Latest news

02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  42 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  3 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  6 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  6 20:22"Ливерпуль" "Байер" футболчиси билан келишиб олди  9 19:56"Барселона" асосий футболчиларидан бири бир неча ўйинларни ўтказиб юборади  9 19:29ПСЖ голеадор ҳужумчини ёзги трансфер мақсадларидаги устувор номзодга айлантирди  2 18:58"Ал Насср" юлдузи жамоадан кетмоқчи  9

Биринчи "эль класико" ҳақида биласизми, унда ким ғалаба қозонган? News

Биринчи "эль класико" ҳақида биласизми, унда ким ғалаба қозонган?

Бугун икки гранд клуб тўқнашуви бўлиб ўтади. Бу қарама-қаршилик қачон бошлангани тўғрисида билмасангиз керак.

Биринчи "эль класико" 1902 йилнинг 13 май куни бўлиб ўтган. У пайтда "Реал" клуби "Мадрид" номи остида майдонга тушарди. "Барселона" эса, 1899 йилнинг 29 ноябрь куни, клуб тузилган санадан бошлаб шу брендни тарғиб қилиб келади. "Мадрид" клуби 1920 йилнинг 29 июнида қайта тузилади ва унга "Реал Мадрид", қироллик клуби номи берилади.

У пайтлар газета мухбирлари футболни деярли тушунмас эдилар. Футболга нисбатан, четдан кириб келган бир спорт тури сифатида қарашар эди. Қонун қоидани ҳам тўлиқ билмаган мухбирларга биринчи класикони ёритиш насиб этган. 

Бу икки клуб илк маротаба Мадридда ташкил этилган, "Коронации Кубоги"нинг ярим финалида тўқнаш келганлар. Мусобақа, қирол Альфонсо XIIIнинг тахтга келиши муносабати билан ўтказилган эди.

Илк "эль класико"да "Барселона" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. "Ипподроме де ла Кастельяно" аренасида бўлиб ўтган учрашувга 2500 нафар мухлис ташриф буюрган.

"Барселона" - "Мадрид" (бугунги "Реал Мадрид") 3:1

Бош ҳакам: Луис Арана

Голлар: Штайнберг – 1:0; Штайнберг – 2:0; Жонсон – 2:1; Моррис – 3:1 (пен).

"Барселона": Луис Пуэльяс, Хосе Льобет, Артур Витти, Боартоломе Террадас, Жорж Майер, Мигель Вальдес, Жон Парсонс, Ханс Гампер, Генри Моррис, Удо Штайнберг, Альфонсо Альбенис.

"Мадрид": Хуан Севилья, Рафаэль Молера, Марио Хиральт, Хосе Гонгора, Альваро Спотторно, Хосе Паласиос, Артур Жонсон, Хосе Хиральт, Антонио Санчес Нейра, Армальдо Хиральт, Эустакийо Селада.


1902 йилда олинган сурат

Учрашувдаги барча голлар легионер футболчилар ҳисобига ёзилади. "Барселона"дан немис футболчиси Штайнберг дублга эришади. Учинчи гол муаллифи, Морис эса англиялик эди. Ҳисобни қисқартирган гол муаллифи ҳам англиялик бўлган. Каталонияликларнинг дарвозабони Луис Пуэльяс учрашув чоғида Хосе Хиральт билан тўқнашиб кетади. Шифокорларнинг ёрдами билангина посбон сафга қайтади. Агар у учрашувни давом эттира олмаганида, ўша пайт қоидасига кўра футболчининг ўрнига бошқа футболчи тушиши мумкин эмасди.

"Ўйин жуда ҳам тез бўлди. Бунга "Барселона" томонидан киритилган учта гол ҳам исбот бўла олади. Лекин "Мадрид" ҳам бўш келмади. Жамоа яхши анча тажрибали жамоага қарши яхши ҳимоялана олди", - дея қайд этган ўйинни "Diario El Imparcial".

"Реал" мухлислари хурсанд бўлсалар бўлади. Финалга йўл олган "Барселона" кубокни қўлга кирита олмаган. "Барселона"дан бир ёш катта, 1898 йилда ташкил топган "Бискайи" жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонади. Бир йил ўтиб "Бискайи" жамоаси "Атлетик Бильбао" номи остида фаолиятини давом эттиради. 


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика