Latest news

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  124 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Биринчи давранинг якуний статистикаси News

Биринчи давранинг якуний статистикаси

Мана XXIII миллий чемпионатимизнинг биринчи давраси ҳам ўз ниҳоясига етди. Якунига етган давранинг статистикасини тақдим этамиз.
Биринчи давра якунлари рақамларда

Дастлабки даврада жами 91 та ўйин ўтказилди.  Дарвозаларга  223 та тўп киритилди (ўртача ҳар бир ўйинга 2,45 тадан тўп тўғри келади).

«Локомотив» ва «Пахтакор» биринчи даврада умуман мағлуб бўлишмади. Энг кўп мағлубиятни «Андижон» қабул қилиб олди – 11та.

«Насаф», «Олмалиқ», «Локомотив», «Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Қизилқум» ўз майдонда мағлуб бўлмади. «Андижон» ўз уйида энг кўп мағлуб бўлган жамоага айланди – 6 марта.



Сафарда «Локомотив» ва «Пахтакор»дан бошқа барча клуб ютқазган. «Металлург» ва «Навбаҳор» сафарда 6 мартадан мағлуб бўлиб бу борада етакчи бўлишди. «Олмалиқ», «Қизилқум», «Андижон» ва «Металлург» сафардаги ўйинларда бирон марта ҳам зафар қуча олишмади.

«Локомотив» ва «Қизилқум» ўз майдонида дарвозасидан энг кам тўп ўтказиб юборишган – 3тадан. «Андижон» эса ўз майдонида дарвозасидан энг кўп тўп ўтказиб юборган – 11та.

«Пахтакор» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кам – 3та тўп ўтказиб юборган. «Сўғдиёна» сафар учрашувларида ўз дарвозасидан энг кўп – 17та тўп олиб чиққан.  
 


«Локомотив» ўз майдонида энг кўп тўп киритган – 17та. «Нефтчи» ўз уйида энг кам 4та гол урган.

«Локомотив» ва «Машъал» сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган – 10тадан. «Андижон» сафар учрашувларида энг кам тўп киритган – 2та.

«Насаф» ва «Олмалиқ» ўз майдонида энг кўп очкони қўлга киритган – 17тадан. «Андижон» эса ўз майдонида энг кам очко йиққан – 3та.

Сафар учрашувларида эса «Локомотив» ва «Пахтакор» энг кўп очкони қўлга киритишган – 17тадан. «Қизилқум» ва «Андижон» эса сафар учрашувларида биттадан очко олишган.

Урилган 223та голдан 136таси (60,99%) мезбонлар, 87таси (39,01%) меҳмонлар ҳисобига ёзилди.   



Бўлиб ўтган 91 учрашувнинг  46тасида (50,55%) майдон эгалари, 24 тасида (26,37%) меҳмонлар зафар қучишган.  21 ўйинда (23,08%) эса томонлар муроса кўчасини танлаганлар.

13та тур давомида футболчилар жами 374 бор сариқ карточка билан жазоландилар (ўртача ҳар бир ўйинга 4,11 тадан карточка тўғри келади). 11 марта футболчиларга қизил карточка кўрсатилди (ўртача ҳар бир ўйинга 0,12 тадан четлатиш тўғри келади).

Учрашув ҳакамлари 18 марта 11 метрлик белгини кўрсатишди. 10 ҳолатда (55,56%) тўп дарвозага киритилди. 8 вазиятда эса тўп дарвозага “киришни” хоҳламаган.

Биринчи даврада 5та автогол қайд этилди. Ойбек Нурбоев икки марта («Бухоро»), Акмал Холмуродов («Динамо»), Саламат Қуттибоев («Машъал») ва Салим Мустафоев («Локомотив») эса бир мартадан ўз дарвозабонларини ранжитишган.



Ортда қолган ўйинларда 16 футболчи бир учрашувда икки (дубль) марта гол киритди. Александр Алемпиевич («Олмалиқ»), Мурод Бобожонов («Нефтчи»), Артур Геворкян («Насаф»), Зохир Қўзибоев («Машъал»), Илёс Қурбонов («Сўғдиёна»), Мўйдин Мамазулумов («Машъал»), Иван Нагаев («Локомотив»), Анвар Ражабов («Андижон»), Сардор Расулов («Металлург»), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Фарҳод Тожиев («Локомотив»), Диёр Туропов («Олмалиқ»), Шерзод Ҳакимов («Олмалиқ»), Санъат Шихов («Динамо»), Сардор Эминов («Сўғдиёна») ва Шахбоз Эркинов(«Навбаҳор») шундай натижага эришишди.

2 футболчи эса бир учрашувда уч (хет-трик) марта гол киритишган. Бундай натижага Шахбоз Эркинов («Навбаҳор») ва Артур Геворкян («Насаф») эришишди.

Беллашувларини жами 550334 мухлис бевосита ўйингоҳларда томоша қилди. (ўртача ҳар бир ўйинга 6048тадан тўғри келади).

Энг кўп томошабин «Андижон» – «Пахтакор» учрашувига ташриф буюрди – 18221та. Энг кам томошабин эса «Локомотив» – «Қизилқум» учрашувига ташриф буюрган – 601та.

Мухлислар тўплаш борасида (уйда ва сафарда) «Пахтакор» жамоаси пешқадамликни қўлга киритди – 109282. «Навбаҳор» эса 101896 кўрсаткич билан иккинчи бўлди. Қаршининг «Насаф» клуби 101760 натижа билан учинчи ўринни банд этди. «Металлург» ўйинларига эса энг кам томошабин келган – 46019.



«Бухоро» жамоаси ўз майдонида энг кўп ишқибоз тўплаган – 65749. «Локомотив» бу борада энг паст кўрсаткичга эга бўлди – 12671.

Сафар ўйинларида «Пахтакор» жамоасининг (73571) мухлиси кўп. Сафарда «Қизилқум»нинг мухлислари энг оз – 20165.

91 учрашувдан 6тасида йирик ҳисоб қайд этилди. «Локомотив» ҳисобида 3та йирик ҳисобдаги ғалаба бор. Чемпионатнинг энг йирик ҳисоби «Локомотив» – «Қизилқум» (ҳисоб – 4:1, 8-тур) учрашувида қайд этилди.

Бўлиб ўтган 91 учрашув 13 хил натижа билан якунланди. 1:0 ҳисоби энг кўп – 18 марта, 2:0 – 15 марта, 2:1 – 14 марта, 1:1 – 13 марта, 3:1 – 9 марта, 0:0 – 7 марта, 4:2 ва 3:0 – 4 мартадан, 3:2 – 3 марта, 4:0, 2:2, 4:1 ва 4:3 – 1 мартадан учради. 


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика