Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  169 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Бир ўйин тарихи. Вильянуэвадан хет-трик, МҲСК стадионидаги аншлаг ёхуд 2008 йилги "Бунёдкор" - "Сайпа" (5:1) учрашувини ёдга оламиз News

Бир ўйин тарихи. Вильянуэвадан хет-трик, МҲСК стадионидаги аншлаг ёхуд 2008 йилги "Бунёдкор" - "Сайпа" (5:1) учрашувини ёдга оламиз

Орадаги маълум танаффусдан сўнг бир ўйин тарихи лойиҳаси яна эътиборингиз марказида. Биз қайтдик!

Бугун аксарият мухлисларимизни талаб ва истагидан келиб чиққан ҳолда "Бунёдкор" жамоасининг энг гуллаган дарларидан бири бўлган 2008 йилги ОЧЛ чорак финлалидан ўрин олган "Сайпа" билан учрашув тафсилотлари ҳақида фикрлашамиз ва ёдга оламиз. 

2008 йилги мавсумни юқорин нотада ўтказаётган Миржалол Қосимов шогирдлари халқаро майдонда ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётганди. ОЧЛда илк бор иштирок этаётганига қарамасдан жамоа жуда ишончли ва чиройли ўйин намойиш этарди. Таркиб ҳам шунга яраша кучайтирилган, бир қатор номдор жаҳон юлдузлари таркибга қўшиб олинганди. Гуруҳ босқичида "Ал Иттиход", "Ал Иттиход Халеб" , "Сепахон" каби жамоаларни енгиб биринчи ўрин кейинги босқичга чиққан "Бунёдкор"ни олдинда жиддий синов кутарди. Рақиб ўзига яраша кучга эга Эроннинг "Сайпа" жамоаси эди. Таркибида эса Эрон терма жамоасининг бир қатор футболчилари тўп тепарди.

Лекин, савия ва даража жиҳатдан улар қисман бўлсада бизникилардан пастда эди. Чунки, "Бунёдкор"нинг ўша вақтдаги таркиби турнирдаги энг кучлиларидан бири ҳисобланарди. Ривалдо ёши ўтиб қолган бўлса ҳам ҳамон ўз даражасини йўқотмаганди, Вильянуэва эса том маънодаги топилма эди. Биринчи учрашувда сафарда 2:2 ҳисобидаги дуранг билан қайтган "қалдирғочлар"  24 сентябрь куни ҳашаматли ва муҳими ўзига ҳос файзи бор МҲСК стадионида "Сайпа"ни қабул қиладиган бўлди. Баҳсга қизиқиш юқори, стадион эса бир неча соатлар олдин тўлиб бўлганди. Миржалол Қосимов эса беллашувга жанговар таркибни туширди. Шу куни рақиб ҳимоячилари Хосе Луис Вильянуэвани иккинчи қаватда ушлай олишмади. Тезкор дриблинг соҳиби Жасур Ҳасанов эса деярли барча голларда иштирок этди.


 Мазкур учрашув тўлиқ "лотин америкаси" вакилларига аталди десак муболаға бўлмайди. "Сайпа" дарвозасига киритилган учта гол Вильянуэванинг ҳисобига ёзилган бўлса, Ривалдо ва Луизаолар ҳам майдонни голсиз тарк этишмади. Ушбу ўйиндан бир неча кун ўтиб Миржалол Қосимов терма жамоа бошқарувини қўлига олади, "Бунёдкор"ни эса Зико қабул қилиб олади. Бу пайтга келиб пойтахт жамоаси ОЧЛ ярим финал босқичига етиб келганди. Лекин, мураббийнинг ва ҳакамнинг тушунарсиз қарорлари сабаб финал йўлланмаси учун жангда "Аделаида Юнайтед" жамоаси ғолиб чиқади. Биз ёдга олган "Сайпа" билан баҳс эса "Бунёдкор" тарихида илк бор ОЧЛ ярим финал йўлланмасини бергани билан аҳамиятлилигини сақлаб қолганди.

ОЧЛ - 2008. Чорак финал. 

"Бунёдкор" - "Сайпа" - 5:1

2008.09.24. МҲСК стадиони. 15000 томошабин. 

Бош ҳакам: Муҳсин Басма (Сурия)

Голлар:  Хосе Луис Вильянуэва 9, 18, 52, Ривалдо 45, Луизао 68 - Мирҳорбани Сайедсабер 47.

"Бунёдкор": Бугало Павел; Ашурматов Бахтиёр; Луизао; Ривалдо Витор Борба; Райимқулов Шавкат (Хвостунов Александр, 80); Вильянуэва Хосе Луис (Бақоев Улуғбек, 61); Ҳасанов Жасур О. (Жўраев Саҳоб, 75); Ҳайдаров Азиз; Николаев Алексей; Кападзе Тимур; Жепаров Сервер.
Захира: Зуҳуров Мурод, Карпенко Виктор; Ғофуров Рашид; Каримов Ҳайрулла.

Бош мураббий: Миржалол Қосимов.











Ажойиб фотосуратлар учун Ҳасан Пирмуҳаммедовга миннатдорчилик билдириб қоламиз!

Абдулазиз Искандаров тайёрлади. 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика