Latest news

01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  1 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  3 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  8 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  23 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  18 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  14 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  40 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0

Бир ўйин тарихи. Евро-2004 финали. Ҳимоявий ўйинни маромига етказган Греция ёхуд Роналдунинг кўз ёшлари News

Бир ўйин тарихи. Евро-2004 финали. Ҳимоявий ўйинни маромига етказган Греция ёхуд Роналдунинг кўз ёшлари

Биз ўтган давр мобайнида терма жамоамизда ишлаган Эктор Купернинг ҳимоявий ўйинини танқид қилиб келдик.

Бироқ, тарихда прагматик футбол билан катта натижаларга, совринларга эга чиққан терма жамоалар йўқ эмас. Италиянинг ЖЧ-2006да айнан ҳимоявий футбол кўрастиб якунда Зидан бошчилигидаги Францияни финалда мағлуб этганди. Бугун фикр юритмоқчи бўлган терма жамоа Греция ҳам Евро-2004даги барча ўйинларда мудофаага эътибор қаратган ҳолда якунда чемпионликни нишонлаганди.

Аниқроғи, кучли тактик ҳимоя эвазига кучли рақибларни турнирдан чиқариб юборган. Умуман олганда юнонлар йирик расмий мусобақаларга фаворит ёки етакчи жамоа сифатида қатнашмайди, бироқ ўзгача сенсация ва кутилмаган натижалар туҳфа этади. Португалиядаги мусобақада ҳам кўп терма жамоалар Отто Рехагел шогирдларига беписанд қарашади. Бу эса ўз навбатида уларнинг зарарига ишлайди. Турнирни “А” гуруҳида бошлган грекларни назарий жиҳатдан кейинги босқич йўлланмасига эга чиқишларига имконият кам эди. Чунки, квартетдан мезбон Португалия, Испания ва Россия жой олганди. Якунда камтарин Греция терма жамоаси омад ва тасодиф сабаб гуруҳдан чиқиб олади. Сабаби Испания билан очколар ва тўплар нисбати тенг келиб қолганди. Грецияда 4:4, испанияда 2:2 тўплар нисбати юзага келганди. Қоидаларга кўра кўпроқ гол урган терма жамоа яъни Греция йўлланмани қўлга киритади.



Уларда ўзига хос ишонч ва куч пайдо бўлганди. Чорак финалда Грецияга юлдузли таркибга эга, Зидан етакчилигидаги Франция таслим этилади. Юнонлар ўз анъналарига содиқ қолган ҳолда рақибга ҳимоявий футбол таклиф қилади. Ўйинда Ангелос Харистеас киритган ягона гол ярим финал эшикларини очади. Мазкур босқичда мусобақани кўтаринки руҳда ўтказаётган Чехия терма жамоаси рақиб бўлади. Чехияликлар таркибида маълум ва машҳур Павел Недвед, тўпурар Милан Барош ва бошқа яхши савиядаги футболчилар ҳаракат қиларди. Ярим финалда ҳам ўтган учрашувдагидек сценарий такрорланади. Греция 105-дақиқада Троянос Деллас томонидан урилган гол ғалаба келтиради.

Финалда эса кутилганидек Луиш Фелиппе Сколари мураббийлик қилаётган, таркиби Грецияникига қараганда махоратли ва юлдузли ижрочилар Фигу, Деку, Паулета, Карвальоларга эга Португалия кутарди. Бош мураббий бразилиялик Сколари икки йил олдин Бразилияни жаҳон чемпиони қилганди. Бу сафар ҳам Португалия билан шоҳсупага кўтарилишга ва жамоани қитъада тенгсиз қилишга жуда яқин келганди.

Аммо, рақиб Грециядан бу пайтга келиб ҳар қандай натижа кутса бўларди. Икки финалчи Европа чемпионати гуруҳ босқичи биринчи турида учрашганди. Унда эса грецияликлар кичик 2:1 ҳисобида ғалабани ўзиники қилганди. Финал Лиссабондаги “Да Луж” аренасида ўтказилади. Португалия учрашувни ўз услубида ҳужумкор руҳда бошлайди. Қанотлардан Деку ва Роналдунинг юришлари анча ҳавфли тус олади. Бунга жавобан юнонлар ҳужум билан жавоб қайтаради. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Харистеасга ҳимоячилар ҳалақит бериб қолишади. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Греция учрашувдаги илк бурчак зарбасини ишлайди. Ўнг бурчакдан узатилган тўпни мусобақа давомида муҳим голларни киритган Ангелос Харистеас боши билан Рикарду қўриқлаётган дарвозани ишғол қилади.

Бутун турнирда тартибли футбол кўрсатишга уринган Греция шу тариқа Европа чемпионлигига эга чиқади. Бутун дунё нигоҳи уларга қаратилганди. Чунки, ўша чемпионатда Греция кучли тактик ҳимоявий ўйин ҳисобига барчадан устун келганди. Сколари беллашувдан кейинги матбуот анжуманида жуда қисқа гапирганди. “Улар ўзи яратган ягона вазиятдан гол урди. Бизда вазиятлар кўп бўлди, аммо гол уролмадик”. Дарҳақиқат, германиялик мутахассис Отто Рехагел жамоани уч йил давомида мусобақага тайёрлаганди. Буни унинг ўзи ҳам таъкидлаган. “Бугун уч йил давомида қилган мехнатларимиз самарасини кўрдингиз. Ҳозир саволларингизга жавоб бера олмайман. Чунки, йигитларни кириб ғалаба билан қутлашим лозим”. Мураббий ушбу жамоани 2010 йилга қадар бошқарди ва истеъфога чиқарилди.


Евро–2004. Финал
Португалия – Греция 0:1
04.07.2004. Лиссабон(Португалия). “Да Луж” стадиони. 62 865 томошабин
Бош ҳакам
: Маркус Мерак(Германия)

Гол: Ангелос Харистеас (57).

Португалия: Рикарду, Мигел (Паулу Феррейра, 43), Жорже Андраде, Рикарду Карвальо, Нуну Валенте, Коштинья (Руй Кошта, 61), Манише, Криштиану Роналду, Деку, Фигу, Паулета (Нуну Гомеш, 74).
Бош мураббий: Луиш Фелиппе Сколари (Бразилия)

Греция: Никополидис, Сейтаридис, Капсис, Деллас, Фиссас, Кацуранис, Загоракис, Басинас, Яннакопулос (Венетидис, 76), Вризас (Пападопулос, 81), Харистеас
Бош мураббий: Отто Рехагел (Германия)




Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика