Latest news

20:15Гарначо Лондон жамоасига ўтиши мумкин  0 19:50ОК-2025 саралаши. Футзалчиларимиз Австралияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди  10 19:28Ўзбекистон U-20нинг Сурияга қарши ўйин учун таркиби маълум  2 19:20Неймар Мессининг ПСЖга келиши унинг Мбаппе билан келишмовчилигига сабаб бўлганини айтди  1 18:53ЎФА Кубогининг янги низоми ҳақида болалар футболига оид аччиқ мақола  5 17:42Расман: Бельгия термаси бош мураббийсиз қолди  5 17:06Расман: Оле-Гуннар Сульшер Туркия чемпионатида иш бошлади!  3 16:48"Реал" хавбеки сафдан чиқди  3 16:20"Ювентус" "Аталанта"нинг бир йўла 3 футболчисини олиб келмоқчи  1 15:42"Сепахон" — "Персеполис". Эрон Суперкубоги учун ўйиннинг таркиблари маълум  1 15:06Интервью. Шерзод Эсанов: "Мақсадим - АПЛ. Унга эришмагунча тўхтамайман"  9 14:49"Бешиктош" Сульшер билан музокаралар бошланганини эълон қилди  0 14:12Кварацхелия Парижда ва яқин вақтларда ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтади  1 13:42Холанд ва "Ман Сити" 2034 йилгача шартнома имзолади, келишув спорт тарихидаги энг йирикларидан бўлди  6 13:10ОКМК БААга йўл олди, рақиблар орасида ЦСКА ҳам бор  2

Биринчи лига, 12-тур. "Шўртан" - "Оқ-тепа" ўйинидан қандай натижа кутяпсиз? News

Биринчи лига, 12-тур. "Шўртан" - "Оқ-тепа" ўйинидан қандай натижа кутяпсиз?

Бугун ва эртага биринчи лиганинг иккинчи босқич, иккинчи даврасининг 12-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

 Одатдагидек бўлажак баҳслар олдидан шахсий таҳминларимизни келтириб ўтамиз. Хўш, 12-турда кимнинг имконияти қандай?

Шу кунларда юртимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ёғаётган ёмғир, табиийки жамоаларнинг комбинацион ўйин намойиш этишига унчалик ҳам йўл қўймайди. Футболчилар асосан натижа учун борини берса ажаб эмас.  

 “Зомин” – “Истиқлол”. 70х30.

Зоминликларнинг ғалаба қозониш имкониятини юқори деб билдик. Чунки бу жамоа ўз майдонида осонликча рақибига очко улашадиганлардан эмас. Тўғри, “Истиқлол” ўтган турда сафарда ғалаба қозонганди. Лекин бу тошкентликларнинг бугун ҳам ютади дегани эмас. Катта эхтимол билан майдон эгалари муваффақият қозонишини таҳмин қиламиз.    

“Ғаллакор-Автомобилчи” – “Пахтакор-2”. 40х60.

Иккинчи босқичда ҳамон ғалаба нималигини билмай келаётган “Ғаллакор-Автомобильчи”нинг бугунги учрашувда ҳам ғалаба бўлган имконияти рақибига нисбатан бироз пастроқдек туюлмоқда. Нўъмон Ҳасанов бошқарувидаги “Пахтакор-2” ҳам сафардан ғалаба билан қайтишга уриниши турган гап. Аутсайдер жамоа эса ўз майдонида мухлисларини қувонтирмаса бўлмайди. Бизнингча бу ўйинда тошкентликлар ғалаба қозонади ёки томонлар дурангга имзо чекади. 

“Хоразм” – “УзДонгЖу”. 40х60.

Ўтган турда “бўёқчилар” “Орол”ни майдонидан уч очко билан қайтиб, таҳминимизни барбод қилганди. “УзДонгЖу”да жамоавий ўйин яхши йўқлга қўйилган. Айнан шу эвазига улар бугун “Хоразм”ни ҳам мағлуб этиб қайтишлари мумкин. Урганчликларнинг жорий мавсумдаги иштирокида барқарорлик йўқ. Жамоа кутилмаганда очко йўқотмоқда. 

“Орол” – “Хотира-79”. 70х30.

Ўтган турда мағлубиятга учраган нукусликлар бу сафар ўз мухлислари қаршисида очко йўқотишга ҳаққи йўқ. Ўйлаймизки бугун ғалаба “Орол” томонда бўлади. “Хотира-79” учун эса дуранг ҳам ижобий натижа бўлиши мумкин. 

“Шўртан” – “Оқ-тепа”. 70х30.

Шубҳасиз турнинг марказий учрашувидир. Ушбу жамоаларнинг илк тўқнашувида “Оқ-тепа” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бугун эса ғузорликларнинг йирик ғалабасини таҳмин қилиш мумкин. Чунки шахсан бизга “Шўртан” ҳар жиҳатдан кучли кўринмоқда. Шу боис бўлажак ўйин олдидан майдон эгаларининг имкониятини юқори баҳоладик. Эхтимол тошкентликлар ушбу таҳминларимизни амалда йўққа чиқарар. Буни ўйин кўрсатиб беради.  

“Машъал-2” – “НБУ-Осиё”. 50х50.

Муборакликлар ўтган турда мағлуб бўлган. Бугун табиийки уларни ҳаттоки дуранг ҳам қониқтирмайди. Лекин ғалабага бўлган имконият ҳар икки жамоада ҳам бир хил деб баҳоладик. Чунки “банкирлар”нинг ҳам кутилмаган натижа қайд этиш ҳавфи бор. 

   

9 октябрь (пайшанба)

Эртага шунингдек турнинг қолган яна икки учрашуви бўлиб ўтади.  

“Шердор” – “Обод”. 30х70.

Самарқандиклар устози Сайфулло Шарипов жамоаси мағлубиятга учрагудек бўлса, нуқул ҳакамлардан норози бўлади. “Шердор” ўтган турда “Қўқон-1912”ни қабул қилиб, ўз дарвозасидан жавобсиз 5та тўп олиб чиққанди. Эртага “Обод” ҳам Самарқанддан ғалаба билан қайтиши мумкин. Чунки лига дебютанти бу йилги мавсумни юқори нўтада ўтказмоқда. Қисқаси мазкур учрашувдан олдин меҳмонларнинг ғалабага бўлган имкониятини юқори кўряпмиз.  

“Аланга” – “Қўқон-1912”. 40х60.

Турнинг яна бир марказий учрашуви дейиш мумкин. Косоннинг “Аланга” жамоаси ҳам бу йил чакки эмас. Ўз майдонидаги ғалабалардан ташқари сафардан ҳам уч очк билан қайтган кунлари кўп бўлди. Эртага бу жамоа қўқонликларга ҳам етарлича ташвиш туғдириши мумкин. Тўғри, “Қўқон-1912” олий лигага чиқиш учун курашмоқда. Таркиби ҳам нисбатан кучли. Лекин бу билан уларнинг сафардан осонликча очко билан қайтади дегани эмас. 

Хўш, бу борада сизнинг таҳминингиз қандай? Агарда ушбу келтириб ўтган шахсий таҳминларимиз қайсидир клуб расмийларини қониқтирмаган бўлса, олдиндан узур сўраймиз. Бу шунчаки ўз қарашларимиз эди. Қолганини ўйиндан сўнг билиб оламиз.  

Саломат, бўлинг!  

Исломбек Рустамбеков.  

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика