа”) ва Улуғбек Боқиев (“НБУ-Осиё”) эса мазкур турда 3тадан гол урган футболчилар бўлди.
* Эътиборлиси уларнинг жамоалари 12-турда ғалаба нашидасини сурди.
* Ушбу турда 2та пенальти белгиланди. Эътиборлиси иккиси ҳам бир ўйинда қайд этилди. Янада қизиғи ҳар икки 11 метрлик жарима тўпи ҳам аниқ амалга оширилганидир. “Машъал-2” – “Цементчи” баҳсида қайд этилган пенальтиларни Маъруф Тошев билан Раҳматулло Мелибоев аниқ бажарди.
ОГОҲЛАНТИРИШ ВА ЧЕТЛАТИШ
* Ушбу турда ҳакамлар жами 26 нафар ўйинчига сариқ карточка кўрсатди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 3,7тадан огоҳлантириш демакдир.
* Мезбон жамоаларнинг 17та футболчисига сариқ карточка кўрсатилган.
* Қолган 9та сариқ карточка эса меҳмонлар ҳисобига ёзилди.
* “Оқ-тепа” билан “Обод” турнинг энг тартибли жамоаларидан бўлишди. Эътиборлиси ушбу жамоаларнинг бирорта ҳам футболчисига сариқ карточка кўрсатилмаган.
* “Машъал-2” эса бу борада бошқаларни “ортда қолдирди”. Муборакликларнинг нақд 6 нафар ўйинчиси сариқ карточка билан “сийланди”.
* 2та қизил карточка қайд этилди. Азиз Ибрагимов (“Цементчи”) билан Омонулло Мирзаев (“Хотира-79”) энди камида кейинги турни ўтказиб юборишга мажбур.
ҲАКАМЛАР ҚАНДАЙ ИШЛАДИ?
* 12-турда ишлаган бош ҳакамлардан энг юқори баллни Рустам Бобомуродов олди. Олий лига тоифасидаги ҳакам ушбу турда “Насаф-2” – “Оқ-тепа” (0:5) баҳсини бошқарди. Навоийлик реферининг хатти-ҳаракатларини назоратчи Олег Рубаков 8,8 баллга муносиб дея баҳолади.
* “Хоразм” – “Ёзёвон-Лочинлари” баҳсида ишлаган Игорь Гормашов ва “Ғиждувон” - “Хотира-79” учрашувини бошқарган Даулетбой Жалимов эса 8,1 балл олиб, бу борада қолганларга нисбатан энг паст натижани қайд этди.
* Шунингдек ён чизиқ ҳакамларининг 8 баллдан паст бўлмаган бҳо олганини ҳам таъкидлаш жоиздир.
«Зомин» – «Пахтакор-2» – 1:0.
Ҳакамлар: А. Раҳимов (Андижон) – 8,4, Ф. Усмонов (Қарши) – 8,6, З. Элибоев (Қарши) – 8,6, Ф. Достонов - 9
Назоратчи: А. Тамбовцев (Тошкент).
«Обод» – «УзДонгЖу» – 3:2.
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий) – 8,5, О.Абдувасилов (Тошкент) – 8,6, С. Шоюсупов (Тошкент) – 8,6, А. Рисқуллаев - 9
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).
«Хоразм» – «Ёзёвон-Лочинлари» – 0:0.
Ҳакамлар: И. Гармашов (Тошкент) – 8,1, Ш. Юлдашев (Гулистон) – 8,0, Д. Убайдуллаев (Гулистон) – 8,2, А. Алимов - 8
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
«Машъал-2» – «Цементчи» – 1:1.
Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент) – 8,6, Ф. Дўсматов (Гулистон) – 8,0, Т. Суюнов (Гулистон) – 8,3, Н. Қосимов - 8
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
«Ғиждувон» – «Хотира-79» – 5:0.
Ҳакамлар: Д. Жалимов (Нукус) – 8,1, Н. Анфиногенов (Тошкент) – 8,1, Ш. Файзиев (Жиззах) – 8,3, А. Ляпин - 8
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
«Насаф-2» – «Оқ-тепа» – 0:5.
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий) – 8,8, Ш. Раҳматов (Бухоро) – 8,6, Ш. Ражабов (Бухоро) – 8,6, А. Калинин - 9
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
«Локомотив-БФК» – «НБУ-Осиё» – 0:4.
Ҳакамлар: А. Эргашев (Тошкент) – 8,2, Д. Акмалов (Тошкент) – 8,0, С. Абдураҳмонов (Тошкент) – 8,3, Ш. Миржалолов - 8
Назоратчи: И. Раҳимов (Андижон).
МУХЛИСЛАР
* 12-турнинг 7та ўйинига жами 3266 нафар томошабин ташриф буюрди.
* Ҳар бир баҳсга ўртача 466тадан мухлис демакдир.
* Энг кўп ишқибоз Зоминда қайд этилди. Дарвоқе шу куни Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Кубоги финал ўйини – “Бунёдкор” – “Насаф” баҳси ўтказилган бўлсада, зоминликларнинг ўйинига бошқаларга нисбатан энг кўп мухлис ташриф буюргани таҳсинга лойиқдир.
* Аксинча холат эса яна пойтахтдаги ўйинларда кузатилди.
Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
«Локомотив-БФК» – «НБУ-Осиё» – 0:4. 53 томошабин.
«Машъал-2» – «Цементчи» – 1:1. 53 томошабин.
«Обод» – «УзДонгЖу» – 3:2. 74 томошабин.
«Насаф-2» – «Оқ-тепа» – 0:5. 78 томошабин.
«Хоразм» – «Ёзёвон-Лочинлари» – 0:0. 321 томошабин.
«Ғиждувон» – «Хотира-79» – 5:0. 831 томошабин.
«Зомин» – «Пахтакор-2» – 1:0. 1856 томошабин.
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
ТЎПУРАРЛАР
Алишер Азизов (“Обод”) – 21та
Шохруз Норхонов (“Обод”) – 20та
Элёр Акбаров (“Цементчи”) – 19та
Темур Ҳакимов (“Оқ-тепа”) – 19та
Достон Тошматов (“Зомин”) – 17та
Санжар Тўрақулов (“Обод”) – 16та
Абдулазиз Юсупов (“Оқ-тепа”) – 16та
ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
13-тур. 22 октябрь (пайшанба)
“УзДонгЖу” – “Зомин”
“Ёзёвон-Лочинлари” - “Обод”
“Цементчи” – “Хоразм”
“Хотира-79” - “Машъал-2”
“Косонсой” - “Ғиждувон”
“Оқ-тепа” – ”Орол”
“НБУ-Осиё” - “Насаф-2”
23 октябрь (жума)
“Пахтакор-2” – “Локомотив-БФК”
Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Comments