Latest news

18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:0 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  11 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Бир йил аввал Рейес ҳалокатга учраганди News

Бир йил аввал Рейес ҳалокатга учраганди

Ўтган йилнинг айни кунида таниқли испаниялик футболчи Хосе Антонио Рейес ҳаётдан кўз юмган ва "Championat.asia"да у ҳақида мақола эълон қилинганди. Хориж нашрлари марҳум футболчини эслаётган бир пайтда биз ҳам сизнинг эътиборингизни ўша мақолага қаратамиз.

Хосе Антонио Рейес 1983 йил 1 сентябрда Севилья провинцияси таркибидаги Утрера мунисипалитетида таваллуд топди.

Футболчи сифатида ушбу шаҳарчадан ташқарида 24 йил фаолият олиб борди.

11 ёшида «Севилия» жамоаси академиясига қабул қилинган болакай 1999 йил асосий жамоа сафига қўшилди. «Севилия» 2001 йил Испания иккинчи дивизиони ҳисобланган Сегундада ғалаба қозониб, Ла лига йўлланмасини қўлга киритишида ўз ҳиссасини қўшди.

Унинг иқтидорини ўз вақтида пайқаган Арсен Венгер уни ўз жамоасида кўришни хоҳлайди. Трансфер 2004 йилнинг қишида 17,5 миллион фунт-стерлинг эвазига амалга оширилди. Маълумот учун, ўша йилларда Фрэнк Лемпард 11 миллион фунтга баҳоланганди. Биргина Рейеснинг трансферига сарфланган маблағга Жермейн Дефо, Майкл Каррик ва Глен Жонсонни сотиб олиш мумкин эди. Хосе Антонио «тўпчилар» сафида 2006 йил ёзига қадар тўп тепди. Бу муддатда мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритиб, Европа чемпионлар лигаси финалчисига айланди.

«Реал»да бир йил ижарада ўйнаб, Испания чемпионига айланган Рейес 2007/2012 йилларда Мадриднинг 2-рақамли жамоаси шарафини ҳимоя қилди. «Матрасчилар» сафида икки бор Европа лигасида ғолиб бўлди. 2008/09 йилги мавсумни «Бенфика» сафида ижара эвазига ўтказди.

2012 йил 5 январда «Севилия»га ўтди. Собиқ жамоасига қайтган ярим ҳимоячи қаторасига 3 марта Европа лигасида зафар қучди (2013/16 йиллар) ва ушбу мусобада 5 марта ғолиб чиққан илк футболчига айланди. 2016/17 йилги мавсумда «Эспаньол» шарафини ҳимоя қилган Рейес мавсум сўнгида футболчилик фаолиятини якунлади.

Аммо, 2018 йил январидан бошлаб қуйи дивизион жамоаларида ўйнай бошлади. Дастлаб, 2018 йилнинг ёзига қадар «Кордова»да тўп сурди. Кейин жорий йилнинг бошига қадар Хитой чемпионати 2-дивизиони шарафини ҳимоя қиладиган Урумчининг «Синьцзян Тяньшань Леопард» жамоасида ўйнади.

Испанияга қайтиб, «Эстремадура» шарафини 9 баҳсда ҳимоя қилишга улгурган Хосе Антонио Рейес 1 июнда Утрерада автомобиль ҳалокати натижасида вафот этди.

Ўз шаҳридан ташқаридаги 24 йиллик ёрқин фаолиятидан сўнг 35 ёшида она шаҳрида ҳаётдан кўз юмди.

Фаҳриддин Рўзиев

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика