Latest news

15:53Расман: Егор Кримец - "Сўғдиёна" футболчиси!  0 15:27ЖЧ-2010нинг энг яхши футболчиси Форлан: "Испанияда "Атлетико" рамзини ҳеч қачон ўпмаганим учун танқид қилишарди"  2 14:54Йўғе! Дани Ольмо агенти билан бирга Манчестерга учиб келди  3 14:22Олмалиқдаги "ОКМК спорт мажмуаси" ҳудудида янги табиий майдон қурилмоқда  1 13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  5 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  5 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   22 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  13 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  3

Бир ўйин тарихи. Эвребенинг томошаси, ғазабланган Баллак, таслим бўлган Гвардиола, Иньестанинг қаҳрамонлиги News

Бир ўйин тарихи. Эвребенинг томошаси, ғазабланган Баллак, таслим бўлган Гвардиола, Иньестанинг қаҳрамонлиги

2007 йилдан сўнг “Барселона”да жиддий ўзгаришлар даври бошланди.

Франк Райкардни истеъфога чиқарган клуб раҳбарияти бош мураббийликка жамоа учун бегона бўлмаган Хосеп Гвардиолани таклиф қилади. Натижада жамоа ушбу мутахассис қўл остида дастлабки мавсумдаёқ катта натижалар қайд этади, ички чемпионатдаги барча совринларни ўзиники қилган каталонияликлар халқаро майдонда ҳам бош совринни ҳеч кимга бермайди. Финалда МЮни мағлуб этиб ЕЧЛ кубогини боши узра баланд кўтарган жамоа ярим финалда жуда катта тўсиққа учрайди. Аниқроғи, испан клубини Гус Хиддинк бошчилигидаги “Челси” мусобақадан чиқариб юборишига сониялар етишмаганди. Боз устига норвегиялик ҳакам Том Эвребенинг қарорлари барчанинг асабларини тамом қилганди. Демак, бугун бир ўйин тарихи лойиҳаси орқали ўзбек футболидан четга чиққан ҳолда “Барселона” ва “Челси” иштирокидаги баҳсни ёдга оламиз.

2008/09 йилги ЕЧЛ ярим финалида Англиянинг “Челси” ва Испаниянинг “Барселона” клублари ўзаро тўқнаш келади. “Ноу Камп”да ўтказилган биринчи баҳсда томонлар муроса кўчасини танлашган ва унда 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилганди. Лондонда кечадиган жавоб учрашуви муросасиз ва қизиқарли руҳда ўтишини таҳмин қилиш қийин эмасди. Боиси, бу икки жамоа иштирокидаги баҳслар доим шиддатли кечгани билан ёдда қолган. Сафардан дуранг билан қайтган “Челси”нинг ўз майдонида ўтадиган ўйинда имкониятлари бир мунча юқори баҳоланганди. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради. Дарҳақиқат, шу куни “Стемфорд Бриж”га келган мухлислар олов бўлиб ёнганди. Голландиялик Гус Хиддинк ўша мавсумда ажойиб жамоани шакллантирганди. Чех, Терри, Лэмпард, Дрогба, Баллак - булар шунчаки жамоанинг юлдузлари ва афсоналари эди. Улар билан халқаро майдонда зафар қучиш ҳар қандай мураббийнинг орзуси бўлган. Хиддинк бунга жуда яқин келди. Майкл Эссьен учрашувнинг тўққизинчи дақиқасида Вальдес қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб ҳисобни очади. Икки ўйин натижасига кўра мезбонлар финалга чиқишга биринчи қадамни ташлашганди. Жарима майдончасида Фрэнк Лэмпард меҳмон жамоа футболчиларини чалғитган ҳолда тўпни дарвоза йўллайди. Ганалик ярим ҳимоячи рақибдан қайтган тўпни тўхтатмасдан чап оёқда гол уради. Айни вақтда қаҳрамон бўлишга даъвогар айнан у эди. Бироқ кейинги дақиқаларда ўйин сценарийсини норвегиялик ҳакам Том Эвребе бутунлай ўзгартириб юборади. Эндиликда мазкур реферининг қарорлари диққат марказига чиқади. 24-дақиқада беллашувдаги илк баҳсли вазият юзага келади. Дани Алвес рақиб футболчиси Малудани жарима майдончаси ичида йиқитади. Лекин, ҳакам пенальти ўрнига жарима зарбасини белгилайди. Иккинчи бўлим аввалида Эвребе муаллифлигидаги баҳсли вазиятнинг иккинчиси содир бўлади. Дидье Дрогбага ишлатилган қўполликни у эътиборсиз қолдиради. 82-дақиқада Пикенинг тўпни қўли билан ўйнашини ҳам кўрмайди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Гвардиола Хиддинкни олдига бориб ғалаба билан қутлайди. 

Кўриниб турардики мураббий мағлубиятни тан олиб бўлганди. Аммо, 90+4 дақиқада Андрес Иньеста футбол оҳиригача ўйналишини барчага эслатиб қўяди. Жарима майдончаси яқинида тўпни қабул қилиб олган футболчи Чех турган дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олади. Унинг голи лондонликларнинг мухлисларини устига бамисоли муздек сув қуйиб юборганди. Тўғрида, 90 дақиқа ютиб турган жамоа сўнги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқариши ҳар қандай ишқибозни оғир аҳволга солиб қўйиши табиий. 90+6-дақиқада Эвребе унутилмас хатога йўл қўяди. Баллакнинг кучли зарба билан дарвозага тепган тўпини Это`O яққол қўли билан тўхтатиб қолади. Ҳакамдан эса ҳеч қандай садо чиқмайди. Германиялик футболчи вазиятни тушунтириш учун ҳакамнинг ортидан югурганини билсангиз керак. 

Бунинг оқибатида стадиондаги мухлисларда катта эътироз туғилади. Уни Лондон полицияси алоҳида олиб чиқиб кетади.

Аммо орадан уч йил ўтгач “Челси” Ди Матео мураббийлигида ушбу муваффақиятсизлик учун реванш олишни уддасидан чиқади. 

УЕФА Чемпионлар Лигаси. 2008/2009 мавсум
Ярим финал босқичи.

“Челси” – “Барселона” 1:1 (биринчи учрашув 0:0)
Лондон. “Стемфорд Бриж” стадиони.
Бош ҳакам:
Том-Хеннинг Эвребе (Норвегия)
Голлар: Майкл Эссьен (9), Андрес Иньеста (90+4).
“Челси”: Петр Чех, Эшли Коул, Жозе Босингва, Жон Терри, Алекс, Майкл Эссьен, Фрэнк Лампард, Михаэл Баллак, Флоран Малуда, Дидье Дрогба, Николя Анелька (Жулиано Беллети, 73)
“Барселона”: Виктор Вальдес, Жерар Пике, Дани Алвес, Хави, Андрес Иньеста (Эйдур Гудйонсен, 90), Серхио Бускетс (Боян Кркич, 86), Сейду Кейта, Яя Туре, Лионель Месси, Самуэл Это `O (Cилвинью, 90) 

Абдулазиз Искандаров тайёрлади


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика