Latest news

03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  19 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  78 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  7 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  7 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  4 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  2 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  26 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  150 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1

"Бир-у бирчи" "Локомотив" News

"Бир-у бирчи" "Локомотив"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Суперлигадаги охирги тўртта ўйиндан буён бир хил натижа ва ҳисоб қайд этмоқда.

"Локомотив"нинг рулига Самвел Бабаян келгач жамоа 12 ўйин ўтказди. Эътиборлиси, "темирйўлчилар" дастлаб Лига Кубогида иккинчи таркиб билан ҳаракат қилиб, якунда мусобақани гуруҳ босқичида якунлашга мажбур бўлишди. Кейинчалик Термизда "Сурхон"га қарши беллашувда Ўзбекистон кубоги мусобақасидан нимчорак финалдаёқ чиқиб кетишди. Ўзбекистон чемпионатида эса пешқадамлик учун рақобатдан чиқишдан ташқари кумуш медали масаласи очиқ турибди.

Бабаян "Локомотив" рулига келгач жамоа ўтказилган 12 ўйиндан атиги 3тасида ("Сўғдиёна" 2:0, "Динамо" 2:0, "Насаф" 1:0) ғалаба қозонди. Шунингдек, яна 4 учрашувда мағлубият ("Қўқон-1912" 4:0, "Пахтакор" 2:1, "Сўғдиёна" 1:0, "Сурхон" 3:1) ва 5 дуранг ("Сурхон" 1:1, "Бунёдкор" 1:1, "Металлург" 1:1, "Қўқон-1912" 1:1, "Қизилқум" 1:1) қайд этилди.

Қизиғи, "Локомотив" Суперлигадаги охирги тўртта турни бир хил ҳисоб, яъни 1:1 натижаси билан ўтказмоқда.

Чемпионатдаги қолган бешта турдан иккитасини уйда ва учтасини меҳмонда ўтказади. Келаси турда ўз уйида "Бухоро"ни меҳмон қилса, кейинчалик АГМК, "Андижон" ва "Навбаҳор"га сафар қилади. Охирги турни эса уйида чемпион "Пахтакор"га қарши ўтказади.

Айни пайтда жамоа 21-турдан кейин 38 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Учинчи поғонадаги "Бунёдкор" билан орадаги фарқ атиги 3 очкони ташкил қилади.

Rating: -102   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика