Latest news

21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  4 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  236 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  3 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  0 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  37 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  27 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  2 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  7 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  1 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4

Бир ўйин тарихи. "Бавария - "Спартак", Ирисметовнинг ўша машҳур акробатик зарбаси ва Оливер Кандан ажойиб сейв News

Бир ўйин тарихи. "Бавария - "Спартак", Ирисметовнинг ўша машҳур акробатик зарбаси ва Оливер Кандан ажойиб сейв

Бундан 19 йил олдин Мюнхендаги "Олимпиаштадион" стадионида "Бавария" ва "Спартак" клублари тўқнаш келишган.

13 февраль кунги баҳс Европа чемпионлар лигаси иккинчи гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтган. Москва клуби сафида ўзбекистонлик Жаъфар Ирисметов майдонга тушган, бу ҳамюртимиз учун ЕЧЛдаги дебют учрашуви бўлганди. Ўйинда Оттмар Хитцфельд бошчилигидаги "Бавария" катта ташаббусга эга бўлади. Александр Филимонов қўриқлаётган дарвоза томон кўплаб зарбалар берилади. Бироқ биринчи таймдаги энг хавфли вазиятни айнан ҳамюртимиз содир этади.

Ҳужумлардан бирида тўп мюнхенликлар жарима майдони ичида ҳавога кўтарилади ва Ирисметов тўпни акробатик тарзда дарвозага йўллайди, яқин масофадан йўллаган кучли зарба дарвозага кириб кетаётганида Оливер Кан ажойиб реакция намойиш этади ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолади. Ўша вазиятда тажрибали посбон ҳимоячиларга кескин эътироз билдиради.

Биринчи тайм сўнггида "Спартак"да яна гол уриш учун имконият бўлади, Ирисметов чап томондан очилаётган шеригига тўпни узатади, Луис Робсон тўпни қулай вазиятда урган Жаъфарга қайтариш ўрнига ўткир бурчакдан дарвозага ноаниқ зарба беради.

Иккинчи таймда шиддатни оширган майдон эгалари 79-дақиқага келиб ҳисобни очишади. Аутдан Жаҳон ва Европа чемпиони Биксант Лизаразю тўпни жарима майдонига узатади, Карстен Янкер боши билан тўпни дарвоза томон йўллашга уринади, ҳимоячилар таъқибидан қутулган Жованни Элбер боши билан дарвозани ишғол қилади - 1:0.

Жаъфар Ирисметов Европа чемпионлар лигасидаги дебют учрашувида ўзидан ёмон таассурот қолдирмайди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилади. Ўша мавсум "Бавария" Европа чемпионлар лигаси финалига қадар етиб боради ва пенальтилар сериясида Эктор Купер бошчилигидаги "Валенсия"ни мағлуб этади.

"Бавария"га қарши ўйиндан кейин Томас Линке билан футболка алмашганман. Интернетда расмларимиз ҳам жуда кўп. Линке ҳимояда менга яқин ўйнаганди. Бундан ташқари "Бавария" ҳар бир футболчига пиво ичадиган махсус идиш совға қилганди", - деб эслайди Жаъфар Ирисметов ўша ўйин ҳақида.



"Бавария" Мюнхен - "Спартак" Москва - 1:0 (0:0)

13.02.2001. Мюнхен, "Олимпиаштадион" стадиони. 31000 томошабин.

Бош ҳакам
: Кнут-Эрик Фискер (Дания)

Гол: 1:0 - Жованни Элбер 79

"Бавария" Мюнхен: Оливер Кан; Биксант Лизаразю; Самуэль Куффур; Томас Линке; Йенс Йеремиес; Торстен Финк; Ҳасан Салихамиджич; Жованни Элбер; Штефен Эффенберг (Михаэль Тарнат, 89); Мехмет Шолль (Вилли Саньоль, 84); Пауло Сержио (Карстен Янкер, 65).

"Спартак" Москва: Александр Филимонов; Дмитрий Ананко; Жери Кристиан Тчуйсе; Игор Митревски; Юрий Ковтун; Василий Баранов; Виктор Булатов; Егор Титов; Луис Робсон; Жаъфар Ирисметов; Антонио Маркао (Артем Безродний, 72).

Огоҳлантиришлар: Биксант Лизаразю; Йенс Йеремиес; Дмитрий Ананко; Юрий Ковтун; Егор Титов; Антонио Маркао.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика